Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Саноат ва ишлаб чиқаришнинг ҳар хил соҳаларида


Download 475 Kb.
bet10/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
шахар

Саноат ва ишлаб чиқаришнинг ҳар хил соҳаларида
ишлатиладиган ҳаво фильтрлари.
Ишлаб чиқаришда ҳозирда қуйидаги ҳаво тозалаш фильтрлари кенг қўлланилмоқда ва уларнингфойдали иш миқдори анча юқори. Бу фильтрлар қуйидагилардир.



  1. Механик фильтрлар.

  2. Гидро фильтрлар (суюқлик билан).

  3. Марказдан қочувчи типдаги (центробеж).

  4. Ионловчи фильтрлар (электростатик).

  5. Махсус катализаторли (нейтролизатор).

Юқоридаги фильтрлардан қайси саноатда ва қандай мақсадда ишлатилишига қараб босқичма-босқич ёки якка тартибда фойдаланиш мумкин.


Махсус механик фильтрларда турли модда ушлаб қолувчи материаллар, қоғоз, пластик моддалар, кўмир кабилардан фойдаланилади.
Марказдан қочувчи типдаги фильтрлар катта тезликда айланиши сабабли ифлосланган ҳаво таркибидаги механик қўшимчалар фильтр деворига ўрнашиб қолади. Бу фильтр ташқи қопламасини тез-тез тозалаб турилади.
Гидрофильтрлар махсус суюқлик ванна борлиги билан ажралиб туради ва бу фильтрлар бир неча хил мақсадда ишлатиш мумкин. Уларни суюқлик ванналарини сув, мой ёки махсус катализатор билан тўлдириш мумкин.
Электростатистик фильтрлар механик аралашмаларни ионлантиради. Ионланган заррачалар ионизатор электродларига ёпишиб қолади. Бу фильтрлар юқори иш унумига эга. 1 соатда миллион м3 ҳавони ўтказиш хусусиятига эга ва улар суюқ заррани ҳам ушлайди.
Катализаторли фильтрлар мураккаб ва қимматбаҳо фильтрлар ҳисобланиб, улар нафақат механик аралашмаларни, балки газсимон таркибли аралашмаларни ҳам тозалайди.
Уй ҳавосига қўйиладиган талаблар.
Кишилар соғлиғига уй ҳавоси жуда катта таъсир этади. Яъни уй ҳавоси ҳарорати муътадил ва таркиби тоза бўлиши лозим. Бунинг учун уйни тез-тез шамоллатиб туриш керак. Бунда уй ҳавоси тозаланиб, кислородга бойийди. Ташқи ҳаво билан уй ҳавосининг табиий алмашиниб туриши шамол кучи ва гравитация харакатларига боғлиқ. Одатда 1 соатда 1 м2 девордан ўтадиган ҳаво 10 м3 га тенг. Ҳаво девор ғоваклари орқали жуда секин харакатланади.
Уй ҳавоси таркибида бактериялар, кимёвий моддалар ва бошқа аралашмалар бўлиши мумкин. Ҳавони бундай ифлосланиши сабаби уй супуриш, кишининг физиологик функциялари, овқат пишириш кабилар бўлади. Уй ҳавоси таркибида аммиак, карбонат ангидрид, водород сульфид, учувчан ёғ кислоталари, аммоний бирикмалари, индол, скатол, деметил амин, сирка кислота, ацетон, азот оксидлари, метил, этил, кетон, бутан, бутилен, бензол кабилар учрайди ва бу моддаларнинг йиғилиб қолиши, кишилар уйда қанча вақт туришларига боғлиқ.
Текширишлар шуни кўрсатдики, амиак ва унинг бирикмалари бўлган ҳаводан бир неча соат нафас олиш кишида бош оғриқ, чарчаш ҳосил қилади, иш қобилиятини пасайтиради. Хонада ҳавони оксидланиши 1 м3 ҳавода тахминан 6 м2 кислородга тенг бўлса, бундай ҳаво тоза ҳисобланади. Хонада карбонат ангидридни йўл қўйиладиган нормаси 0,07% га тенг.

Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling