Умаров Умид Дильшод ўғли


Download 180.91 Kb.
bet10/18
Sana15.02.2023
Hajmi180.91 Kb.
#1199961
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Hisobot praktika 2022

IV. КРЕДИТлар турлари
24. 2021 йилга мўлжалланган Кредит сиёсатида Банк кредит қўйилмаларини устувор равишда Республика иқтисодиётининг реал секторларини ривожлантиришга йўналтириш белгиланган.
25. Иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларининг Республика иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш ва мустаҳкамлашдаги, аҳолининг ҳаёт фаровонлигини оширишдаги муҳим аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда Банк кредит сиёсатида қуйидаги йўналишлар энг устувор этиб белгиланган:
саноат (автомобилсозлик, тўқимачилик, фармацевтика, нефтегазкимё, машинасозлик, электротехника, озиқ-овқат);
қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ соҳалар;
қурилиш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш;
ички ва ташқи савдо;
туризм ва хизматлар комплекслари инфратузилмаси (меҳмонхона бизнеси, АЁҚШ, автохизматлар, маиший хизматлар ва бошқалар);
транспорт ва алоқа инфратузилмаси;
жисмоний шахслар учун ажратиладиган юқори даромадли кредитлар, шу жумладан модулли ва «онлайн» кредитлар.
26. Кредитлаш манбалари сифатида қуйидагилар белгиланади:
Банкнинг миллий ва хорижий валютадаги ўзининг ва жалб этилган маблағлари;
банклар ва молия институтлари, жумладан хорижий банклар ва молия институтларининг жалб этилган маблағлари;
қонунчиликда кўзда тутилган бошқа манбалар.
27. Кредитлар қуйидаги шаклда берилиши мумкин:
кредит линияси очиш орқали (жумладан «револьверлаш» шартлари асосида);
кредит линияси очмасдан;
қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа шаклда.
28. Кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялар миллий ва хорижий валюталарда амалга оширилади.
29. Кредитлар қуйидаги мақсадларга берилади:
а) асосий воситалар сотиб олиш учун;
б) айланма маблағларни тўлдиришга;
в) қурилиш ва реконструкция ишларига;
г) хўжалик юритувчи субъектларга иш ҳақи тўлаш учун;
д) жисмоний шахсларга истеъмол, ипотека, таълим кредитлари учун;
е) Банк томонидан берилаётган кредитлар бўйича таъминот сифатида қабул қилинаётган гаров мол-мулкини суғурталаш харажатларини молиялашга;
ж) қонунчиликка зид бўлмаган бошқа мақсадларга.
30. Банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, баённомалари, қарорлари билан тасдиқланган ҳудудий дастурлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар ушбу ҳужжатларда белгиланган тартибда молиялаштирилади.
Жумладан,
а) Банк Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сонли Фармони билан тасдиқланган «2019-2020 йилларда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар «Йўл харитаси»нинг 13-бандига асосан тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига экспорт мақсадларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишлари учун 90 кун муддатга, юқори ликвидли активларни гаровга олган ҳолда, экспорт тушуми ҳисобидан қайтариш шарти билан нақд пулда кредитлар ажратади. Кредит ажратиш ва унинг мониторингини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 20 августдаги 17-21/389-сонли хатида кўрсатиб ўтилган меъзонларни инобатга олган ҳолда Банк томонидан ишлаб чиқилган ички меъёрий ҳужжатларда белгиланади;
б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 28 ноябрдаги
30-11/1539-сонли кўрсатма хатига асосан Банк маҳаллий фармацевтика корхоналарига янги дори воситаларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадларига айланма маблағларни тўлдириш учун уч йил муддатгача револьвер кредитлар ажратади ҳамда янги лойиҳаларни молиялаштиришда имтиёзли даврни дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш муддатларини инобатга олган ҳолда белгилайди.
в) Устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда бўлган юридик шахсларнинг (ижтимоий соҳа объектлари ва инфратузилма лойиҳалари бундан мустасно) инвестиция лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатисиз бозор шартларида молиялаштирилади.
31. Банк тадбиркорлик субъектларининг «стартап» (янги ташкил этилган ва тадбиркорлик фаолиятидан тушуми бўлмаган корхоналар) лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун банк талабларига жавоб берадиган ликвидли мулк таъминоти ёки махсус фондларнинг кафиллиги асосида кредитлар ажратади (ижтимоий мақсадлар учун ажратиладиган кредитлар бундан мустасно).
32. Банк томонидан кредитлар билан бир қаторда унга тенглаштирилган қуйидаги хизмат турларини кўрсатади:
а) овердрафт ва микроқарз операциялари;
б) кафолат ва кафилликлар;
в) экспортдан олдинги молиялаш;
г) қопланмаган аккредитивлар, импорт шартномаларини кейинги молиялаш;
д) факторинг операциялари ва бошқалар.
33. Банк факторинг операцияларини «Тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида факторинг операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 3 августда 953-сон билан рўйхатга олинган) асосан амалга оширади.
34. Банк томонидан кафолатлар (гарантиялар) чиқаришда «Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисида»ги Низомга (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2012 йил 15 майда 2364-сон билан рўйхатга олинган) амал қилинади.
35. Банк йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаш учун синдициялашган кредитлар беришда иштирокини давом эттиради.
36. Банк йирик инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари бўлган корхона ва ташкилотларга лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва лойиҳа экспертизасини ўтказиш харажатларини молиялаш учун белгиланган тартибда кредитлар ажратишга ҳақлидир. Банк томонидан мазкур лойиҳани молиялаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, лойиҳа ташаббускорларига берилган кредит суммаси қайта расмийлаштирилади ва ажратилаётган кредитнинг умумий суммасига қўшилади.
37. Банк томонидан кредитлар ажратилишида қарз олувчининг/лойиҳа ташаббускорининг кредитланаётган инвестиция лойиҳаларидаги иштироки лойиҳа қийматининг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ўз маблағлари ёки уларга тенглаштирилган бошқа манбалар билан молиялаштирилган тақдирда кўриб чиқилади. Хорижий кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, агар кредит линияларнинг талабларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлса бундан мустасно.
Бунда қарз олувчининг иштироки моддий активлар (кўчмас мулк, асбоб-ускуналар, пул маблағлари (пул маблағлари ўрнига банкнинг сўзсиз кафолати кўринишида ҳам бўлиши мумкин), ишчи капитал) билан таъминланган бўлиши лозим. Қарз олувчининг лойиҳадаги иштироки бўйича минимал талаблар бажарилган тақдирда, қўшимча равишда киритилаётган улуш узоқ муддатли қарзлар (қайтариш муддати кредит тўланганидан кейин қилиб белгиланган ёки банк кредитига нисбатан субординар қарз деб белгиланган) ёки учинчи шахс кафиллиги лойиҳадаги иштироки сифатида ҳам олиниши мумкин. Активлар лойиҳа ТИАсида (бизнес режада) келтирилган ҳажмларда бўлиши ва кредитланаётган объектга бевосита тааллуқли бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан амалга ошириладиган алоҳида йирик лойиҳалар бундан мустасно.
38. Банкнинг кредит маблағлари ҳисобидан импорт шартномалари бўйича тўловларни товарлар келишини (ишлар, хизматлар бажарилишини) кафолатлайдиган тўлов шаклларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тавсия этилади. Импорт шартномалари бўйича кредит маблағлари ҳисобидан олдиндан тўлов аванс тўлови миқдорида кафолат Банкка тақдим қилингандан сўнг амалга оширилади. (Ҳукуматнинг тўлов шаклларини кўрсатган ҳолда чиқарилган тегишли қарори/топшириғи мавжуд бўлган лойиҳалар бундан мустасно). Бунда банк-эмитент ва кафолат матни Банк томонидан олдиндан маъқулланган бўлиши лозим.
Банк/филиал кредит қўмитасининг шахсий жавобгарлиги остида импорт шартнома бўйича олдиндан тўлов аванс тўлови миқдорида кафолат талаб этилмасдан амалга оширилиши ҳам мумкин. Бунда Банк/филиалнинг кредитловчи таркибий тузилмаси бундай қарор қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаши ва мазкур асос Кредит қўмитаси баённомасида акс эттирилиши шарт.
39. Кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялардан фойдаланиш шартлари бозор принциплари, шу жумладан, мавжуд ресурсларнинг муддати, лойиҳаларнинг техник иқтисодий асосланмалари, уларнинг қайтарилиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда Банк томонидан мустақил равишда белгиланади.
40. Банк томонидан хизматлар кўрсатиш шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари икки томонлама битимларда (шартномаларда) белгиланади. Ушбу битимлар (шартномалар) «Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 2 июлда 3030-сон билан рўйхатга олинган) талабларини инобатга олган ҳолда тузилади.
41. Хорижий валютада кредитлар бериш ва ундириш шартлари томонларнинг ўзаро келишувига асосан Банк томонидан мустақил белгиланади.
42. Қуйидаги операцияларни амалга ошириш учун молиялаштиришга йўл қўйилмайди:
● қимматли қоғозлар бўйича биржа спекулятив операциялари;
● сиёсий мақсадлар учун кредитлар бериш;
● қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, шунингдек наркотик воситалар ёки психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва/ёки сотиб олиш, транспортировка қилиш ва сақлашни молиялаш учун кредитлар бериш (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида рухсат этилган ҳолатлар бундан мустасно);
● давлатчилик асосларига путур етказиш ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид келувчи адабиётлар, кино ва видео маҳсулотларни нашр қилиш, чиқариш ва тарқатиш учун кредитлар бериш;
● ноликвид ва кам даромадли ҳисобланган қимматли қоғозлар билан таъминланган кредитлар бериш;
● Банк акциялари билан таъминланган кредитлар бериш;
● қарз олувчиларга нисбатан банкротлик таомили қўлланилганда, уларга кредитлар бериш;
● муддати ўтган кредиторлик қарздорликни сўндириш учун;
● автомобилларга газ тўлдириш компрессор шаҳобчаси, табиий газдан фойдаланган ҳолда қурилиш материаллари, шу жумладан пишган ғишт, оҳак ишлаб чиқариш ҳамда иссиқхоналар йўналишида янги объектлар яратиш орқали фаолиятини ташкил этиш;
● кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш;
● қарз олувчининг кредитларни тўлашга доир етарли имкониятларисиз, таҳлил ва текширувларсиз кредитлар бериш;
● ҳисоботда кўрсатилганидек гаров қийматини тасдиқловчи етарли ахборот ва таҳлил мавжуд бўлмаган баҳолаш ҳисоботлари асосида кредитлар бериш;
● қониқарсиз кредит тарихига эга бўлган ёки бошқа банкда кредитга оид мажбуриятларни мунтазам равишда бажармай келган қарздорларга кредитларнинг берилиши;
● жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;
● бошқа давлатларнинг фуқаро ва юридик шахсларига кредитлар бериш;
● харидоргир бўлмаган, сотилмай туриб қолган касод, бутланмаган, ностандарт, сифатсиз товар-моддий қимматликлар таъминоти остида кредитлар бериш;
● учинчи шахс олдидаги қарз мажбуриятини бажариш учун гаровда бўлган мулкни сотиб олиш учун;
● устав фондидаги улушни сотиб олиш учун молиялаштириш.
43. Банк Кредит сиёсатида қуйидаги субъектларга кредит ва унга тенглаштирилган операциялар тақдим этиш кўзда тутилмайди:
маҳаллий ҳокимият органлари ва бюджет ташкилотларига (Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);
жорий фаолияти даврида зарар кўриб ишлаётган корхоналарга;
ноликвид балансга эга ёки кредитга лаёқатлилик синфи 3 дан паст бўлган (Банк билан узоқ вақт ҳамкорликда бўлган ва уч йилдан кам бўлмаган ижобий кредит тарихига эга бўлган корхоналар бундан мустасно) ёки муддати ўтган кредитор қарздорлиги (картотека-2), кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлган корхоналарга. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, баённомалари қарорлари билан тасдиқланган ҳудудий дастурлари асосида амалга оширилаётган лойиҳалар бундан мустасно.
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган жамоатчилик ташкилотларига.

Download 180.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling