Ҳужжатли аккредитив бўйича унификация қилинган таомиллар ва қоидалар (ucp-600) мтп n 600 ("ucp") Халқаро савдо палатаси нашри


Download 0.75 Mb.
bet2/19
Sana10.02.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1185395
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
nasiba akkreditiv uz

Муддатида тўлаш қуйидагиларни англатади:
а) агар аккредитив кўрсатувчига тўлашни кўзда тутадиган бўлса, кўрсатувчига тўлов;
б) агар аккредитив пулини бўлиб-бўлиб тўлашни кўзда тутадиган бўлса, пулини бўлиб-бўлиб тўлашни амалга ошириш ва муддат келганда тўлаш;
в) агар аккредитив акцептни кўзда тутадиган бўлса, бенефициар томонидан чиқарилган векселни ("тратта") акцептлаш ва муддат келганда тўлаш.
Банк-эмитент ўз номидан ёки ариза берувчининг илтимоси бўйича аккредитив қўядиган банкни англатади.
Негоциация ижрочи банкнинг векселларни (ижрочи банк ёки бошқа банк томонидан қўйилган) ва/ёки ҳужжатларни тегишлича тақдим этишга мувофиқ, тўлов ижрочи банк томонидан амалга оширилиши лозим бўлган банк кунида ёки шу муддатгача бенефициарга суммани аванс қилишга розилик ёки аванс қилиш йўли билан сотишини англатади.
Ижрочи банк аккредитив бўйича тўловни амалга оширишга ваколатланган банкни ёки аккредитив бўйича тўлов исталган банк томонидан амалга оширилган ҳолларда исталган банкни англатади.
Тақдим этиш аккредитив бўйича ҳужжатларни банк-эмитентга ёки ижрочи банкка тақдим этишни ҳам, шу тарзда тақдим этилган ҳужжатларни ҳам англатади.
Тақдим этувчи тақдим этишни амалга оширадиган бенефициар, банк ёки бошқа томонни англатади.
3-модда. Шарҳ
Мазкур Қоидалар мақсадларида: Агар буни қўллаш мумкин бўлса, бирликдаги сўзлар кўпликдаги сўзларни ўз ичига олади, кўпликдаги сўзлар эса бирликдаги сўзларни ўз ичига олади. Агар ўзгача ҳолат кўзда тутилган бўмаса, аккредитив чақириб олинмайдиган ҳисобланади. Ҳужжат ўз қўли билан, факсимиле имзоси билан, перфорацияланган имзоси билан, штамп ёки бошқа ҳар қандай механик ёки электрон тасдиқлаш усули билан имзоланиши мумкин.
Ҳужжатни легаллаштириш, унга виза қўйиш, тасдиқлаш ёки шунга ўхшаш бошқа талаблар бу талабни бажариш учун ҳужжатга имзо, белги, штамп ёки ёрлиқ қўйиш йўли билан бажарилган ҳисобланади.
Турли мамлакатлардаги банк бўлинмалари алоҳида банклар ҳисобланади. ҳужжат берувчини тавсифлаш учун фойдаланиладиган «биринчи даражали», «машҳур», «малакали», «мустақил», «расмий», «ваколатли» ёки «маҳаллий» каби атамалар, бенефициарни истисно қилганда, ҳар қандай берувчига бундай ҳужжат беришна имкон яратади.
«Тезда», «дарҳол» ёки «имкон қадар тезроқ» каби сўзлар, агар ҳужжатда ўзгача ҳолат кўзда тутилган бўлмаса, эътиборга олинмайди. «Сана ёки атрофида» ифодаси ёки шунга ўхшаш ифодалар воқеа кўрсатилган санагача ёки ундан кейин беш календарь куни давомида рўй бериши лозим эканлиги ҳақида қўшимча шарт бўлиб, бунда иккала охирги кун ҳам ҳисобга олинади.
Жўнатиш вақтини аниқлаш учун фойдаланишда "гача", "га", "дан", "да" ва "ўртасида" сўзлари кўрсатилган сана ёки саналарни ўз ичига олади, "дан олдин" ва "дан кейин" сўзлари эса кўрсатилган санани истисно қилади.
"дан" ва "дан кейин" сўзлари тўлов санасини белгилаш учун фойдаланилганда кўрсатилган санани истисно қилади.
Ойнинг "биринчи ярми" ва "иккинчи ярми" атамалари мос равишда ойнинг 1 дан 15 гача ва 16 дан охирги кунгача бўлган кунларини ўз ичига олади.
Ойнинг "боши", "ўртаси" ва "охири" атамалари мос равишда, 1 дан 10 гача, 11 дан 20 гача ва 21 дан охирги кунгача бўлган кунларни англатади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling