УўК 338. 24: 556. 18 Шохўжаева З. С. Сув ресурсларини бошқаришда инновацион усуллардан


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana06.02.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1171371
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
suv-resurslarini-bosh-arishda-innovatsion-usullardan-samarali-foydalanish

___________________Инновацион технологиялар/
Innovative technologies______________ 
Махсус сон - 2021

72 
бошқаришни ташкил этишнинг қатъий тартибига асосан барча сув ресурсларини жалб этиш, 


уларнинг шаклланиш шароитларини яхшилаш, бир вақтнинг ўзида сув ресурслари билан 
бирга сувга бўлган талабларни бошқариш имкониятларини кенгайтиришда катта роль 
ўйнайди. 
Умуман сув ресурсларини бошқариш бўйича барча ҳаракатлар мамлакат миқёсида ва 
ҳавза даражасида барча гидрографик бирликлар доирасида мувофиқлаштирилиши лозим. 
Айнан шундай тизим Испанияда (1926-йилдан), Францияда, Голландияда ва дунёнинг бошқа 
қатор ривожланган мамлакатларида мавжуд. Бундай тизим 1926 йилдан Марказий Осиёда 
Зарафшон дарёси ҳавзасида ҳам мавжуд эди. Аммо яқин ўтган даврда мазкур тизим 
ўзгартирилиб, охир-оқибат маъмурий ҳудудий вилоят тизимига айлантирилган эди. Кейинги 
йилларда эса минтақа мамлакатларида аста-секин гидрографик ҳавзавий тамойилга ўтиш 
тенденцияси кузатилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 21 
июлдаги «Сув хўжалигини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 
320-сонли қарори тасдиқланди. Ушбу қарорга кўра мамлакатимизда 10 та ирригация 
тизимлари ҳавза бошқармалари ва битта марказий диспетчерлик маркази ташкил этилди. 
Сув ресурсларидан бир вақтда миллионлаб истеъмолчилар ўзларининг турли-туман 
эҳтиёжлари учун фойдаланадилар. Сувнинг турли фойдали хосса ва хусусиятларидан 
фойдаланишда нафақат кишилик жамиятининг иқтисодий ва атроф-муҳит барқарорлиги 
учун зарур бўлган экологик эҳтиёжлари ўртасида, балки алоҳида истеъмолчилар ва ҳатто 
мамлакатлар манфаатлари ўртасида зиддиятлар юзага келади. Зиддиятлар сувнинг миқдори, 
сифати ёки режими кўрсаткичлари бўйича юзага келиши мумкин. 
Сувга бўлган эҳтиёж аҳоли зичлиги ва бу сувни олиш учун талаб этиладиган 
харажатларнинг миқдорига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Сувга эҳтиёж сувга бўлган 
талабдан фарқ қилади. Сувга бўлган талаб белгиланган ва ўзгармайди ҳамда сувнинг мавжуд 
миқдори ва нархига боғлиқ бўлмайди. Масалан, ўсимликлар учун талаб этилган сув одатда 
ўсимликларнинг яшаши учун зарур бўлган сув миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқ. Иқлим эса 
сувга бўлган эҳтиёжга таъсир кўрсатувчи бошқа бир омил ҳисобланади. Масалан, қурғоқчил 
зоналар намгарчилик катта бўладиган зоналарга нисбатан кўпроқ сув талаб этади. Ниҳоят, 
сувга бўлган эҳтиёжга сувнинг сифатига ҳам таъсир кўрсатади. Таркибида кўп миқдорда туз 
бўлган сувдан маиший ёки қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилмайди. 
Сув ресурсларини бошқаришнинг мақсади – мавжуд сув ресурслари ва уларга жамият, 
табиат талабларининг ҳажм, сифат ва вақт бўйича доимий мувозанатига эришиш 
ҳисобланади. 
Сув ресурсларини бошқариш – кенг мазмунда сув тақсимотини таъминлаш билан 
боғлиқ барча – сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий- иқтисодий, техник-технологик ва бошқа 
функциялар спектрини, яъни сув ҳокимияти (бошқаруви, қарорлар қабул қилиш) ва сув 
ресурсларини бошқариш (тор мазмунда) тушунчаларини ўз ичига олади. Сув ресурсларини 
бошқаришни айнан сув ҳокимияти босқичида сув хўжалиги мажмуаси турли 
иштирокчиларининг фаол демократик иштироки таъминланади ва қабул қилинган 
қарорларнинг барқарор бўлишига хизмат қилади. Иккинчи босқичда эса, яъни сув 
ресурсларини бошқариш (тор мазмунда) босқичида қабул қилинган қарорларнинг ижроси 
таъминланади. Шундай қилиб, сув ресурсларини бошқариш (кенг мазмунда) икки босқичдан, 
яъни сув ҳокимияти (биринчи босқич) ва сув ресурсларини бошқариш (тор мазмунда – 
иккинчи босқич)ни ўз ичига олувчи жараёндан иборатдир. 
Сув ресурсларини бошқариш – тор мазмунда сув ресурсларини тарқатиш ҳамда сув 
хўжалиги тизимлари ишчи ҳолатини таъминлашга қаратилган техник, технологик, молиявий 
ва ташкилий тадбирларни режалаштириш ва амалга оширишни ўз ичига олувчи фаолиятдир. 
Бунга «эксплуатация» сўзининг синоними сифатида ҳам қаралади. 
Сув ресурсларини бошқариш икки йўналишда амалга оширилади: 
• сув ресурслари миқдорини бошқариш; 
• сув ресурслари сифатини бошқариш. 



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling