Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Мавзу: Шаҳар атмосферасини тоза сақлаш


Download 475 Kb.
bet7/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
шахар

Мавзу: Шаҳар атмосферасини тоза сақлаш.


Режа:

  1. Атмосфера таркиби ва тузилиши.

  2. Атмосферани ифлослантирувчи манбалар.

  3. Ифлосланган атмосферани инсонларга салбий таъсири.

4. Саноат ва ишлаб чиқаришнинг ҳар хил соҳаларида ишлати
ладиган ҳаво фильтрлари.
5. Уй ҳавосига қўйиладиган экологик талаблар.
6. Хавонинг ионланиши.
7. Ионизатор, кондиционер, озонотор ва улардан фойдаланиш.

  1. Атмосферани ифлосланишини олдини олиш йўллари.

Атмосфера ернинг устки қисмини ўраб олган газлардан иборат қобиқ бўлиб, табиий омиллардан ҳисобланади. Маълумотларга кўра атмосфера 1500-2000 км юқорига тарқалар экан. Бу албатта шартли чегара ҳисобланади. Атмосферанинг асосий массаси денгиз юзасидан 5 км оралиқда ётади. Атмосферанинг умумий оғирлиги 5 квадирил 157 трилион тоннага тенг.


Атмосфера қобиғи қуйидаги қатламларга бўлинади.
1. Тропосфера – ер сиртида 0-15 км гача
2. Стратосфера – 15-50 км гача
3. Мезосфера – 50-80 км гача
4. Термосфера – 80-800 км гача
5. Экзосфера – 800-1000 км дан юқори.
Атмосфера бир неча газлар аралашмасидан иборат бўлиб, бу газлар қуйидагилардир:
Азот 78,09%, кислород 20,95%, карбонат ангидрид 0,03%, инерт газлар 0,01%. Бундан ташқари атмосфера таркибида сув буғи, тирик организм споралари, чанг, қурум учрайди
Атмосфера фақатгина тирик организмларни кислород билан таъминловчи манба бўлиб қолмасдан, ернинг ҳимоя қобиғи ҳам ҳисобланди. Атмосферани бир неча ҳимоя функциялари мавжуд.
1. Атмосфера ерга босим бериб туриши орқали мавжуд нарсаларни учиб кетишдан сақлайди.
2. Атмосфера таркибидаги озон қавати ерга тушадиган қуёшнинг ультрабинафша нурларини 5% ини ушлаб қолиб, ердаги тирик организмларни куйиб кетишдан сақлайди.
3. Атмосфера таркибида кислородни мавжудлиги ерга томон учиб келадиган метеоритларни ёниб кетишига сабабчи бўлиб, ерни кучли турткидан асрайди.
4. Атмосферани мавжудлиги ерда йиғилган қуёш энергиясини очиқ коинотга тарқалиб кетишига йўл қўймайди. Агар атмосфера бўлмаганда ер кундузи 1000 С гача иссиқ, кечқурун 1000 С гача совуқ бўларди. Бундай ҳарорат ўзгаришига хеч қайси тирик организм мослаша олмайди.

Атмосферанинг табиий тозаланиш жараёни


Атмосферани табиий тозаланиш жараёни асосан 3 хил йул билан амалга
ошади.

  1. Яшил усимликлар оркали.

  2. Атмосфера ёгинлари (кор, ёмгир, туман) туфайли.

  3. Куёш нури таъсирида кечадиган (фотокимёвий) реакциялар сабабли.


Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling