Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўҒрисида
Download 97.96 Kb.
|
4 папка ичидаги хужжатлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДА ХИЗМАТНИ ЎТАШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Вазирлар Маҳкамасининг
Раиси И. КАРИМОВ Тошкент ш.,2003 йил 22 февраль,99-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига 1-илова ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИНГ САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДА ХИЗМАТНИ ЎТАШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташини ташкил этиш ва ўташ тартибини белгилайди. 2. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат - муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ навбатдаги чақириқ давомида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига чақирилмайдиган шахслар томонидан ўталадиган ҳарбий хизмат туридир. Фуқароларнинг пул бадали тўлашлари, шунингдек хизмат мобайнида ойлик ҳарбий йиғинлардан ўтишлари фуқаролар томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ шартлари ҳисобланади. Агар навбатдаги тўловни тўлаш пайтида тасдиқланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ўзгарса, у ҳолда бадалнинг қолган қисми энг кам ойлик иш ҳақининг янгидан белгиланган миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан тўланган пул бадаллари суммаси Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига (кейинги ўринларда матнда «Махсус ҳисоб рақами» деб юритилади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг пул ва моддий таъминотини ошириш, шунингдек сафарбарлик чақируви резервидага хизмат сафига олинган шахсларнинг ҳарбий йиғинларини ўтказишга аниқ мақсадли йўналтирилади. Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақами Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида очилади. Фуқаролар сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига йигирма етти ёшга тўлгунга қадар олинадилар. Улар сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ даврида ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга жалб этилишлари, шунингдек фавқулодда вазиятлар ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз рўй берган тақдирда ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилишлари мумкин. Ҳарбий йиғинлар Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмлари базасида (кейинги ўринларда матнда «ҳарбий қисмлар» деб юритилади) ҳудудий принцип бўйича ташкил этилади. Белгиланган тартибда пул бадалини тўлаган ва сафарбарлик чақируви резервида бўлган даврда ойлик йиғинлардан ўтган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан озод этиладилар. Сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган шахслар йигирма етти ёшга тўлганларидан кейин Қуролли Кучларнинг иккинчи тоифали резервига ўтказиладилар. 3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади. Download 97.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling