Қулай ва ихчам бўлиши


Download 26.83 Kb.
bet1/3
Sana06.04.2023
Hajmi26.83 Kb.
#1331166
  1   2   3
Bog'liq
2-назорат саволлари (1)


  • Дарслик давлат таълим стандарти, ўқув дастури, услубияти ва дидактик талаблари асосида белгиланган, миллий ғоя сингдирилган, муайян ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, тегишли фаннинг асосларини мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган хамда турдош таълим йўнапишларида фойдаланиш имкониятлари ҳисобга олинган нашр.

Дарслик тузиш ҳар бир мутахассисдан юқори масъулият, билимдонлик, тажриба ва билим талаб этади ва уни тузишда қуйидагиларга риоя қилиш керак:

  • ҳар бир дарслик юксак ғоявийлик ва илмийлик асосида тузилиши зарур. Дастур мазмунига мос келиши керак;

  • қулай ва ихчам бўлиши;

  • фикрлар аниқ ва равшан, билимлар жонли бўлиши;

  • услубий томонлар кучайтирилиши;

  • амалий йўналтирилиши;

  • предметлараро ўзаро боғлиқлик назарда тутилиши зарур.

  • Ҳар қайси ўқув фани учун яратиладиган дарсликда илмий билимлар тизими ва унинг ҳажми дастур талабларига ҳамда шу синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларига мос келадиган бўлиши керак.

  • Дарсликда баён килинган илмий билимларнинг назарий асослари ва ғоявий йўналиши тизимли ва изчил бўлиши, дарсликда келтирилган далилларнинг ишончли бўлиши, улар тўғри таҳлил, аник таъриф этилиши, тегишли хулосалар чикарилиши ҳамда шу орқали ўқувчиларда илмий дунёқараш, энг яхши инсоний фазилатлар таркиб топишини таъкидлаши лозим.

  • Назарий билимлар ишлаб чиқариш амалиёти билан боғланган бўлиши керак.

  • Дарсликда баён килинаётган материалнинг характерига боғлиқ ҳолда тегишли қоида ва таърифлар берилиши, далиллар келтирилиши ҳамда дарслик яхши безатилган бўлиши, баъзи материаллар расм, схема, диаграмма ва бошка иллюстрациялар билан бойитилиши талаб этилади.

  • Дарслик ўқувчилар тушуниши осон бўлган жонли тилда ёзилиши, айни замонда фикрлар аник ва қисқа бўлиши керак.

  • Дарсликда таълим мазмунининг муҳим компонентлари ўз ифодасини топган бўлиши лозим: табиат, жамият, техника, инсоният, фаолият усуллари, тушунча ва иборалар тўғрисидаги назарий билимлар, назария ва қонуниятлар, методологик ва қимматли фикрлар бўлиши керак.

  • Дарслик материаллари ўқувчиларда илмий дунёқараш, маънавият, ахлоқий-ҳулқий тушунча ва одатларни шакллантиришга хизмат қилади.

  • Унда материалларнинг изчил, системали баён этилишига, билиш методлари билан узвий бўлишига эътиборни қаратиш керак.

  • Дарсликда ўқувчи ижодий қобилиятини, билиш имкониятларини ошириш, мустақил билишни шакллантириш юзасидан топшириқлар, кўрсатма, йўл-йўриқлар, тавсиялар берилади.

Дарсликнинг тузилиши, мазмуни унинг методик аппарати қандай бўлиши керак
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling