УўК 338. 24: 556. 18 Шохўжаева З. С. Сув ресурсларини бошқаришда инновацион усуллардан
Download 1.78 Mb. Pdf ko'rish
|
suv-resurslarini-bosh-arishda-innovatsion-usullardan-samarali-foydalanish
- Bu sahifa navigatsiya:
- СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ Шохўжаева З.С.
- Ключевые слова
___________________Инновацион технологиялар/ Innovative technologies______________ Махсус сон - 2021 71
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШДА ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ Шохўжаева З.С.- и.ф.н., доцент (ҚарМИИ) В данной статье представлены проблемы в управлении водными ресурсами, а также предложения и рекомендации по их преодолению, а острота проблемы водных ресурсов в Центральной Азии направлена на предотвращение кризиса, связанного с растущей нехваткой воды в странах региона. Ключевые слова: управление водными ресурсами, управление количеством водных ресурсов, управление качеством водных ресурсов, управление водными ресурсами в самом широком смысле, управление водными ресурсами в самом узком смысле. This article presents the problems in water resources management, as well as proposals and recommendations for overcoming them, and the severity of the problem of water resources in Central Asia is aimed at preventing the crisis associated with the growing shortage of water in the countries of the region. Key words: water resources management, water resources quantity management, water resources quality management, water resources management in the broadest sense, water resources management in the narrowest sense. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида сув ресурсларини барқарор бошқариш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш – дунёда бутун бошли минтақалар ва мамлакатларнинг барқарор иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи аҳамият касб этувчи масалалардан бирига айланиб бормоқда. Мазкур масала сув ресурслари чекланган, иқтисодиёти ва аҳолиси тез ўсиб бораётган, иқлим ўзгариши таъсирлари тобора кўпроқ сезилаётган Марказий Осиё минтақасидаги янги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва экологик реалликлар шароитида ўта долзарб ва янада муҳимроқ аҳамият касб этмоқда. Чекланган сув ресурсларидан ҳам иқтисодий ва ҳам экологик талаблар барқарорлигини таъминлаган ҳолда фойдаланиш самарадорлигини ошириш замоннинг долзарб муаммосидир. Сув ресурсларини бошқариш тушунчаси остида сув ресурсларини вақт ва ҳудудлар бўйича қайта тарқатиш, экологик барқарорлик талабларини ҳисобга олган ҳолда атроф- муҳит барқарорлигини таъминлаш ва иқтисодиёт соҳаларининг сув ресурсларига бўлган талабларини оптимал равишда қондириш учун сув ресурсларини керак бўлган жойга, талаб этилган миқдор ва сифат билан зарур бўлган вақтида етказиш тушунилади. Яна ҳам қисқароқ қилиб, сув ресурсларини бошқаришни сув ресурсларининг вақт ва маконда табиий тарқалиши ҳамда сифат кўрсаткичлари режимини истеъмолчиларнинг талабларига мослаштириш жараёни деб талқин этилиши мумкин. Кўпинча сув ресурсларини бошқариш – бу сувни имкон даражасида керакли вақтда ва керакли миқдорда керакли нуқтага етказишдан иборат, деган содда тушунчага дуч келамиз. Аммо сув ресурслари ҳамда уларга бўлган талабларнинг шаклланишида бўладиган табиий ва антропоген, ташқи ва ички омиллар таъсири оқибатида дунёда шаклланаётган тенденсияларни инобатга оладиган бўлсак, ҳозирги даврда сув ресурсларини бошқариш анча мураккаб жараёндир. Шундай қилиб, “Сув ресурсларини бошқариш” – табиат ва жамиятнинг зарурий сифатдаги ва миқдордаги сувга бўлган эҳтиёжларини доимий тарзда, барча вақт даврлари (оператив, йиллик, кўп йиллик ва истиқболли) бўйича таъминлаши лозим. Бошқача қилиб айтганда, сув ресурсларини бошқариш сув ресурслари ва сувга бўлган талаблар ўртасидаги доимий мувозанатни таъминлашдан иборатдир. Сув ресурсларини барқарор бошқаришда сувга бўлган иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва экологик талаблар, бошқарувда аввалдан қўлланиб келинган декларациялар ҳамда Download 1.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling