Умаров Умид Дильшод ўғли


V. кредитларнинг КОНЦЕНТРАЦИЯСИ


Download 180.91 Kb.
bet11/18
Sana15.02.2023
Hajmi180.91 Kb.
#1199961
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18
Bog'liq
Hisobot praktika 2022

V. кредитларнинг КОНЦЕНТРАЦИЯСИ
44. Кредит портфелини кредитлар турлари бўйича диверсификациялаш, кредитларнинг алоҳида иқтисодиёт тармоқларида тўпланиши билан боғлиқ хатарларни минималлаштиришни таъминлаш мақсадида 2021 йилда кредитлаш турлари, муддатлари бўйича қуйидаги алоҳида чекловлар сақланиб қолинади.
45. Кредит миқдори бўйича чекловлар:
Банкнинг бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз (ишончга асосланган) кредит, шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 фоизидан ошмаслиги зарур, бундан банклараро операцияларда юзага келадиган таваккалчиликлар мустасно.
Банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5 баробаридан ошмаслиги лозим (мазкур кўрсаткич 2022 йил 29 январдан кучга киради).
Банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.
Кредитларнинг битта тармоқда тўпланиши кредит портфели умумий суммасининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланган ва/ёки пул депозитлари билан таъминланган кредитлар ва бошқа мажбуриятлар бундан мустасно.
46. Кредитлаш муддатлари бўйича чекловлар.
Банкнинг устувор мақсадларидан келиб чиқиб узоқ муддатли кредит қўйилмалари ҳажми босқичма-босқич Банк кредит портфелининг 70 фоизигача бўлган ҳажмга тушириш чоралари кўрилади. Муддатлар бўйича кредит қўйилмалари ҳажмлари ҳар йили режалаштирилаётган йил учун бизнес режа таркибида тасдиқланади.
Кредитлаш муддати:
тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун 12 ойдан ошмаган муддатга ёки ҳар йили кредит қарздорлигини тўлиқ ёпиш шарти билан кредит линияси очиш орқали (револьвер) 3 йилгача бўлган муддатга;
тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига экспорт мақсадларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олишлари учун - 90 кундан ошмаган муддатга;
маҳаллий фармацевтика корхоналарига янги дори воситаларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадларига айланма маблағларни тўлдириш учун - револьвер шартларда уч йилгача бўлган муддатга;
инвестиция лойиҳалари учун кредитлар бўйича – лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплаши муддатидан келиб чиқиб белгиланади;
аҳолига ипотека кредитлари бўйича – 15 йилдан ошмаслиги лозим. (Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари ҳамда Марказий Банкнинг меъёрий ҳужжатлари асосида бериладиган ипотека кредитлари бундан мустасно);
юридик шахсларга ипотека кредитлари – 8 йилдан ошмаган муддатга;
аҳолига истеъмол кредитлари бўйича – 4 йилдан, шу жумладан икки контурли иситиш тизимлари сотиб олиш учун - 7 йилдан, автокредитлар бўйича – 5 йилдан ошмаган муддатга (Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари ҳамда Марказий Банкнинг меъёрий ҳужжатлари асосида бериладиган истеъмол кредитлари ва автокредитлар бундан мустасно).
47. Банкнинг кредит бўлинмалари томонидан иқтисодий нормативларга риоя қилиниши, кредитларнинг тўпланиши устидан назорат Таваккалчилик департаменти томонидан ушбу Сиёсат ҳамда “Туронбанк” АЖ Таваккалчиликни бошқариш Сиёсатига асосан амалга оширилади, ушбу назорат натижалари ҳар чоракда бир марта Кредит қўмитаси ва Банк Бошқарувига етказилади.

Download 180.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling