Қулай ва ихчам бўлиши
Download 26.83 Kb.
|
2-назорат саволлари (1)
Электрон дарслик - компьютер технологиясига асосланган ўқув услубини қўллашга, мустақил таълим олишга ҳамда фанга оид ўқув материаллар, илмий маълумотларнинг ҳар томонлама самарадор ўзлаштирилишига мўлжалланган бўлиб:
- ўқув ва илмий материаллар фақат вербал (матн) шаклда; - ўқув материаллар вербал (матн) ва икки ўлчамли график шаклда; - мультимедиа (multimedia - кўп ахборотли) қўлланмалар, яъни маълумот уч ўлчамли график кўринишда, овозли, видео, анимация ва қисман вербал (матн) шаклда; тактил (ҳис қилинувчи, сезиладиган) хусусиятли, ўқувчини “экран оламида” стерео нусхаси тасвирланган реал оламга кириши ва ундаги объектларга нисбатан ҳаракатланиш тасаввурини яратадиган шаклда ифодаланади. Дарслик билан ишлаш икки йўналишда паралел ҳолда олиб борилади: Ўқитувчи ёрдамида дарслик билан ишлаш. Дарсликдаги материаллар билан ўқувчиларнинг мустақил ишлаши. Бунинг натижасида қуйидаги кўникма ва малакалар шакллантирилади: Матн мазмунини, матнга тааллуқли расмни таҳлил қилиш. Матн, жадвал ва расмга тегишли асосий материалларни ажратиш. Таққослаш, умумлаштириш, матн бўйича хулосалар чиқариш. Матн бўйича баён режасини тузиш. Матнга оид саволлар тузиш. Мавзуга оид атамалар изоҳли луғатини тузиш. Дарсликдаги матнга оид схема, жадвал, кроссворд ва топшириқларни бажариш. Янгиликлар тайёрлаш, конспект, “баён” ёзиш. Муайян мавзуларда рефератлар ёзиш. Дарслик мавзуларига оид маслаҳатчи-карточкалар (схемалар) тузиш.. Матнни яхлит қамраб олиш кўникмаларини шакллантириш. Download 26.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling