Умумий бўлим


ГВда инфекция манбаи: 2 та жавоб


Download 345 Kb.
bet7/8
Sana03.02.2023
Hajmi345 Kb.
#1151883
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Даволаш 5-курс учун - талабаларга

300. ГВда инфекция манбаи: 2 та жавоб.
А. *ГВ вирусининг ўткир ташувчилари
Б. *HBeAg мавжуд кишилар, гепатит В беморлари
В. анти-HBs мавжуд кишилар
Г. инфекция юқтирилганига 2 ҳафтадан камроқ муддат ўтган кишилар
Д. ГВ вирусини транзитор ташувчилари


301. ГВ вирусини юқиш омиллари: 2 та жавоб.
А. *қон, шаҳват
Б. *сўлак, қин ажратмалари
В. сув, озиқ-овқат
Г. зарарланган ҳаво
Д. тери, кўкрак сути
302. Эпидемик жараёнинг хусусиятлари. 2 та жавоб.
А. *кенг тарқалганлик, ҳудудлар бўйича нотекис тарқалган
Б. *турли ёшлилар орасида касалликнинг нотекис тарқалганлиги
В. экологик боғлиқлик
Г. иқлимий боғлиқлик
Д. сув таъминоти ва канализациянинг ҳолатига боғлиқ
303. Гепатит С да юқтириш омиллари: 2 та жавоб.
А. *стоматологик асбоблар
Б. *тиббиёт асбоблари
В. қон сўрувчи ҳашоротлар
Г. касал ҳайвонлар
Д. маиший техника
304. Гепатит Д билан касалланиш юқори бўлган гуруҳ: 2 та жавоб.
А. гепатит А касаллиги билан оғриган беморлар
Б. ўткир гепатит В касаллиги билан оғриган бемор
В. *HBs антигенемиеяси бор беморлар
Г. сурункали гепатит С бемори
Д. *сурункали гепатит В бемори
305. Вирусли гепатит Е да юқиш йўли: 2 та жавоб.
А. *маиший-мулоқат
Б. *сув орқали
В. трансмиссив
Г. ҳаво- томчи
Д. парентерал
306. Вабо қўзғатувчисининг характерли хусусиятлари. 2 та жавоб.
А. *грамманфий,факультатив анаэроб
Б. *ишқорли муҳитни яхши кўради, хивчинлари мавжуд
В. аэроб, спора ҳосил қилади
Г. граммусбат, хивчинлари йўқ
Д. кислотали муҳитни яхши кўради
307. Вабо инфекция манбаи: 2 та жавоб.
А. *вабо билан касалланганлар
Б. *симптомсиз вибрион ташувчилар
В. 2 йил аввал вабо билан касалланган киши
Г. сувда сузувчилар
Д. озиқ-овқат билан ишловчилар
308. Вабонинг ўта хавфли инфекциялар қаторига киритилишини белгиловчи ҳолатлар. 2 та жавоб.
А. *эпидемиянинг тез ривожланиши
Б. *ўлим ҳолатининг кўплиги,ижтимоий зарарнинг юқорилиги
В. инфекцион жараённинг сурункали кечиши
Г. алоҳида ҳудудлар учун эндемиклик хусусияти
Д. эпидемиянинг секин ривожланиши
309. Вабо ўчоғида қилинадиган эпидемияга қарши чора-тадбирлар. 2 та жавоб.
А. *изоляция, антибиотиклар билан шошилинч профилактика
Б. *дезинфекция, лаборатория текширувлари
В. дератизация жорий дезинфекция
Г. мулоқотда бўлганларга иммуноглобулинопрофилактика
Д. профилактик дезинфекция
310. Вабонинг юқиш йўллари: 2 та жавоб.
А. *озиқ-овқат
Б. *сув, маиший-мулоқот
В. аэрозол
Г. трансмиссив
Д. вертикал
311. Вабо вибрионинг сероварини кўрсатинг? 3 та жавоб.
А. *Огава
Б. *Инаба
В. *Гикошима
Г. классик вабо вибриони
Д. Эль-Тор вибрион
312. Полиомиелит вирусининг характерли хусусиятлари. 3 та жавоб.
А. *РНК сақлайди
Б. *антибиотикларга сезгир эмас
В. *нейровирулентлик
Г. ДНК сақлайди
Д. антибиотиклар таъсирига сезгир
313. Полиомиелитда инфекция манбаи:
А. *беморлар, симптомсиз шаклли полиомиелит беморлари. 2 та жавоб.
Б. *соғлом вирус ташувчилар,реконвалесцент вирус ташувчилар
В. касал ҳайвонлар, энцефаломиелит беморлари
Г. полиомиелитни 2 йил олдин ўтказган ва атрофик фалажлиги бор кишилар
Д. полиомиелит вирусларини ташувчи ҳашаротлар
314. Дифтерия коринебактерияларининг сероварлари. 3 та жавоб.
А. *митис
Б. *гравис
В. *интермедиус
Г. инфантис
Д. нотоксигенли
315. Дифтерияга қарши иммунитет. 2 та жавоб.
А. *антимикроб
Б. *антитоксик
В. туғма-фаол
Г. турга хос
Д. туғма
316. Дифтерия бактериясининг юқиш йўли. 2 та жавоб.
А. *ҳаво-томчи
Б. *маиший-мулоқот
В. сув орқали
Г. вертикал
Д. артифициал
317. Дифтерияда эпидемияга қарши асосий чора-тадбирлар. 2 та жавоб.
А. *вакцинация, клиник-диагностика
Б. *изоляция, даволаш
В. дератизация
Г. санитария-гигиеник
Д. санитария-оқартув
318. Дифтерия эпидемиологик назоратининг асосий мақсадлари. 2 та жавоб.
А.*касалланишнинг олдини олиш
Б.*касалликни баъзи ҳудудларда батамом тугатиш
В.дезинфекция устидан назорат
Г.касалланиш устидан назорат
Д.касалликни бутун дунёда йўқотиш
319. Кўкйўталда инфекция манбаи бўлиши мумкин: 2 та жавоб.
А. *катарал даврдаги бемор
Б. *йўтал хуружи давридаги бемор
В. реконвалесцент
Г. касалликнинг яширин давридаги бемор
Д. соғлом бола
320. Кўкйўталда инфекция манбаи: 2 та жавоб.
А. *катарал босқичдаги бемор
Б. *хуружли йўтал босқичидаги бемор
В. касалликни юқтирганига 2 кун бўлган бемор
Г. кўкйўтал реконвалесценти
Д. кўкйўтал қўзғатувчисининг сурункали ташувчиси
321. Кўкйўталнинг юқиш механизми: 2 та жавоб.
А. *аэрозол
Б. *ҳаво-томчи
В. ҳаво-чанг
Г. маиший-мулоқот
Д. парентерал
322. Кўкйўталда эпидемияга қарши чора-тадбирлар. 2 та жавоб.
А. *эмлаш, клиник-диагностика
Б. *алоҳидалаш
В. дезинтоксикацион
Г. даволаш
Д. санитария-гигиеник
323. Кўкйўталда инфекция манбаи бўла олади: 2 та жавоб.
А. *атипик шаклдаги бемор
Б. *типик шаклдаги бемор
В. кўкйўтал таёқчасини ташувчи
Г. соғлом одам
Д. ҳамма жавоблар тўғри
324. Гриппда вирусга қарши ҳимоя воситаси қуйидагилар: 2 та жавоб.
А. *IgM ва IgG гуморал антителолар миқдори
Б. *IgA секретор антителолар миқдори
В. ҳужайравий иммунитет
Г. одам қони группасининг АВО тизимга тегишлилиги
Д. ҳамма жавоблар
325. Грипп вирусини ўзгарувчанлигини кўрсатувчи нейраминидазанинг 2 та сероварини кўрсатинг? 2 та жавоб.
А. *N1
Б. *N2
В. N3
Г. N0
Д. N8
326. Грипп вакцинасини одам организмига киритиш усуллари. 2 та жавоб.
А. *тери остига
Б. *интраназал
В. мушак орасига
Г. игнасиз инъектор билан тери устига
Д. перорал
327. Менингококкларнинг юқиш механизми: 2 та жавоб.
А. *аэрозол
Б. *ҳаво-томчи
В. ҳаво-чанг
Г. фекал-орал
Д. вертикал
328. Менингококкли инфекция ўчоғида ўтказиладиган асосий чора-тадбирлар: 2 та жавоб.
А. *беморни шифохона махсус бўлимига жойлаштириш, ўчоқда жорий дезинфекция ўтказилади
Б. *бемор билан мулоқатда бўлганлар устидан 10 кун давомида тиббий назорат урнатилади ва уларни бир маротаба бактериологик текширилади
В. уй шароити яхши бўлганда эпидемиолог ва инфекционист рухсати билан уйда даволанади
Г. ўчоқда якуний дезинфекция ўтказилади, мулоқатда бўлганларга 21 кун давомида тиббий назорат ўтказилади
Д. мулоқотда бўлганларни 3 маротаба бактериологик текшириш.
329. Менингококк инфекция ташувчиларига нисбатан қандай 2 чора-тадбирлар ўтказилади? 2 та жавоб.
А. *изоляция, левомицитин, эритромицин, ампициллин билан санация ўтказиш
Б. *санация курсидан сўнг бир маротаба бактериологик текширилади ва манфий натижада жамоага қўйилади
В. провизор госпитализация қилиш, канамицин, гентамицин, бициллин 1 билан санация ўтказиш
Г. санация курсидан сўнг 3 маротаба бактериологик текширилади ва манфий натижа бўлса жамоага қўйилади
Д. тиббий кузатувга олиш
330. Менингококк инфекциясининг махсус профилактикаси учун қуйидаги вакциналардан фойдаланилади: 2 та жавоб.
А. *менингококк инфекциясининг А серогуруҳига қарши
Б. менингококк инфекциясининг В серогурухига карши
В. * менингококк инфекциясининг С серогурухига карши
Г. менингококк инфекциясининг z серогуруҳига қарши
Д. кўкйўталга қарши
331. Қизамиқ вирусининг характерли хусусияти: 3 та жавоб.
А. *РНК сақлайди,антигенлик жиҳатдан гомоген
Б. *морфологик тузилиши бўйича гетероген
В. *вирулентлиги бўйича ҳилма-хил
Г. морфологияси бўйича гомоген
Д. термостабил, ДНК сақлайди
332. Қизамиқ вирусининг юқиш механизми: 2 та жавоб.
А. *аэрозол
Б. *ҳаво-томчи
В. ҳаво-чанг
Г. қизамиқ билан оғриган бемор ишлатган буюмлар орқали
Д. Вертикал
333. Қизилчада инфекция манбаи: 2 та жавоб.
А. *манифест шаклдаги бемор
Б. *қизилча билан туғилган бола
В. вирус ташувчи
Г. соғлом одам
Д. реконвалисцент
334. Ташқи муҳитда эпидемик паротит вирусининг юқумлилик хусусиятининг сақланиши: 2 та жавоб.
А. *180-С да 5-6 ой
Б. 200 С да 4-6 кун
В. *40 С да 1 ой
Г. 180 –С да 6 ой
Д. 180-С да 1 йил
335. Қора оқсоқда фаол диспансеризация ўтказишнинг 2 муддатини кўрсатинг? 2 та жавоб.
А. *биринчи йили ҳар 4 ойда 1 марта
Б. *иккинчи йилдан ҳар 6 ойда 1 марта
В. биринчи йили ҳар 3 ойда 1 марта
Г. иккинчи йилдан ҳар 5 ойда 1 марта
Д. учинчи йилдан ҳар 5 ойда 1 марта
336. Одамни қора оқсоқ билан касалланиш йўллари: 2 та жавоб.
А. *алиментар
Б. *мулоқат
В. сув орқали
Г. трансмиссив
Д. парентераль
337. СI.botulinum юқиш омили: 2 та жавоб.
А. *гўштли консерва
Б. *колбаса
В. нон
Г. сметана
Д. шарбатлар
338. Куйдирги ўчоғида қандай 2 асосий чора-тадбирлар ўтказилади? 2 та жавоб.
А. *бемор госпитализация қилинади ўчоқда якуний дезинфекция ўтказилади
Б. *мулоқотдаги шахслар устидан 8 кун давомида тиббий кузатув ўрнатиш
В. эпидемиолог ва инфекционист рухсати билан эпид. кўрсатмаларга асосан бемор уйда даволанишга қолдирилади
Г. бемор уйда бўлганда, учоқда жорий дезинфекция ўтказиш
Д. мулокотда бўлганларга 17 кун давомида карантин ўрнатилади
339. Куйдиргига қарши вакцинанинг одам организмига киритиш усули. 2 та жавоб.
А. *тери устига
Б. *тери остига
В. тери ичига
Г. мушак орасига
Д. оғиз орқали
340. Қандай ҳайвонлар куйдиргининг асосий инфекция манбаи ҳисобланади? 2 та жавоб.
А. *эчки, қўй, от
Б. *сигир, хўкиз, туя
В. ит, мушук
Г. чучқа, кабан
Д. бўри, чия бўри
341. Куйдирги ҳайвонлардан одамларга юқишининг олдини олишда қандай 2 хил чора-тадбирлар қўлланилади? 2 та жавоб.
А. *II типдаги ўлатга қарши костюмини қўллаш, эпид. кўрсатмаларга асосан ҳайвонлар билан ишловчи шахсларни эмлаш
Б. *тери қопламлари шикастланмаган шахсларга ишлашга рухсат этилади
В. I типдаги ўлатга қарши костюмини қўллаш
Г. режали эмланганларга ишга рухсат этилади
Д. тўлиқ схема бўйича эмланган, тери қопламлари шикастланган шахслар ишлашга рухсат этилади
342. Куйдирги билан касалланиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар: 2 та жавоб.
А. *зоотехник ва ветеринария ишчилари
Б. *қушхона ходимлари
В. аҳоли пунктларини тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилар (ассенизаторлар)
Г. чўпонлар
Д. тиббиёт ходимлари
343. Қутириш касаллиги табиий ўчоқларида қўзғатувчи манбалари. 2 та жавоб.
А. *тулки
Б. *бўри
В. каламушлар
Г. кучуклар
Д. мушуклар
344. Қутириш ўчоқлари. 2 та жавоб.
А. *табиий ўчоқлар
Б. *антропургик ўчоқлар
В. лаборатория ўчоқлари
Г. уй ўчоқлари
Д. ўрмон ва чул ўчоқлари
345. Қутиришга қарши профилактик эмлаш ўтказилувчи касб эгалари. 2 та жавоб.
А. *овчилар, ит овловчилар
Б. *ветеринар-диагностик лаборатория ходимлари
В. цирк артистлари
Г. тракторчилар
Д. агрономлар
346. Ҳайвонлар орасида қутиришга қарши ўтказиладиган профилактик тадбирлар. 2 та жавоб.
А. *ёввойи ҳайвонлар сонининг кўпайишига йўл қўймаслик, эгасиз ит ва мушукларни қириш
Б. *уй ҳайвонларини қутиришга қарши профилактик эмлашни ҳар йили ўтказиш
В. уйсиз ит ва мушукларни парвариш қилиш
Г. эмлаш шарт эмас
Д. соғлом уй ҳайвонларга ва мушукларининг овлаш ва қириб ташлаш
347. Ҳайвон тишлаган киши тиббий муассасага мурожаат қилганда 1-чи ёрдам кўрсатишнинг босқичлари. 2 та жавоб.
А. *яра, тирналган, тишланган жойларни совунли сув билан ювиш
Б. *яра четларига 40-70% спирт ёки йод билан ишлов бериб бинт билан боғлаш
В. яра четларини куйдириш
Г. ярага хирургик ишлов бериш
Д. ярага антирабик фаг юбориш
348. Қутиришда шикастланишнинг 3 та турини кўрсатинг? 3 та жавоб.
А. *енгил
Б. *ўртача оғир
В. *оғир
Г. ҳавфли
Д. катта бўлмаган
349. Қутириш ривожланишини характерловчи босқичлари. 2 та жавоб.
А. *гидрофобия,аэрофобия
Б. *фотофобия,акустикофобия
В. қоронғуликдан қурқиш
Г. клаустрофобия
Д. зоофобия, ксенофобия

Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling