Қулай ва ихчам бўлиши


Download 26.83 Kb.
bet2/3
Sana06.04.2023
Hajmi26.83 Kb.
#1331166
1   2   3
Bog'liq
2-назорат саволлари (1)

Биринчидан, дарсликлар “Таълим тўғрисида”ги қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талабларидан келиб чиққан ҳолда тайёрланиши керак.

  • Хусусан, дарсликлар таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари бўлмиш: таълим билан тарбиянинг инсонпарварлиги, демократик характерда эканлиги, таълимнинг узлуксизлиги ва узвийлиги, таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги тўғрисидаги принтцпларига асосланган бўлиши лозим.

  • Иккинчидан, дарсликлар, шу жумладан, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус касб ҳунар коллежларининг Миллий ғоя дарсликлари Ўзбекицон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сонли қарори билан тасдиқланган Миллий ғоя таълим стандартига мос ҳолда ёзилган бўлиши лозим. Мазкур таълим стандартида Миллий ғоя таълимининг мақсади ва вазифалари, таълим мазмунининг мажбурий минимуми, битирувчиларнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган минимал талаблар берилган.

  • Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари учун ёзилган Миллий ғоя дарслиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 октябрдаги 400-сонли қарори билан ҳамда олий ўрта махсус таълим вазирлиги ҳайъатининг 2001 йил 3 август 7/3- сонли қарори билан тасдиқланган таълим стандарти асосида ёзилган.

  • Учинчидан, ўқув дастури унга асосланган дарслик – Миллий ғоя фанининг сўнгги ютуқларини ўзида акс эттириши лозим.

  • Тўртинчидан, таълим билан биргаликда, тарбияни ўқувчилар онгига сингдириш лозим.

    Ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун қуйидаги ўқув қўлланмалари ва дарсликлар яратилган:

    • 1. А.Иброҳимов, Х.Султонов, Н.Жўраев қаламига мансуб «Ватан туйғуси» қўлланмаси (Т., «Ўзбекистон», 1996) 5-6 синфлар учун мўлжалланган бўлиб уч қисмдан, 10 бобдан иборат. 5-6 синфлар учун барча маълумотлар етарли.

    • 2. С.Нишонова, О.Мусурмонова, М.Қаршибоев муаллифлигидаги 7- синфлар учун «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» ўқув қўлланмаси (Т., «Маънавият», 2002) 16 фаслдан иборат. Миллий ғояга 8 та мавзу берилган.

    • 3. М.Қаршибоев, С.Нишонова, О.Мусурмонова томонидан тайёрланган 8- синфлар учун «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» ўқув қўлланмаси (Т., «Маънавият», 2002) XVI фаслдан иборат. Миллий ғояга 9 та мавзу ажратилган.

    • 4. О.Мусурмонова, М.Каршибоев муаллифлигида яратилган 9-синфлар учун «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» ўқув қўлланмаси (Т., «Маънавият», 2003) 19 фаслдан иборат. Миллий ғояга 8 та мавзу берилган.

    • 5. Х.Султонов раҳбарлигидаги ижодий гуруҳ томонидан X-XI синфлар учун мўлжалланган «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» ўқув қўлланмаси (Т., «Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти» нашриёти, 2004) уч қисм ва 28 мавзудан иборат.

    • 6. Х.Султонов раҳбарлигидаги ижодий гуруҳ томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун яратилган «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» ўқув қўлланмаси (Т., «Янги аср авлоди» , 2001) 12 та назарий ва 12 та амалий машғулотдан иборат бўлиб миллий истиқлол ғояси бўйича асосий масалаларни қамраб олган.

    • 7. Х.Султонов раҳбарлигидаги ижодий гуруҳ томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун тайёрланган «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» дарслиги (Т., «Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти» , 2003) уч қисм 13 та назарий, 12 та амалий, 2 та қўшимча ва ихтиёрий мавзулар ҳамда асосий тушунча ва атамаларнинг қисқача луғатидан иборат.

    • 8. Қ.Назаров раҳбарлигида ижодий гуруҳ томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими учун яратилган «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» ўқув қўлланмаси (Т., «Файласуфлар миллий жамияти» , 2003,2009, 2010) 14 та назарий ва 12 та амалий машғулотдан иборат бўлиб миллий истиқлол ғояси бўйича асосий масалаларни қамраб олган.

    Дарсликлар қуйидаги вазифаларни бажаради:

    • мотивацион вазифа - бу вазифа ўқувчиларни ушбу фанни ўрганишга йўналтирадиган, уларда ишга позитив муносабати ва қизиқишини шакллантирувчи рағбат (сабаб)ларни ҳосил қилишдан иборат;

    • ахборот вазифаси ўқувчиларга ахборотларни етказиш, самарали усуллар ёрдамида уларнинг билимлари ўажмини кенгайтиришга имкон беради;

    • назорат-тузатиш (машқ қилиш) вазифаси – таълим жараёни, унинг натижаларини текшириш, ўқувчиларда ўзини баҳолаш ва тузатиш лаёқати ҳамда зарур бўлган кўникма, малакаларни шакллантириш учун ўрганиш машқларини тавсия этишни назарда тутади.

    • мувофиқлаштириш вазифаси -материал устида ишлаш жараёнида таълимнинг бошқа воситалари (ҳариталар, кўргазмали материаллар, диапозитив ва бошқалар)ни жалб этишни ифодалайди;

    • ривожлантирувчи -тарбияловчи вазифаси - дарслик мазмунининг ўқувчиларга маънавий-ахлоқий таъсир кўрсатиши, китоблар билан ишлаш жараёнида улардан меҳнатсеварлик, фаол фикрлаш, ижодий қобилият каби сифатларни шакллантиришдан иборат;

    • ўқитиш вазифаси - дарслик билан ишлашда мустақил билим олиш учун зарур бўлган конпект ёзиш, умумлаштириш, асосийсини ажратиб кўрсатиш, мантиқий эслаб қолиш каби малака ва кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беришида кўзга ташланади.


    • Download 26.83 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling