Умаров Умид Дильшод ўғли


Download 180.91 Kb.
bet8/18
Sana15.02.2023
Hajmi180.91 Kb.
#1199961
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
Hisobot praktika 2022

III. ВАКОЛАТЛАР
17. Кредитлар бериш ва унга тенглаштирилган операцияларни амалга ошириш тўғрисидаги қарорлар Банкнинг қуйидаги тузилмалари томонидан қабул қилинади (юқоридан пастга):
1) Банк Кенгаши.
2) Банк Бошқаруви.
3) «Турон банк» АТБ Кредит қўмитаси (кейинчалик матн бўйича «Банк Кредит қўмитаси»).
4) Филиал Кредит қўмитаси.
5) Андеррайтерлар.
6) Банк мобил иловаси ва корпоратив интернет банкинг дастурлари орқали қарор қабул қилиш (онлайн ва модулли кредитлар).
18. Барча кредит ваколатлари мижоз қарзининг ялпи суммасига асосланган бўлиб, у қуйидагилардан ташкил топади:
Банк томонидан рўйхатга олинган барча бевосита кредит қарздорлиги;
ҳар қандайкредит линиялари ёки мижозга нисбатан бошқа мажбуриятларнинг фойдаланилмаган қисми;
Банк томонидан мижоз фойдасига берилган ҳар қандай мавжуд кафолатлар;
мижоз (потенциал қарздор) бошқа мижознинг қарзларини тўлаш мажбуриятини зиммасига олган барча билвосита қарзлар (мижознинг Банк томонидан тасдиқланган кафолатлари;
Банк томонидан мижозга сотилган мулк бўйича қарздорлик;
кўриб чиқиш босқичида бўлган кредит.
Юқорида санаб ўтилган барча қарздорликлар суммаси берилган кредит ваколатлари даражасига тенг ёки ундан кичик бўлиши шарт.
19. Банк Кенгаши:
а) бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига ажратилаётган кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялар суммаси ёки Банк олдидаги умумий мажбуриятлари I даражали Банк капиталининг 10 фоизидан ортиқ, лекин 25 фоизидан кам бўлган битимлар, шунингдек, аввал Банк Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларга ўзгартириш киритиш бўйича қарорларни қабул қилади;
б) Банкка алоқадор шахслар билан тузиладиган кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича битимларни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилади;
в) «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида 5 йилдан ортиқ муддатда ҳисоби юритилаётган «умидсиз» активни (асосий қарз, фоизлар, жарима ва пеняларни) ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва мазкур қарорни Банк Акциядорлари умумий йиғилишида тасдиқлайди;
г) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, Банк Кредит сиёсати ва ички меъёрий ҳужжатларига зид бўлмаган кредитлаш ва мониторинг амалиёти билан боғлиқ ваколатлар даражаларини белгилайди.
20. Банк Бошқаруви:
а) бир қарздор ёки ўзаро дахлдор бўлган қарздорлар гуруҳига ажратилаётган кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялар ёки Банк олдидаги умумий мажбуриятлари суммаси:
- I даражали Банк капиталининг 5 фоизидан ортиқ, лекин 10 фоизидан ошмайдиган, шу жумладан Банк ва филиаллар Кредит қўмиталари томонидан дастлабки маъқулланган лойиҳалар бўйича қарор қабул қилади. Шунингдек, аввал Банк Бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорларга ўзгартириш киритиш бўйича қарорларни қабул қилади;
- I даражали Банк капиталининг 10 фоизидан ортиқ, лекин 25 фоизидан ошмайдиган йирик битимлар бўйича Банк кредит қўмитасининг қарорларини тасдиқлайди ва ушбу қарорларни Банк Кенгаши муҳокамасига киритади. Шунингдек, аввал Банк Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларга ўзгартириш киритиш бўйича Банк кредит қўмитасининг қарорларини тасдиқлайди ва уларни Банк Кенгаши муҳокамасига тақдим этади;
б) Банк кредит қўмитасининг кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича асосий қарз ва (ёки) фоизларининг тўлаш муддати кечиктирилиши ёки узайтирилиши тўғрисидаги қарорларини тасдиқлайди, шундан сўнг Банк Кредит қўмитасининг қарори кучга киради;
в) «Умидсиз» таснифланган кредит ва унга тенглаштирилган операцияларни (асосий қарз ва фоизларни) эҳтимолий йўқотишларга қарши ташкил этилган захира ҳисобидан қоплаш ва «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига ўтказиш ҳамда ўтказгандан сўнг кейинги 5 йил давомида ушбу ҳисобварақда ҳисобини юритиш масаласи Банк Кредит қўмитасининг ва филиал Кредит қўмиталарининг ижобий қарори, мазкур масала юзасидан Юридик департамент ва филиал юристи, кредит ва унга тенглаштирилган операциялар ҳисобини ва/ёки мониторингини амалга оширувчи тегишли таркибий тузилмалар хулосалари асосида қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор ҳақида уч иш куни ичида Банк Кенгашига маълумот беради;
г) «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағида 5 йилдан ортиқ муддатда ҳисоби юритилаётган «умидсиз» активни (асосий қарз, фоизлар, жарима ва пеняларни) Банк Кредит қўмитасининг ва филиал Кредит қўмиталарининг ижобий қарори, Юридик Департамент, филиал юристининг хулосалари, кредит ва унга тенглаштирилган операциялар ҳисобини ва/ёки мониторингини амалга оширувчи тегишли таркибий тузилмаларнинг маълумоти (билдиришномаси) асосида ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва мазкур қарорни Банк Кенгаши муҳокамасига тақдим этади;
д) Банк Кредит қўмитасининг келишув битим тузиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлайди ва шундан сўнг Кредит қўмитасининг қарори кучга киради;
е) Банк Кредит қўмитасининг кредит ва унга тенглаштирилган операциялар бўйича гаровга олинган/ликвидли мол-мулк эвазига ва банкрот корхоналарнинг мулкини балансга олиш орқали ундириш бўйича қарорини тасдиқлайди ва шундан сўнг Кредит қўмитасининг қарори кучга киради.
21. Банк ва филиаллар Кредит қўмиталари.
Банк ва филиаллар Кредит қўмитаси ваколатлари Банк Кенгаши томонидан тасдиқланган «Турон банк» АТБ Кредит қўмитаси тўғрисида»ги Низом билан белгиланади. Бунда:
а) Банк кредит қўмитаси - бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига ажратилаётган кредитлар ва унга тенглаштирилган операциялар ёки Банк олдидаги умумий мажбуриятлари суммаси:
- филиал Кредит қўмитаси ваколати суммасидан ортиқ, лекин
I даражали банк капиталининг 5 фоизидан ошмайдиган, шу жумладан филиаллар Кредит қўмиталари томонидан дастлабки маъқулланган лойиҳалар бўйича қарорлар қабул қилади. Шунингдек, аввал Банк кредит қўмитаси томонидан қабул қилинган қарорларга ўзгартириш киритиш бўйича қарорларни қабул қилади;
- I даражали Банк капиталининг 5 фоизидан ортиқ, лекин 25 фоизидан ошмайдиган ва филиаллар Кредит қўмиталари томонидан дастлабки маъқулланган лойиҳалар бўйича қарор қабул қилади, ушбу қарорларни ваколатига қараб Банк Бошқаруви ва/ёки Банк Кенгаши муҳокамаларига киритади. Шунингдек, аввал Банк Бошқаруви ва/ёки Банк Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларга ўзгартириш киритиш бўйича қарорларни қабул қилади ва ушбу қарорларни Банк Бошқаруви ва/ёки Банк Кенгаши муҳокамаларига киритади;

Download 180.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling