УўК 338. 24: 556. 18 Шохўжаева З. С. Сув ресурсларини бошқаришда инновацион усуллардан


Download 1.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana06.02.2023
Hajmi1.78 Mb.
#1171371
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
suv-resurslarini-bosh-arishda-innovatsion-usullardan-samarali-foydalanish

___________________Инновацион технологиялар/
Innovative technologies______________ 
Махсус сон - 2021

73 
Сув ресурслари миқдорини бошқараётганда истеъмолчилар томонидан ўрнатилган 


доира ва ўлчамларнинг ўртача ҳажмларини ҳисобга олиш, шунингдек, ҳар бир истеъмолчи 
характеристикасини, у ёки бу тадбирни ўтказиш заруриятини асосланган ҳолда ўрганиш 
лозим бўлади. 
Сув ресурслари сифатини бошқараётганда эса истеъмолчилар талабларига асосланиш 
керак. Амалда турли истеъмолчилар сувнинг сифатига риоя қилиниши шарт бўлган 
белгиланган талабларни қўядилар. 
Сув ресурсларини бошқаришнинг оддий ва мураккаб кўринишлари мавжуд. Оддий 
бошқарув тушунчаси остида шундай бошқарув тушуниладики, бунда сув ресурсларини 
сифат ва миқдор жиҳатидан сув иншоотлари ва техник воситалар ёрдамида вақт мобайнида 
қайта тарқатишни амалга оширмасдан истеъмолчига етказилади ёки йўл-йўлакай сув 
объйектининг алоҳида фойдали хосса ва хусусиятларидан фойдаланилади. Сув 
ресурсларининг сифатини оддий бошқариш – бу шундай бошқарувки, бунда истеъмол 
қилишдан олдин сув, ундаги муаллақ заррачалар ва сузиб юрувчи моддалар чўкиши учун 
тиндирилади, зарарсизлантирилади ва кейин турли иншоотлар ёрдамида истеъмолчига 
етказилади. 
Мураккаб бошқарув тушунчаси остида сув ресурсларини истеъмолчига етказишдан 
олдин уларни тайёрлаш талаб этиладиган бошқарув ётади. Иншоотлар ёрдамида (сув 
омборлари, ер ости сиғимлари) сув ресурсларининг вақт давомида қайта тарқатилиши амалга 
оширилади ҳамда сув миқдори ва сифати ўзгаришининг режими сув истеъмоли жадвалига 
бўйсундирилганидан кейингина турли иншоотлар ва техник воситалар ёрдамида (каналлар, 
лотоклар ва б.) истеъмолчига етказилади. Сув ресурслари сифатининг мураккаб 
бошқарилишида сув сифатини яхшилашнинг махсус усуллари каби комплекс тадбирлар 
амалга оширилади: сувдан унинг таркибидаги ортиқча миқдордаги туз ва газларни йўқотиш; 
сувни юмшатиш, темирсизлантириш, фторсизлантириш, марганетсни чиқариш, кремний 
кислотасини чиқариш; сувнинг органолептик хусусиятларини яхшилаш ёки унинг 
таркибидаги микроэлементларни кўпайтириш мақсадида сувга у ёки бу тузларни қўшиш 
(фтор ва б.). 
Сув ресурсларини, жумладан ер усти сувларини – сув омборлари ва каналларини 
қуриш, оқимни бошқа ҳудудга ўтказиш ва бошқа услублар билан, шунингдек ер ости 
сувларини – ер ости сиғимларидан фойдаланиш билан бошқариш мумкин ва зарур. Дунё 
амалиётида атмосфера ёғинларини бошқариш бўйича ҳам катта тажриба тўпланган. 
Марказий Осиёдаги сув ресурслари муаммосининг кескинлиги минтақа мамлакатлари 
томонидан ортиб бораётган сув танқислиги билан боғлиқ бўлган тангликнинг олдини олишга 
қаратилган. 
Сувдан фойдаланишни адолатли ва барқарор бошқариш стратегик ёндашувни талаб 
қилади. Сув Марказий Осиёнинг умумий ресурси ҳисобланади. Ирригация, гидроэнергетика 
сув таъминоти ва санитария тармоқларидаги сув хўжалиги инфратузилмаси сувдан 
фойдаланишнинг институционал, молиявий ва бошқарув тизимлари соҳаларидаги муайян 
сиёсатга боғлиқ равишда ўзгаради. 
Баҳоланмаган сув ресурслари кўпинча ноаниқ тақсимланади, самарасиз бошқарилади 
ва йўқотилади. Капитал маблағлар киритишнинг асосланмаган дастури ва соҳани 
норационал бошқариш тақчил ресурсларнинг нопропорционал ишлатилишига олиб келиши 
мумкин. Сув ресурсларига миллий ва тармоқ миқёсида бир томонлама қарашлар ва сув 
ресурсларининг ошиб бораётган танқислиги ҳозирги кунда ортиб бораётган мураккаб 
муаммолар ҳисобланади. Айниқса, ижтимоий ва сиёсий баҳслар дарё ҳавзаларининг турли 
қисмида жойлашган мамлакатлар учун иқтисодий муаммоларни келтириб чиқараётган 
муаммо ҳисобланади. Марказий Осиёнинг барча давлатларида сув ресурсларини бошқариш 
бўйича умумий муаммолар мавжуд, жумладан: 



Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling