Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида
Download 97.96 Kb.
|
4 папка ичидаги хужжатлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 99-сон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг
Раиси И. КАРИМОВ Тошкентш., 2003 йил 4 март, 119-сон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ №99-сон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Тошкент ш., 2003 йил 22 февраль, 99-сон ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 36-модда) [Кўчирма] «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни самарали ташкил этиш, муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат қилиш нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1.2003 йил баҳорги чақирувдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ ташкил этилсин. 2. Белгилаб қўйилсинки: муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ Қуролли Кучлар сафига навбатдаги муддатга чақирилмаган шахслар сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадилар. Кўрсатиб ўтилган шахслар йигирма етти ёшгача сафарбарлик чақируви резерви хизматида бўладилар ва уни ўтагандан кейин Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказиладилар; фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда пул бадалларини тўлаши ва хизмат даврида бир марта бир ойлик ҳарбий йиғинда хизматни ўташи сафарбарлик чақируви резервида хизмат қилиш шарти ҳисобланади; сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан тўланадиган маблағлар Молия вазирлигининг очиладиган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда матнда «Махсус ҳисоб рақами» деб юритилади) жамланади ҳамда мақсадли равишда муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотини оширишга ва уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга, шунингдек сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар билан ҳарбий йиғинлар ўтказишга йўналтирилади; сафарбарлик чақируви резерви сафига олинадиган фуқаролар томонидан Махсус ҳисоб рақамига пул бадаллари ўтказиш шартлари Қуролли Кучларда ҳарбий хизматга навбатдаги чақириқ даврида улар томонидан Мудофаа вазирлиги билан тузиладиган шартномада белгиланади; сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар томонидан пул бадаллари хизматга олингандан кейин бир йил мобайнида Давлат-тижорат Халқ банки муассасалари орқали тўланади. Томонларнинг келишувига кўра тўлов тўлиқ ҳажмда бир йўла ёхуд босқичма-босқич амалга оширилиши мумкин; сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинлари ҳудудий принцип асосида Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари базасида ташкил этилади; Махсус ҳисоб рақамига белгиланган бадални тўлаган ва ҳарбий йиғинлардан ўтган шахслар муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан озод қилинадилар. 3. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ; Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақами тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ; Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий шартнома 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 4. Молия вазирлиги (М.Б. Нурмуродов): бир ой муддатда Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамини очсин, маблағларни мазкур ҳисоб рақамида жамлаш ва улардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва уларнинг амалга оширилишини таъминласин; 2003 йил 1 апрелгача Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Миллий хавфсизлик хизмати ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларга хизмат кўрсатувчи банкларда Махсус ҳисоб рақами маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун зарур бўлган талаб қилиб олинадиган иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари очсин; 2003 йил 1 июнгача Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланиш тўғрисида таклифлар киритсин, уларда муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотини ва жорий таъминотини ошириш чора-тадбирларини назарда тутсин. Ҳар йили 15 декабргача муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идораларнинг буюртманомаларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланиш бўйича таклифлар киритсин; Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланилиши устидан назоратни таъминласин. 5. Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов): муддатли ҳарбий хизматга чақириладиган ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган чақирилувчилар тоифалари аниқлаштирилишини ҳамда уларнинг рўйхати тузилишини 2003 йил 25 мартгача таъминласин; муддатли ҳарбий хизматга тест синовлари ва профессионал танловнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва ақлий жиҳатдан энг яхши тайёргарлик кўрган чақирилувчилар танлаб олинишини таъминласин; 2003 йил 1 апрелгача Қуролли Кучларга баҳорги чақириқ даврида сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинадиган шахслар билан шартномаларни тайёрлаш ва тузишга доир комплекс ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ҳамда уларнинг амалга оширилиши назорат қилинишини таъминласин; 6. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Миллий хавфсизлик хизмати ва муддатли ҳарбий хизмат назарда тутилган бошқа вазирликлар ва идоралар Махсус ҳисоб рақамига тушган пул маблағларидан муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари таъминотини яхшилаш, уларни буюмлар билан таъминлаш, қўшилмалар ва қисмларни спорт анжомлари ва тренажёрлар, замонавий компьютер техникаси, ўқув материаллари, кутубхона фонди билан жиҳозлаш учун мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар. 7. Белгилаб қўйилсинки, Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамида жамланадиган маблағлар солиқ солишнинг барча турларидан озод қилинади. 8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг котиби Ғ.Д. Облаяров зиммасига юклансин. Download 97.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling