Ҳукмдор олий ҳазратлари лоренцо деи медичига — никколо макиавеллидан
X б о б ДАВЛАТЛАР ҚУДРАТИНИНГ МЕЗОНИ
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
nokolo makivelliy
X б о б
ДАВЛАТЛАР ҚУДРАТИНИНГ МЕЗОНИ Давлатларнинг хусусиятларини ўрганарканмиз, давлат бошлиғи талаб этилган пайтда ўзини ўз кучи билан ҳимоя эта оладими ёки унинг ҳимоясига четдан куч керак бўладими деган масалани кўздан қочирмаслик лозим. Ўз кучи етарли деганда мен, керагича одами ва пули бўлиб, зарур пайтда кераклича қўшин тўплаб, қандай душманлигидан қатъи назар, қарши жангга кириб ғалаба қила оладими, йўқми, деган маънони ўйлайман. Ёрдамга муҳтож маъносига эса, душманга қарши майдонга чиқолмай, шаҳар қўрғони ичида ҳимояланишга мажбур бўлганларни киритаман. Биринчи ҳолда қандай иш тутишлигини, аввалроқ бироз гапирган бўлсам-да, кейин яна батафсил тўхталаман. Иккинчи ҳолда эса шаҳар ташқарисидаги фуқаро ташвишидан воз кечиб, қўрғонни мустаҳкамлаш, ичкари учун керакли нарсаларни таъминлаш энг асосий масаладир. Агар ҳукмдор қўрғонни яхши мустаҳкамлаб, раъият билан бурунроқ айтилганидек ва кейинроқ яна айтиладигандек яхши муносабат ўрнатса, қўшнилар унга ҳужум қилишдан ҳайиқадилар. Чунки одам — узоқ қийинчилик талаб этиладиган ишни ёмон кўриб, осон битадиган ишни яхши кўради. Қўрғони мустаҳкам, халқида ҳукмдорга адовати бўлмаган шаҳарга ҳужум қилишни эса осон иш деб ҳеч ким ҳисобламаса керак. Германия шаҳарлари дунёдаги энг озод шаҳарлар сирасига кирадилар. Атрофларидаги мўъжазгина маъмур туманлари билан биргаликда императорга ўзлари хоҳлаган пайтдагина бўйсунадилар. На императордан, на атрофларидаги бошқа кучлироқ қўшниларидан қўрқмайдилар. Шаҳарлари жуда мустаҳкам деворлар, сув тўла зовурлар билан ўралган, кераклича тўплари бор, жамоат омборларида бир йиллик озиқ-овқат, сув ва ёнилғи заҳира ҳамиша сақланади; бундан ташқари, хазинанинг силласини қуритмай халқни боқишни мўлжаллаб, шаҳарнинг асосий фаолияти соҳасида, ҳамда оддий фуқаронинг касб-кори хусусида бир йиллик ишни ҳам ғамлайдилар, ҳарбий уруш санъатларни ҳамиша рағбатлантирадилар. Бундай шаҳарга босқин уюштириш оғир машаққат эканини барча аниқ кўради ва ҳеч ким унга бел боғламайди. Хуллас, қўрғони метиндек мустаҳкам, халқига адоват экмаган ҳукмдорга ҳеч ким ҳужум қилмайди. Ҳужум қилинган тақдирда ҳам душман шармандаларча чекинишга мажбур бўлади. Чунки бу дунёда барча нарса шунчалик тез ўзгарадики, шаҳар атрофида бекор ётган қўшин интизомини чиритмасдан бир йил ушлаб туришни ким ҳам уддаларди? Шаҳар ташқарисидаги уй-жой ва экинларнинг ёнаётганини кўрган халқ узоқ қуршовга дош беролмайди, ҳукмдорга садоқатдан кўра ўзининг ташвишларини устун қўяди, деб менга эътироз билдиришлари мумкин. Агар ҳукмдор кучли ва жасур бўлса, гоҳида раъиятга бу балоларнинг тез тугашини уқтириб, гоҳида душманнинг шафқатсизлигини тушунтириб, ҳаддан ошиқ норозиларни тинчитиб турса, барча қийинчиликларни енга олади деб айтаман. Бунинг устига, одатда душман биринчи кунлари ҳали одамлари шижоатга тўлиб, ҳимояланувчиларнинг қаттиқ турганидан ғазабланиб экин ва уй-жойларга ўт қўйиб топтайди. Сал ўтмай эса шижоатлар сўнади. Ҳимояланувчилар учун бўлар иш бўлиб, бўёғи синган, зарар етказилган бўлади. Қабоҳат юзага чиққанда зарар кўрганларнинг ҳукмдорларига садоқат кўрсатишдан бўлак иложи қолмайди. Уни ҳимоя қилиш йўлида ўзларини ўтга, мол-мулкларини талон-тарожга бериб қўйган эканлар, энди улар ҳукмдордан миннатдорчилик кутадилар. Инсоннинг феъли-хуйи шундайки, ўзига яхшилик қилган кимсага қанчалик боғланмасин, ўзи яхшилик қилган кимсага ундан кўпроқ боғланиб қолади. Шу тафсилотларни мушоҳада қиларканмиз, шаҳарни боқиш ва ҳимоялашга нарсаси етарлик бўлса ақлли ҳукмдор қамал пайтида фуқаросининг руҳини кўтариш йўлларини қийналмай топа олади деб, ишонч билан таъкидлайман. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling