Умумий бўлим


Ич терламадан кейин бактерия ташувчанликнинг шаклланиш даражаси: 2 та жавоб


Download 345 Kb.
bet6/8
Sana03.02.2023
Hajmi345 Kb.
#1151883
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Даволаш 5-курс учун - талабаларга

250. Ич терламадан кейин бактерия ташувчанликнинг шаклланиш даражаси: 2 та жавоб.
А. *ўткир 10-15% ҳолларда
Б. ўткир 3-5% ҳолларда
В. *сурункали 3-5% ҳолларда
Г. сурункали 10-15% ҳолларда
Д. сурункали 22-24% ҳолларда


251. Ич терламанинг сув орқали эпидемик авж олишининг белгилари: 2 та жавоб.
А. *ич терлама бўйича нохуш бўлган ҳудудда эпидемик авж олиш кузатилиши
Б. *беморларнинг кўпчилиги сув манбаига ҳудудий боғлиқ бўлиши
В. асосан 3 ёшгача бўлганларнинг касалланиши
Г. эпидемик авж олишнинг давомийлиги битта максимал яширин давр муддатидан кўп бўлмсалиги
Д. касалликнинг барча жойларда тарқалиши
252. Ич терламада асосий юқиш омили: 2 та жавоб.
А. *сув
Б. тупроқ
В. *озиқ овқат маҳсулотлари
Г. пашшалар
Д. ўйинчоқлар
253. Ич терламани сув билан боғлиқ эпидемик авж олишида кузатиладиган асосий белгилар: 2 та жавоб.
А. *қорин тифи бўйича нохуш ҳудудларда эпидемик авж олиш юзага келиши
Б. *касалланганларнинг барчаси битта ҳудудда учраши
В. 3 ёшгача бўлган болаларнинг кўпроқ касалланиши
Г. эпидемик авж олиш давомийлиги бир яширин давр давомийлигидан ошмаслиги
Д. қўзгатувчи фаготипларининг кўплиги
254. S.typhi бактерия ташувчанлигини аниқлашда қуйидаги текширувлар ўтказилади: 2 та жавоб.
А. қонни бактериологик текшириш
Б. *ахлатни, сийдикни ва ўт суюқлигини бактериологик текшириш
В. Видаль реакцияси ёрдамида қон зардобини текшириш
Г. *РПГА га цистеин билан қон зардобини текшириш
Д. сўлакни бактериологик текшириш
255. Ич терлама бемори билан мулоқотда бўлганларга нисбатан чора тадбирлар: 2 та жавоб.
А. *ахлатни бактериологик текшириш
Б. қонни бактериологик текшириш
В. *21 кун давомида тиббий назорат ўтказиш(термометрия билан)
Г. санитария ишлови
Д. балғамни бактериологик текшириш
256. Ич терлама қўзғатувчисининг юқиш механизми. 2 та жавоб.
А. *фекал-орал
Б. *маиший мулоқот
В. вертикал
Г. маиший-фекал
Д. парентерал
257. Ич терламада қўлланиладиган 2 хил вакцина. 2 та жавоб.
А. *кимёвий сорбланган вакцина
Б. *спиртли Vi антиген билан бойитилган вакцина
В. тирик қорин тифи вакцинаси
Г. қорин тифи анатоксини
Д. қорин тифи поливакцинаси
258. Ич терламага қарши эмлаш учун 3та эпидемик кўрсатма. 3 та жавоб.
А. *водопровод тармоқларида авария
Б. *канализация тармоқларида авариялар
В. *табиий офатлар
Г. қорин тифининг эпидемик авж олишида
Д. касалланишнинг мавсумий кутарилишига 1 ҳафта қолганда
259. Ич терлама ва паратиф қўзғатувчиларининг асосий юқтириш омиллари. 2 та жавоб.
А. *сув
Б. *озиқ-овқат маҳсулотлари
В. ҳаво
Г. тупроқ
Д. ширинликлар
260. Ич терлама ўчоғида жорий дезинфекцияни ташкил қилувчи 2 гуруқ мутахассисларни кўрсатинг? 2 та жавоб.
А. *участка врачи
Б. *даволаш муассасаси врачи
В. врач-дезинфекционист
Г. врач-лаборант
Д. врач-эпидемиолог
261. Ич терлама ўчоғида якунловчи дезинфекцияни ташкиллаштирувчи ва ўтказувчи мутахассислар. 1 та жавоб.
А. *врач-дезинфекционист
Б. эпидемиолог ёки эпидемиолог ёрдамчиси
В. участка врачи
Г. даволаш муассасаси фельдшери
Д. уйдагилар
262 Ич терлама ва паратифларда бактерия ташувчиликнинг турини кўрсатинг? 3 та жавоб.
А. *ўткир
Б. *сурункали
В. *транзитор
Г. ўткир ости
Д. клиник
263. Ич терлама ўчоғида ўтказиладиган чора-тадбирлар. 2 та жавоб.
А. *дезинфекция, дезинсекция
Б. *фагопрофилактика, тиббий назорат
В. дератизация, стерилизация
Г. антибиотикопрофилактика
Д. беморларни лаборатория текшируви
264 Ич терлама ташхисида қўлланадиган серологик усуллардан 2тасини кўрсатинг? 2 та жавоб.
А. *Видал реакцияси
Б. *РПГА
В. комплемент боғлаш реакцияси
Г. Асколи реакцияси
Д. Бюрне реакцияси
265. Ич терлама ва паратиф ўчоғида қўлланадиган 2та бактериал препаратни кўрсатинг? 2 та жавоб.
А. *қорин тифи бактериофаги
Б. *поливалент сальмонеллёз бактериофаги
В. қорин тифи рекомбинант бактериофаги
Г. моновалент сальмонеллез бактерифаги
Д. гамма-глобулин
266. Ўткир диарея қўзғатувчилари: 2 та жавоб.
А. *энтеровируслар
Б. *патоген ичак бактериялари
В. риккетсиялар
Г. замбуруғлар
Д. стафилококклар
267. Дизентерия ва ЎЮИКда ретроспектив эпид.таҳлилини 2та йўналишини кўрсатинг? 3 та жавоб.
А. *касалланишнинг кўп йиллик ва йиллик динамикасини таҳлили
Б. *ҳудудлар бўйича касалланиш таҳлили
В. *касалланишнинг йиллик ва мавсумий динамикаси таҳлили
Г. касалликнинг клиник шакллари буйича таҳлили
Д. эпид.жараён омилларини аниқлаш учун клиник таҳлил
268. Шигеллёзларнинг юқиш омиллари: 2 та жавоб.
А. тупроқ
Б. *озиқ-овқат маҳсулотлари
В. болалар ўйинчоқлари
Г. инъекцион асбоблар
Д. *пашшалар
269. Шигеллёзларнинг маиший-мулокат йўли билан боғлиқ эпидемик авж олишда кузатиладиган белгилар: 2 та жавоб.
А. *касалланиш инфекция манбаи билан яқиндан мулоқатда бўлганлар орасида учрайди
Б. эпидемик авж олишнинг давомийлиги яширин даврнинг максимал муддатидан ошмайди
В. *санитария ва эпидемияга карши чора-тадбирлар режими тез - тез бузиладиган болалар жамоаларида кўпроқ эпидемик авж олишларнинг кузатилиши
Г. оғир шаклли беморларнинг кўплиги
Д. уртача оғир шаклли беморларнинг кўплиги
270. Зонне шигеллёзи билан оғриганлардан албатта шифохонага ётқизилиши шарт бўлганлар: 2 та жавоб.
А. алоҳида квартирада яшовчи, конструкторлик бюроси мухандиси
Б. *мактабгача болалар муассаса тарбиячиси
В. *сут заводи жиҳозларини таъмирловчи уста
Г. автозавод ишчиси
Д. мактаб директори
271. Шигеллёзларнинг овқат билан боғлиқ бўлган эпидемик авж олишда кузатиладиган белгилар: 2 та жавоб.
А. *оғир ва ўртача оғирликда кечувчи белгиларнинг кўплиги
Б. *беморлардан асосан бир хил фаготипларнинг ажралиши
В. касалланиш инфекция манбаси билан яқин мулоқатда бўлганларда кўпроқ учрайди
Д. беморлардан ҳар хил фаготиплар ажралиши
272. Ротовирусли гастроэнтеритнинг юқиш механизми қуйидаги йўллар билан амалга ошади: 2 та жавоб.
А. *сув орқали
Б. *озиқ овқат орқали
В. трансмиссив
Г. парентерал
Д. вертикал
273. Ичбуруғ билан оғриган беморнинг атрофдагиларга юқтириш учун хавфлилик даври: 2 та жавоб.
А. яширин даврда
Б. продромал даврда
В. *касалликинг авж олиши даврида
Г. *реконвалесцент даврда
Д. соғайгандан сўнг
274. Маиший-мулоқат йўли билан юқувчи шигеллёзларнинг авж олишида рўй беради: 2 та жавоб.
А. *касалланиш ҳолатлари инфекция манбаи билан бевосита мулоқатда бўлганларда учрайди
Б. касалланишнинг бирдан кўтарилиши ва пасайиши кузатилади
В. касаллик албатта мактабгача болалар муассасага боғлиқ бўлади
Г. *касалликнинг енгил тури билан оғриган беморлар кўп учрайди
Д. касалликнинг оғир тури билан оғриган беморлар кўп учрайди
275. Барча эшерихиозларда госпитализация қилиниши керак бўлган беморлар: 2 та жавоб.
А. 14 ёшгача бўлган болалар
Б. катта ёшдагилар
В. аҳолининг барча гуруҳлари
Г. *овқатланиш корхоналарида ишлайдиган ишчилар
Д. *мактабгача болалар муассасасига қатнайдиган болалар, болалар уйи ва мактаб интернатдаги болалар
276. Касалхона ичи инфекцияларини кўпроқ қўзғатадиган сальмонелла серовари. 1 та жавоб.
А. *S.typhimurium
Б. S.haifa
В. S.abortus ovis
Г. S.enteritidis
Д. S. anatum
277. Сальмонеллёзлар умумий профилактикасида энг самарали чоралари. 2 та жавоб.
А. *шахсий гигиенага риоя қилиш
Б. *санитария-окартув ишлари
В. обсервация, карантин
Г. мулоқотда бўлганларни эмлаш
Д. дератизация
278. Озиқ-овқатлардан кўпроқ юқадиган сальмонеллалар. 2 та жавоб.
А. *S.enteritidis
Б. *S.anatum
В. S.paratyphi
Г. S.typhi abdominalis
Д. S.dublin
279. Сальмонеллёзлар госпиталлигининг асосий мезонларини кўрсатинг: 2 та жавоб.
А. *антибиотикларга чидамлилиги
Б. *одатдаги дезинфекцион воситаларга чидамлилиги
В. антибиотиксезувчанлик
Г. барча дезинфекцион воситаларга сезувчанлиги
Д. фаготиплар кўплиги
280. Сальмонеллёз беморларни аниқлаш учун бактериологик усул ёрдамида текшириладиганларни кўрсатинг: 2 та жавоб.
А. *ноаниқ этиологияли ЎЮИК беморлари
Б. *озиқ-овқатдан заҳарланиш ташхис қўйилган
В. аниқ этиологияли ЎЮИК беморлари
Г. сальмонеллез ташхиси қўйилган беморлар
Д. ичак дисфункциясига гумон қилинганлар
281. Госпитал штаммларнинг белгилари. 2 та жавоб.
А. *юқори вирулентлик,антибиотикларга чидамлилик
Б. *дезинфектантларга чидамлилик,ташқи муҳитда узоқ сақланиши
В. антибиотикларга сезгирлик
Г. дезинфектантларга сезгирлик
Д. ташқи муҳитга чидамсизлик
282. Касалхона ичи инфекцияларини асосий юқиш йўллари. 2 та жавоб.
А. *лаборатория текширувларида
Б. *тиббий манипуляциялар, операцияларда
В. томография, УЗИ диагностикада
Г. электрокардиограммада
Д. энцифалограмма, УЗИда
283. Госпитал инфекция билан касалланиш хавфи юқори бўлган бўлимлар: 2 та жавоб.
А. физиотерапия бўлими
Б. терапевтик бўлим
В. *жарроҳлик бўлими
Г. неврологик бўлим
Д. *урологик бўлим
284. Энтеровирусли полиомиелит эмас касалликларида касалланишнинг эпидемиологик белгилари: 2 та жавоб.
А. *глобал тарқалганлиги
Б. *болалар ва ёшлар орасида касалланишнинг юқорилиги
В. эпидемиянинг ва эпидемик авж олишнинг йўқлиги
Г. касалликнинг кўп йиллик динамикасида даврийликнинг мавжудлиги
Д. эпидемик авж олишнинг бўлиши
285. Энтеровирус инфекцияларида касаллик манбаи: 2 та жавоб.
А. касалликнинг яширин давридаги бемор
Б. *манифест шаклдаги бемор касалликнинг авж олган даврида
В. *инаппарант шаклдаги бемор
Г. соғлом вирус ташувчи
Д. соғлом одам
286. Фекал-орал механизми хос: 2 та жавоб.
А. *вирусли гепатит А га
Б. *вирусли гепатит Е га
В. вирусли гепатит В га
Г. вирусли гепатит С га
Д. вирусли гепатит Д га
287. Вирусли гепатит А да инфекция манбаи: 2 та жавоб.
А. *манифест шаклдаги бемор
Б. *сариқсиз шаклдаги бемор
В. касалликдан кейинги вирус ташувчи
Г. соғлом вирус ташувчи
Д. реконвалесцент
288. Гепатит А касаллигида юқиш механизми қуйидагича: 2 та жавоб.
А. *маиший - мулоқат
Б. *фекал - орал
В. трансмиссив
Г. ҳаво -томчи
Д. парентерал
289. Беморга вирусли гепатит А ташхиси қўйилганда: 2 та жавоб.
А. госпитализация қилинмайди
Б. доимо госпитализация қилинади
В. *клиник белгиларга қараб госпитализация қилинади
Г. *эпидемик кўрсатмаларга кўра госпитализация қилинади
Д. бемор хоҳишига кўра
290. Гепатит А қўзғатувчисининг характерли хусусиятлари. 2 та жавоб.
А. *РНК тутади, юқори иммуногенлик
Б. *хлор таъсирига ўта чидамли
В. антигенлик нуқтаи назардан гетероген
Г. инсон учун кам патоген
Д. ДНК тутади
291. ГА да инфекция манбаи. 2 та жавоб.
А. *ГА нинг симптомсиз шакллари билан касалланган беморлар
Б. *сариқлик олди давридаги бемор
В. ГА реконвалесценти
Г. сурункали вирус ташувчи
Д. сурункали ГА бемори
292. Гепатит А вирусининг юқиш йўли. 2 та жавоб.
А. *сув
Б. *озиқ-овқат
В. аэрозол
Г. жинсий
Д. трансмиссив
293. ГАда кўлланиладиган асосий профилактик чора-тадбирлар? 2 та жавоб.
А. *клиник-диагностик
Б.*изоляцион санитария-гигиеник
В. ветеринария-санитария
Г. дератизацион
Д. эпизоотияга қарши
294. ГАда ретроспектив эпидемиологик таҳлил қуйидаги 3 йўналишни ўз ичига олади: 3 та жавоб.
А. *касалланиш даражасининг таҳлили
Б. *касалланишнинг йиллик динамикаси таҳлили
В. *ҳудудлар бўйича таҳлил
Г. эпидемиологик аҳамиятли объектларни кузатиб бориш
Д. санитария фонни кузатиш
295. Вирусли гепатит В билан касалланиш хавфи юқори бўлган ўрта тиббиёт ходимлари: 2 та жавоб.
А. *муолажа ва операцияда қатнашувчи ҳамширалар
Б. физотерапевтик кабинет жиҳозлари
В. *клиник ва биохимик лаборатория лаборантлари
Г. марказлашган стерилизация бўлими жиҳозлари
Д. барча шифокорлар
296. Гепатит В касаллигини табиий йўл билан юқишини олдини олиш учун: 2 та жавоб.
А. *антиген ташувчи ёки бемор фойдаланадиган барча буюмларни индивидуаллаштириш
Б. сийдик, ахлат, қусук массаларини зарарсизлантириш
В. барча тоифадаги донорларни текшириш
Г. *механик контрацепт воситаларидан фойдаланиш
Д. болаларни текшириш
197. Гепатит В касаллигини сунъий йўл билан юқишининг олдини олиш учун: 2 та жавоб.
А. беморни ва антиген ташувчиларни алоҳида шахсий гигиена буюмлари ва чойшаблар билан таъминлаш
Б. *тиббиётга доир буюмларни дезинфекция ва стерилизация қоидаларига риоя қилиш
В. *аутогемотрансфузиядан фойдаланиш
Г. бемор жойлашган хона дезинфекцияси
Д. контрацепциянинг механик воситаларидан фойдаланиш
298. Вирусли гепатит В касаллигини олдини олиш мақсадида донорликдан четлатиладиган шахслар: 2 та жавоб.
А. бир неча йил олдин қон қўйилган одам
Б. охирги 6 ой ичида стоматологга мурожаат қилганлар
В. *этиологияси номаълум бўлган сурункали жигар касаллиги бор бемор
Г. *вирусли гепатит В билан оғриган бемор
Д. вирусли гепатит А билан оғриган бемор
299. Гепатит В қўзғатувчисининг характерли хусусияти. 2 та жавоб.
А. *антигенлик нуқтаи назардан гетерогенлик
Б. *ДНК-полимераза ферментининг мавжудлиги
В. вирус филаментоз шаклга эга
Г. РНК-полимераза ферментининг мавжудлиги
Д. антигенлик нуқтаи назардан гомогенлик

Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling