Умаров Умид Дильшод ўғли


VI. КРЕДИТ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ УМУМИЙ МЕЗОНЛАРИ


Download 180.91 Kb.
bet12/18
Sana15.02.2023
Hajmi180.91 Kb.
#1199961
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Hisobot praktika 2022

VI. КРЕДИТ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ УМУМИЙ МЕЗОНЛАРИ
48. Кредит жараёнини ташкил этиш ва кредит портфелини бошқариш бўйича чора-тадбирлар Кредит қўмитасининг раҳбарлиги остида амалга оширилади ҳамда кредит таваккалчилигини ҳисобга олган ҳолда фойданинг барқарор, мўлжалли ва мақбул нормасига эришишга қаратилган, шунингдек, берилган кредитларга сифатли хизмат кўрсатилиши ва уларнинг мониторингини таъминлаши лозим.
49. Ўзбекистон Республикаси Банк кредит фаолиятининг ҳудуди ҳисобланади (экспортни молиялаштириш бундан мустасно).
50. Кредит ажратиш. Қарз олувчи тўғрисида, унинг кредитни қайтаришга лаёқатини баҳолашга имкон берадиган даражада маълумот мавжуд бўлиши лозим. Ҳаққоний бўлмаган, хатоликка эга молиявий ҳисобот тақдим этилса, кредитлар ажратилмайди. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги бўйича қарз олувчи масъул ҳисобланади.
Қарздор томонидан тақдим этилган молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги юзасидан шубҳа бўлган ҳолатларда Банк тақдим этилган баланс ва бошқа ҳисоботларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва оммавий йиллик ҳисоботни тузиш бўйича қўйилган талабларга мослиги юзасидан аудиторлик хулосасини талаб қилиши мумкин. Аудиторлик хулосаларини тақдим этиш акционерлик жамиятлари ҳамда устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар учун мажбурийдир. Банкка ва солиқ органларига топширилган ҳисоботларнинг бир хиллиги юзасидан шубҳа туғилган ҳолатларда қарздор ташаббуси билан кредит ходими иштирокида интернетдаги Давлат солиқ инспекцияси базасидан унинг электрон калити (имзоси) ёрдамида сўровнома юборилиши мумкин.
Қарздорнинг молиявий ҳолатини тизимли равишда назоратини таъминлаш, тўловга ва кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш, кредитнинг қайтмаслик хатарини камайтириш мақсадида кредит ажратиш вақтида талаб қилинганидек, кредит тўлиқ ундирилгунга қадар Банк Қарздорнинг молиявий ҳисоботлари бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак.
Кредит сўраётган хўжалик субъектининг кредитга лаёқатлилик синфини таҳлил қилиш Молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги (Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 24 январдаги 1209-сон билан рўйхатга олинган) «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 140-сонли буйруғи билан тасдиқланган шакллар бўйича амалга оширилади.
Хўжалик субъектларининг кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш услуби мазкур Кредит сиёсатининг 1-Иловасида, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш услуби (скоринг анализ) мазкур Кредит сиёсатининг 2-Иловасида келтирилган. Мижозларга микроқарз ажратиш дастурланган «скоринг-модел» натижалари асосида амалга оширилади.
Инвестицион лойиҳаларни танлаш, уларни экспертизадан ўтказиш ҳамда молиялаштириш механизмлари, жумладан, тадбиркорлар учун содда ва қулай механизмлари Банкнинг тегишли ички меъёрий ҳужжатлари (қоидалар, техник тартиблар, тартиботлар ва ш.к.) билан тартибга солинади.
Кредит бериш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан лойиҳанинг бизнес-режаси (ТИА) таҳлили асосида тайёрланган Банкнинг кредитловчи таркибий тузилмаси томонидан кредит ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси асосида қабул қилинади. Қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитлаш бўйича меъёрий ҳужжатларида ҳамда Банкнинг ички меъёрий ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар тўплами тақдим этилганидан сўнг Банк томонидан кредит берилиши мумкин. Тақдим этилаётган ҳужжатлар тўпламининг таркибида бизнес-режа/ТИА (жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитлардан ташқари) бўлиши ва унда Қарз олувчи томонидан мажбурий тартибда лойиҳани ўзини қоплаши, хўжалик юритувчи субъект томонидан жорий фаолиятни амалга ошириш учун пул оқимининг етарли эканлиги, кредит ва фоизларни тўлаш жадвали бўйича асослантирилган ҳисоб-китоблар келтирилиши лозим, шунингдек, Банк кредитидан фойдаланиб ишлаб чиқариш, савдо, ишлар ёки хизматларни сотиш бозори мавжудлиги тўғрисида маълумотлар ва асослар, маркетинг таҳлили ва эҳтимолли харидорларни аниқлаш акс эттирилиши лозим.
Инвестицион лойиҳалар бўйича экспертиза сифатини ошириш ва таваккалчилик даражасини камайтириш учун Банк зарур ҳолларда лойиҳа ташаббускорлари томонидан лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашда тегишли тармоқда ихтисослашган лойиҳалаш институтларини жалб қилишни, сотиб олинаётган асосий виситалар нархи юзасидан экспертиза хулосасини талаб қилиши мумкин.
Кredit мiqdori – to'lov shartnomasi summasi miqdorida (bazaviy hisoblash miqdorining 100 barobarigacha bo‘lgan kreditlar uchinchi shaxs kafilligi yoki kredit qaytmaslik xatarini sugurta polisi, undan yuqori miqdordagi kreditlar mol-mulk garovi bilan ajratiladi).
Kredit ta'minoti

Krеdit summasining 125 foizidan kam bo‘lmagan miqdorda quyidagi ta’minot turlari taqdim etilishi mumkin:

  • Mol-mulk garovi;

  • Uchinchi shaxs kafilligi;

  • Kredit qaytmaslik xatarini sugurta qilinganligi bo‘yicha sugurta polisi.
Kerakli hujjatlar

  • Qarz oluvchining pasporti;

  • Ish haqi to‘g‘risida ma’lumotnoma;

  • talaba va oliy o‘quv yurti o‘rtasida to‘lov-kontrakt asosida o‘qish to‘g‘risidagi o‘rnatilgan tartibda rasmiylashtirilgan shartnoma (kontrakt);

  • Krеdit qaytarilishi ta’minotiga doir hujjatlar.


Download 180.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling