Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Download 475 Kb.
bet2/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
шахар

Назорат учун саволлар.

  1. Коммунал экология фани нимани ўрганади.

  2. Коммунал экология фани ривожланиш тарихи қандай кечган.

  3. Коммунал экология фани нима учун секин ривожланган.

  4. Кайси олимлар коммунал экология фанининг ривожига хисса қўшганлар.

Мавзу : Шахарни экологик лойихалаштириш

Режа :





  1. Шахарларни барпо этишдаги омиллар

  2. Шахарларни экологик лойихалаштириш

  3. Шахарларни функционал зоналарга бўлиш



Шахар барпо этишдаги омиллар.

Шахарлар, ишчи посёлкаларининг пайдо бўлишига кўп омил, яъни ишлаб-чиқариш кучларининг ривожланиши, конлар, янги ерларнинг очилиши, денгиз ва дарё ёқаларида портларнинг қурилиши сабаб бўлган. Масалан: грек шахарларини пайдо бўлишига хунармандлик ва савдо-сотиқнинг ривожланиши сабаб бўлган бўлса, чет эл ва биздаги шахарларни кўпчилигини пайдо бўлишига саноатни ривожланиши хамда табиий-иқлимий шароитни қулайлиги хам сабабчи бўлган.


Кейинги 25-30 йил ичида 400 дан ортиқ шахар ва шахарчалар пайдо бўлди. Жумладан: Усть-Илимск, Воркута, Нуробод ва шу кабилар. Булардан ташқари, маъмурий идоралар, иқлимни ўрганувчи марказлардан ташкил топган шахарлар ҳам мавжуд. Бунга Новосибирскдаги академиклар шахри, Қарағанда вилоятидаги Бойқўнғир шахри ва ўз таркибига курорт ва санаторияларни қамраб олган шахарлар: масалан: Тошкент, Киев, Тбилиси, Олма-Ота, Минск, Сочи, Ялта кабилар киради.
Шахар тараққиётида транспорт, яъни темир йўл, ҳаво, автомобиль ва сув транспорти кабилар хамда табиий даволаш ресурслари-минерал сув манбалари, денгиз қирғоқлари, тоғли районлар, ўрмонлар муҳим роль ўйнайди.
Ҳар бир шахарда аҳолига хизмат қилиш учун маданий-маиший хизмат кўрсатиш идоралари, корхоналар, мактаб, магазин, тиббиёт муассасалари мавжуд. Булар шахар аҳолисига хизмат қилади.
Шахар аҳолиси уч гуруҳдан ташкил топади:
1. Асосий ёки шахарни ташкил этувчи гуруҳ – булар ишчилардан ташкил топиб, шахарнинг саноат корхоналари ва муассасаларида ишлайдилар.
2. Хизмат кўрсатувчи гуруҳ – булар асосан аҳолига хизмат кўрсатиб, шахардаги савдо-дўконларида, ошхоналарда, соғлиқни сақлаш ва маданий-маиший муассасаларда ишлайдилар.
3. Ишга яроқсиз кишилар гуруҳи – бу гурухга мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар, пенсиядаги кишилар, уйда банд бўлган кишилар, олий ва ўрта ўқув юртлари ўқувчилари киради.
Шахар аҳолисининг 25-35% и асосий гурухни ташкил этади, аҳолига хизмат кўрсатадиган гурух %и шахарни катта-кичиклигига боғлиқ. Катта шахарларда улар 23-28%, ўрта ва кичик шахарларда 19-22% ни ташкил этади.
Кейинги вақтларда янги қурилаётган шахарларда аҳоли сони асосан механик равишда кўпаймоқда, яъни у шахардан бу шахарга кўчиб бориш ва ишга жойлашиш орқали.


Шахар ва қишлоқларни лойихалаштириш.
Кейинги вақтларда кўпгина шахарлар қайтадан қурилмоқда, янги-янги шахарлар пайдо бўлмоқда. Буларнинг хаммаси янги замонавий лойихалар ишлаб чиқиш ва уларни амалда жорий этишга даъват этди. Экологлар ва гигиенистлар олдига янги лойиха ва қурилишларни экологик талаблар даражасида амалга ошириш ва назорат қилиш вазифасини қўйди.
Уй-жой қуриш ва уларни халқ талабига жавоб берадиган ҳолда бўлиши юзасидан давлатимиз кўп қарорлар чиқарди. Асосий мақсад кўп турар жой қуриш ва сифатига эътибор беришдир. Янги қурилаётган уй ва шахарларга янги экологик талаблар қўйилади: яъни, шахарлар ҳавоси тоза, саноат корхоналаридан узоқроқда қурилгани маъқул, бундан ташкари, биноларни зич қилиб қурмаслик, шахар ўртасида баланд биноларни ва шахар четига паст бўйли биноларни қуриш, шахар худудида жойлашган кичик ва ўрта саноат корхоналари билан турар жой бинолари ўртасида экологик химоя зоналари ташкил этиш, шахарни кўкаламзорлаштириш. Шахар кўчаларини шамолни келиш йўлига қаратиб қуриш шулар жумласидандир. Оқибатда янги замонавий уйлар ўзининг экологик талабларга жавоб бериши, газлаштирилганлиги, электрлаштирилганлиги, иссиқ ва совуқ сувлар билан таъминланганлиги билан илгари қурилган уйлардан фарқ қилади. Бу уй-жой муаммоси хозирги кунда 100% ҳал бўлди деган сўз эмас. Масалан: Ўзбекистон қишлоқларининг фақат 70% и газлаштирилган холос.
Шахарда аҳоли зич яшаши ҳисобига албатта ҳаво, очиқ сув ҳавзалари ифлосланиши ва шовқинни ошиши тайин. Бу зарарли омилларни олдини олиш учун 1958 йилда ишлаб чиқилган янги қонунда шахар территориясини турли функционал территорияларга бўлиш яъни саноат корхоналарини аҳолидан узоқ ва зарари тегмайдиган қилиб жойлаштириш, транспорт йўлларини кенгайтириш, аҳолини дам олиш ва спорт билан шуғулланиши учун имконият яратиш кўзда тутилди.
Шахар, қишлоқ ва посёлка қурилишида, махсус моддага биноан экология ва эпидемиология муассасалари хулосаси талаб этилади. (бу эса ўз навбатида уй-жойларни экологик талаблар даражасида қурилишини таъминлайди) Сўнгра қурилиш майдони тупроқларидан намуна олиниб, бактериологик, кимёвий ва гельминтологик текширув ўтказилади. Тупроқ таркиби санитария талабларига жавоб берса қуриш учун яроқли ҳисобланади. Бундан ташқари, қурилиш учун танланган майдон лойихада кўрсатилган объектлар учун етарли хамда келажакда турар жойларни кенгайтириш имконияти мавжуд бўлмоғи лозим.
Қурилиш учун танланган ерга қуйидаги талаблар қўйилади:
1. Қурилиш майдони ботқоқликлардан ҳоли, сув босмайдиган, ер ости сувлари чуқур жойлашган, тупроғи қуруқ, унумдор бўлиши керак.
2. Ажратилган жойнинг рельфи маълум нишаблик (0,5-10%) бўлиб, ёғин сувлари оқиб кетадиган, ҳамда канализация қуриш учун имкон берсин.
3. Аҳолини ҳар тарафлама эҳтиёжини қондирадиган ичимлик сув билан таъминланишини кўзда тутиш.
4. Қурилиш майдонида қазилма бойликлари бўлмаслигига эътибор бериш.
5. Қуриладиган шахар, қишлоқ ва посёлкаларни катта ва кичик йўллар билан боғлаш, газлаштириш, электрлаштириш шулар жумласидандир.


Шахарни функционал зоналарга бўлиш.
Булардан ташқари шахар территорияси функционал зоналарга бўлинади. Бундай зоналарга бўлиш аҳоли саломатлигини сақлашда катта аҳамият касб этади.
Одатда шахар территорияси қуйидаги зоналарга бўлинади:
Аҳоли турар жойлари, саноат корхоналари, коммунал-хўжалик объектлари, омборхоналар, ташқи транспорт шахобчалари ва дам олиш зоналари.
Шахар функционал зоналарга бўлинаётганда саноат корхоналари, автотранспорт, темир йўл вокзаллари, аэропортларни шахар ташқарисида қуриш кўзда тутилади.
Бу ишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар халқ соғлиғи учун қимматга тушади. Масалан: Тошкент шахридаги корборунд заводи, Текстильмаш, Сельмаш ва бошқалар, Тожикистондаги алюминий заводининг ахоли турар-жойларига яқин жойлашганлиги аҳоли соғлиғига салбий таъсир этаётганлиги ҳаммага аён.
Саноат ва зарарли объектларни шахар ташқарисида қуриш, бу объектлар ва турар-жой бинолари орасида яшил зона яратиш имконини яратади.


Саноат корхоналари жойлашган зоналар.

Шу корхоналар билан боғлиқ объектларни жойлаштиришга мўлжалланган хамда шу мақсадда темир йўллар қурилган. Корхона билан турар жойлар ўртасидаги йўллар транспорт билан таъминланган бўлиши керак. Транзит шахарлар орасидаги темир йўл ва автомобил йўллари шахар чеккасидан ўтадиган қилиб қурилади. Бу зоналар асосан тупроқ унумдорли паст ерларда ва бу корхоналар ишида сув кўп талаб қилинадиган бўлсасув хавзаларига яқинроқ қилиб қурилади. 1971 йил тасдиқланган санитария ва қурилиш нормаларига асосан экологик ҳимоя зоналари 5 гуруҳга бўлинади.


1 тур-1000м, 2 тур-500м, 3 тур-300м, 4 тур-100м, 5 тур-50м.
Турар – жой ва корхона орасидаги масофа корхона чиқарадиган зарарли моддалар миқдорига қараб 5-10 кмга узайтирилиши ёки қисқартирилиши мумкин. Баъзида ҳимоя майдонларини 35-40% ига дарахт экилиб, кўка ламзорлаштирилса бу жойларда маиший ва техник хизмат кўрсатиш шахобчалари қуришга рухсат берилади.


Турар жой зоналари.
Бу ўз ичига аҳоли яшайдиган уйлар, маъмурий идоралар, илмий марказлар, олий ва ўрта ўқув марказлари, тиббий муассасалар, спорт иншоотлари кабиларни олади.
1975 йилда тасдиқланган “Қурилиш нормаси ва қоидаси”га асосан 1 киши учун 13.5м2 ер майдони ажратилади. Келажакда эса 1 киши учун 18м2ер майдони ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Шаҳарда ҳавонинг тоза бўлиши, шаҳардаги шамол тезлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Бунинг учун шахарда шамол тезлиги секундига 1-1.5 метр бўлиши керак. Аҳолини тоза ҳаво билан таъминлашда уйларни шамоллатиб турилиши муҳим, ҳаво тезлиги ҳовлида ёки уйда ердан 2 метр юқоридан ўлчанади. Шамол тезлиги 5-7 метрдан ошса, бундай шамол тезлиги юқори ҳисобланиб, куз, баҳор, қиш ойларида инсон соғлиғига салбий таъсир қилади. Шахарда ҳарорат шахар ташқарисиникидан юқори бўлади, бу эса температуралар фарқига кўра шамол тезлигини ошишига сабабчи бўлади.
Уй-жой қуриш учун қулай лойихалар танланади, 5,9,12 қаватли бинолар лойихаси маъқул ҳисобланиб бундай бинолар орасида шамол ҳаракатининг тўғри йўналиши кўзда тутилади.
Умуман шамол тезлигини дарахтлар ва кўп қаватли уйлар ёрдамида 1 хил меъёрда ушлаб туриш мумкин.


Ташқи транспорт зонаси
Аҳоли соғлиғини сақлашда ташқи транспорт зонасини шахарга таъсири кам қилиб жойлаштириш муҳим. Масалан: шахарлар ўртасида қатновчи автобуслар шовқини, шахар ичида қатновчи автобусларникидан юқори. Шу сабабли автовокзаллар шахардан 300-500м четда бўлиши лозим.
Катта темир йўлларни шовқин даражаси ҳам юқори, бундан ташқари, уларда ҳаракатланувчи воситалар ҳавога зарарли тутунларни чиқаради. Ҳозирда электровозларни яратилиши бундай нохуш холатларни олдини олди.
Экологик нормаларга кўра аэропортлар 5 синфга бўлинади.
1 ва 2 синф аэропортлари билан аҳоли яшаш жойлари орасидаги масофа камида 30км бўлиши лозим.
3 синф аэропортлари 20 км узоқликда.
4 ва 5 синф аэропортлари 5-10 км узоқликда қурилиши керак. Бундай бўлинишда самолёт оғирлиги, мотор кучи ва шовқини ҳисобга олинади.


Соғлиқни сақлаш муассасалари
Бундай муассасалар транспорт йўллари, аэропорт,вокзал каби шовқин ва хавони ифлословчи манбалардан йироқ булиши лозим.
Шифохона, поликлиника, туғруқхоналарнинг хизмат доираси 2000 м дан ошмаслиги лозим. Бундан ташқари кўкаламзор бўлиши шарт. Ахоли учун спорт майдонлари хам бўлиши лозим. Бир киши учун 1м2 спорт майдони тўғри келиши керак, шунинг 0,3 м2 ти кўкаламзор учун ажратилади.
Назорат учун саволлар

  1. Шахарни лойихалашда нималарга эътибор бериш лозим?

  2. Шахар ахолиси кандай гурухлардан ташкил топади?

  3. Экологик нормаларга кура аэропортлар неча синфга булинади?

  4. Шахарни кандай функционал зоналарга булиш мумкин?

  5. Бир киши учун шахарда канча майдон тугри келиши керак?


Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling