Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»
Атмосферани ифлосланишини салбий таъсири
Download 475 Kb.
|
шахар
Атмосферани ифлосланишини салбий таъсири.
Сўнгги йилларда инсон таъсирининг кучайиши натижасида газлар мувоза натининг ўзгариши кузатилмоқда. ”. Атмосферадаги газлар доимий миқдори нинг ўзгариши сайёрамиз учун салбий оқибатларга олиб келиши аниқланган. Атмосферада содир бўладиган физик, кимёвий ва биологик ўзгаришлар тирик организмларга ўз таъсирини кўрсатади. Буюк мутафаккир Абу Али Ибн Сино айтганидек “Агар ҳавода чанг ва тутун бўлмаса инсон минг йилгача умр кўрган бўларди”. Ҳавонинг кучли ифлосланиши инсонлар соғлиғига, қолаверса барча жонзотларга салбий таъсир кўрсатади. Бир киши сутка давомида ўртача 25 кг ҳаво билан нафас олади. Ҳаво таркибидаги зарали чанг, қурумлар, зарарли газлар киши организмида тўпланаверади. Оқибатда тери ва кўз касалликлари, жигар циррози, қон босимининг ортиши, сурункали бронхит, энфизима, нафас қисиш ва ўпка раки каби касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Болалар ўртасида умумий касалланишнинг ортиши қайд қилинган. Ҳавода олтингугурт оксиди кўп бўлиши натижасида кишиларда бронхит, гастрит касалликлари вужудга келади. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ўсимлик ва ҳайвонларга ҳам зарар этади. Ифлосланган ҳаво ўсимликларни зарарлаб, уларда модда ва энергия алмашинувини бузади. Қишлоқ хўжалик экинлари ва мевали дарахтлар ҳам кам ҳосилли бўлиб қолади. Саноат ва транспортдан чиққан зарарли газлар фотосинтез жараёнига салбий таъсир кўрсатади, транспирацияни 3 баробаргача қисқартиради. Мас: Қайрағоч далаларда 300-400 йил яшаса, шаҳар паркларида 120-220 йил, автомобиль йўллари атрофида 40-50 йил яшар экан. Атмосферанинг ифлосланиши ҳайвонларга ҳам таъсир этиб, уларнинг заҳарланишига, баъзан эса нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда. Ҳайвон турларининг касалланиб, заҳарланиб, қирилиб кетишида урушларнинг, хусусан АҚШнинг Ветнамда, Лаосда олиб борган урушларида кимёвий қуролларни қўллаш туфайли 170 қуш туридан ҳозир 24 қуш тури, 55 сут эмизувчилар туридан 5 тури қолган. Атмосферага миллиард тонналаб СО2 газининг чиқарилиши натижасида сайёрамизнинг ўртача ҳарорати 1850 йилга нисбатан 0,5оС га ошганлиги аниқланган. Агар атмосферадаги СО2 нинг миқдори ортиб бораверса, унинг миқдори 2025 йилга бориб 0,0379% га етиши мумкин, бу эса ер сайёраси ҳароратини 1,8оС гача кўтарилиши тахмин қилинмоқда. Ер атмосфераси ҳароратининг ўсиши, музликларнинг эришига, сув сатҳининг кўтарилишига олиб келади, бу эса экин майдонларини камайтиради, ёғин-сочин миқдори кўпайиб, иқлим ўзгаради. Охирги 25-30 йил ичида кислотали ёмғирлар айрим давлатларда ҳақиқий экологик фалокатга айланиб қолди. Ҳар қандай қазилма ёқилғи ёндирилганда чиқинди газлар таркибида олтингугурт ва азот қўш оксидлари бўлади. Атмосферага миллионлаб тонна чиқарилаётган бу бирикмалар ёмғирни кислотага айлантиради. Сўнгги йилларда АҚШ, Канада, Германия, Швеция, Норвегия, Россия ва бошқа ривожланган давлатларда кислотали ёмғирлар таъсирида катта майдондаги ўрмонлар қурий бошлади. Бундай ёмғирлар тупроқ ҳосилдорлигини пасайтиради, бинолар, тарихий ёдгорликларни емиради, инсон соғлигига зарар етказади. Айрим ҳудудларда ҳавонинг ҳаракатсиз туриб қолиши оқибатида кузатиладиган заҳарли туман “смог” инсонлар соғлигига ўта салбий таъсир кўрсатади. 1952 йили 5-9 декабрда Лондонда юз берган смог оқибатида 4000 дан ортиқ киши нобуд бўлган. Фотохимик смог деганда саноат ва транспорт чиқинди газларнинг қуёш нурлари таъсирида реакцияга киришиб хавфли бирикмаларни ҳосил қилишни тушунилади. Жумладан, озон, формальдегид ва бошқа бирикмаларнинг ҳосил бўлиши ва миқдорининг ортиши узатилади. Ер юзида атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш учун тезлик билан зарур чоралар кўрилиши лозим. Америкалик метеоролог Луис Баттан айтганидек: “Ёки инсонлар ҳаводаги тутунни камайтирадилар, акс ҳолда тутун ер юзида инсонларни камайтиради”. Ривожланган мамлакатларда ташқи муҳитнинг ифлосланиши автомобиль двигателлари чиқараётган заҳарли моддалар туфайли юз бераётир. Баъзи капиталистик мамлакатларда, масалан: Японияда автомобилларнинг кўплиги натижасида кўча ҳаракатини бошқарувчи полиция ходими ҳар 2 соатда кислород маскасини алмаштириб туришга мажбур бўлади. Шу сабабли ҳам мутахассислар автомобилларни “ғилдиракдаги химиявий фабрика” дейишади. Машина мотори чиқарган газ таркибида углерод оксидлари, карбонат ангидрид, альдегидлар, азот оксидлари, углеводлар, қўрғошин бирикмалари бўлиб, улар инсон соғлигига салбий таъсир кўрсатади, углерод оксидлари қондаги гемоглабин билан бирикиб, унинг кислород ташиши функциясини пасайтиради. Қўрғошин бирикмаси нафас олиш йўллари орқали ўтиб кишиларнинг юрак-қон томирларини шикастлар экан. Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики атмосфера ҳавоси инсон ҳаёти, қолаверса табиатдаги мувозанат учун катта аҳамият касб этади. Шу боис атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чора-тадбирларидан устивори – бу экологик таълим-тарбия ишларини олиб боришдир, чунки атмосфера ҳавосининг ифлосланиши натижасида содир бўладиган ўзгаришларни тўлиқ англай олган инсон тўғри ва атрофлича хулоса чиқара олади. Download 475 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling