Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»
Мавзу: Шаҳар биноларини ёритиш усуллари ва ёритишнинг аҳамияти
Download 475 Kb.
|
шахар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўлқин назариясига
Мавзу: Шаҳар биноларини ёритиш усуллари ва ёритишнинг аҳамияти.
Режа: Ёруғлик тўғрисида тушунча, таркиби, ўлчов бирликлари. Ёруғликни тирик организм учун ахамияти. Сунъий ёритиш манбалари. Хонани табиий ва сунъий ёритишга қўйиладиган экологик талаблар. Ёруғлик бу электромагнит тўлқинларининг маълум тўлқин узунлигига эга бўлган қисмидир. Бу назарияни 1865 йда Максвелл назарий йўл билан исботлаган. Ёруғликни фазода тарқалишини тушунтириб берадиган иккита назария мавжуд: квант назарияси ва тўлқин назарияси. Бу назариялар бир-бирини тўлдиради ва барча оптик ходисаларни тушуниб олишга ёрдам беради. Квант назариясига кўра ёруғлик ёритувчидан зарра (квант) порциялари холида тарқалади. Квантлар муайян масса ва энергия запасига эга. Тўлқин назариясига кўра ёруғлик интерференцияланади (тўлқинлар қушилганда кучайиши ёки сусайиши) ва дифракцияланади (ёруғликни тўсиқни айланиб ўтиши), ёруғлик тезлиги электромагнит тўлқин тезлигига тенглиги эътироф этилади, яъни ёруғлик тезлиги 300000 км\сек ни ташкил этади. Бундан ташқари фотоэффект ходисаси яъни ёруғликни жисмлардан электронларни уриб чиқариши ёруғликни аҳамиятини янада оширди. Маълумки табиий ва баъзи сунъий ёритиш манбаларидан тарқалаётган ёруғлик бир неча қисмдан иборат яъни улар (хар-хил бурчак остида синади) спектрланади. Ёруғликни биз яна уч қисмга ажратамиз инфрақизил, кўринадиган ёруғлик, ультра бинафша нур. Бундай тартибга эга нурлар призма орқали ўтказилганда спектрга ажралади. Лекин шундай ёруғликлар борки улар призма орқали ўтказилганда спектрга ажралмайди. Яъни уларни тўлқин узунлиги бир-хил бўлади бундай нурлар монохроматик нурлар дейилади. Ёруғликни спектрга ажралиши ва кимёвий элементлар ёруғликни ҳар хил бурчак остида синдириши туфайли спектроскоп асбоби яратилган, ҳозирда номаълум моддани нимадан иборат эканини шу асбобда аниқлаш мумкин. Ёруғликни кучи шамлар билан ифодаланади. Равшанлик. Равшанлик кўз бевосита сезадиган ёруғлик миқдоридир. Равшанлик майдон хажмига қараб нитлар ва стильблар билан ифодаланади. Масалан 1м2 юзадан қайтаётган 1 шам кучига эга ёруғлик 1 нит деб олинса 1 см2 юзадан қайнаётган 1 шам кучига эга ёруғлик 1 стильб деб олинади. Ёритилганлик даражаси люкслар билан ўлчанади. 1 люмен миқдоридаги ёруғлик оқими бир текис тарқалиб турган 1 м2 юзани ёритилганлик даражаси 1 люкс деб қабул қилинган. Организмда таъсир қиладиган ташқи муҳит омиллари орасида ёруғлик мухим ўрин эгаллайди. Ёруғлик кўриш органи орқали бутун организмга таъсир ўтказади, яъни бош мия ката ярим шарлари пўстлоғигача етиб борадиган қўзғалишни келтириб чиқаради. Ёруғлик таъсири остида организмнинг физиологик ва психологик реакциялари қайта тузилади, организмнинг умумий тонуси ўзгариб у фаол холатга ўтади. Табиий ёруғлик хилма-хил процессларга таъсир этиб, организмни ўсишини, моддалар алмашинувини тезлаштириши аниқланган. Табиий ёруғликни таркибига кирувчи ультрабинафша нурлар бактерицид хусусиятга эга бўлиб, ҳаводаги микроорганизмларни ўлдиради, яна шу нурлар таъсирида теридаги эргостерин (провитамин Д) Д витаминига айланади. Қуёш нурининг антирахитик хусусияти шунга боғлиқ. Қуёш нурининг кўринадиган ёруғликдан иборат қисми организм учун муҳим процесслардан бири бўлган кўриш функциясини таъминлайди. Биз кўриш функцияси туфайли оламни тўла англаймиз. Кўринадиган ёруғликни жисм юзасидан қайтиши, жисм шаклини кўзда фокусланишига сабабчи бўлади. Ёритиш етарли бўлмаган шароитда киши кайфияти ёмонлашиб, жисмоний ва ақлий қобилияти пасаяди, ўқувчиларни яхши ёритилмайдиган хонада ўқишлари сабабли, кўзлари зўриқиб, яқиндан кўрадиган бўлиб қолишлари исботланган. Шу сабабли инсонлар яшаш мухитларини экологик талаблар даражасида ёритиш жуда мухим хисобланади. Сунъий ёритиш лампалари катта 2 та гурухга бўлинади: 1 гурух чўғланма лампалар бўлиб, уларда ёруғлик чўғланувчи спираль ёрдамида хосил бўлади. 2 гурух люминесцент лампалар буларда ёруғлик электр ёй ходисасига асосан пайдо бўлади. Чўғланма лампаларни бир неча камчиликлари улар таркатадиган ёругликни табиий ёруғликдан фарқ қилдиради. Масалан: 1. Фойдали иш коэффценти кичиклиги. Чўғланиш лампалари энергияни 7-13% гача қисмини кўринадиган ёруғлик миқдорида сочади. Яъни Ф.И.К. 1,6-3,2% гача. 2. Чўғланиш лампаси спирали равшанлиги йўл қуйилса бўладиган даражадан анча юқори, масалан: 100 ВТ ли лампада 5800000 нт га тенг. Рухсат этилган миқдор эса 7500 нт ошмаслиги керак. Буни олдини олиш учун махсус қалпоқлардан фойдаланишга тўғри келади. 3. одатдаги чўғланиш лампаси ёруғлиги табиий ёруғликдан катта фарқ қилади, яъни қизил ва зарғалдоқ ранглар устунроқ бўлади. Шу рангларни ютувчи махсус қопламадан фойдаланилганда эса ёруғликни катта қисми ютилиб кетади. 4. Чўғланиш лампалари ёруғлиги таркибида ультрабинафша нурлар деярли бўлмайди ва шу сабабли бу нурлар биологик таъсир кўрсатмайди. Люминесцент лампаларда ёруғлик хосил қилиниши чўғланма лампаларникидан фарқ қилади. Бу лампа симоб буғлари ва аргон гази билан тўлдирилади. Шиша девори эса люминофор (Рух, магний, калций, кадмийни сульфат бирикмалари) билан қопланган бўлади. Электр токи симоб буғлари орқали ўтганда ультра бинафша нурланиш хосил бўлади ва бу нурланиш люминофор қатламига урилиб кўринадиган ёруғликка айланади. Люминесцент лампалари нурини спектрал таркиби люминофор турига боғлиқ бўлади. Люминофор турига қараб люминецент лампалар хар-хил ёруғлик тарқатади. Мас: 1. Кундузги ёруғлик берадиган (Д.С) 2. Оқ ёруғлик берадиган (Б.С) 3. Совуқ оқ ёруғлик берадиган (Х.Б.С) 4. Илиқ оқ ёруғлик берадиган (Т.Б.С) Кундузги ёруғликка яқин ёруғлик берадиган (Д.С) лампалар ранг ва тусларни аниқ ажратиш талаб этиладиган хоналарни ёритиш учун ишлатилади. Download 475 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling