Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида


-модда. Мудофаа тушунчаси


Download 97.96 Kb.
bet7/20
Sana01.05.2023
Hajmi97.96 Kb.
#1418981
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20
Bog'liq
4 папка ичидаги хужжатлар

2-модда. Мудофаа тушунчаси
Ушбу Қонунда мудофаа деганда Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилишни таъминлашнинг сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа тадбирлари мажмуи тушунилади.


3-модда. Мудофаа тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Мудофаа тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.


4-модда. Мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари
Мудофаа соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
бошқа давлатга қарши ҳарбий куч ишлатмаслик, тажовузнинг олдини олиш ва уни даф этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси тегишли шартномалар билан боғланган давлатларга ёрдам кўрсатиш ҳоллари бундан мустасно;
халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ равишда коллектив хавфсизлик тизимларида иштирок этиш;
ҳарбий-сиёсий блокларда қатнашмаслик;
ҳарбий қурилишнинг замонавий урушлар ва қуролли можароларнинг хусусиятига монанд бўлиши;
ядровий ва бошқа турдаги ялпи қирғин қуролларини ишлаб чиқаришни, қайта ишлашни, олишни, сақлашни, тарқатишни ва жойлаштиришни рад этиш;
Қуролли Кучларнинг, иқтисодиётнинг, аҳолининг, ҳудуднинг тажовузни даф этишга доим шай туриши;
мудофаанинг етарли даражада бўлиши;
ҳарбий хизмат шарафли эканлигини таъминлаш.


II. МУДОФААНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ
5-модда. Мудофаани ташкил этиш
Мудофаани ташкил этиш қуйидагиларни қамраб олади:
тажовузнинг олдини олиш ва қайтаришга, Ўзбекистон Республикасига тажовузлардан уюшган ҳолда қуролли ҳимояланишга қаратилган зарур шароитлар яратиш;
мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, давлат ҳарбий тузилишини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш;
мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун керакли барча кучлар ва воситаларнинг мувофиқлаштириб борилишини ва ҳамкорликда ҳаракат қилишини таъминлаш;
ҳарбий-сиёсий вазият, миллий хавфсизликка бўлган аниқ ва потенциал таҳдидлар мониторингини юритиш;
Ўзбекистон Республикаси урушга ва қуролли можароларга тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-ҳуқуқий, ахборот, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлар кўриш;
Қуролли Кучларнинг қурилиши, тайёргарлиги, доим шай ҳолда сақлаб турилиши, уларнинг сони, тузилиши ва таркибининг мақбуллаштирилиши;
Қуролли Кучларни тегишли равишда замонавий қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий-техникавий ва ашёвий мол-мулклар, озиқ-овқат, бошқа моддий-техник воситалар, энергетика ва бошқа ресурслар билан таъминлаш, уларнинг захираларини вужудга келтириш;
Қуролли Кучлар қўлланилишини режалаштириш;
мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун ташқи сиёсий йўналишдаги чора-тадбирларни кўриш;
аҳолини ва ҳудудни мудофаага тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг қўриқланиши ва ҳимояланишини таъминлаш;
аҳолини, иқтисодиёт ва ҳаёт кечириш учун зарур бўлган объектларни ялпи қирғин қуролларидан муҳофаза қилишга доир тадбирларни ўтказиш;
Қуролли Кучларнинг, мамлакат иқтисодиётининг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек аҳолининг сафарбарлик тайёргарлиги;
давлат ва сафарбарлик захиралари учун моддий бойликлар захираларини вужудга келтириш;
мудофаанинг илмий, илмий-техникавий, маърифий, ҳарбий-саноат, иқтисодий, ахборот ва қонунчилик базасини такомиллаштириш;
аҳолини маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Қуролли Кучлар шахсий таркибини давлатни ҳимоя қилишга ахлоқий-руҳий жиҳатдан тайёрлаш;
мамлакат мудофаасини ташкил этишга доир бошқа тадбирлар.



Download 97.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling