Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»
Б.С. лампалари жамоат ва турар жойларни ёритиш учун ишлатилади. Т.Б.С
Download 475 Kb.
|
шахар
Б.С. лампалари жамоат ва турар жойларни ёритиш учун ишлатилади.
Т.Б.С. лампаларидан кинотеатр, мехмонхоналарни ёритишда фойдаланилади. Баъзи люминесцент лампалари нурлари таркиби қуёш нуриникига ўта яқин бўлади. Масалан: ЭУВ-15 маркали лампа 285-388 ммк тўлқин узунлигига тенг ультра бинафша нурларни тарқатади. Бу лампалар шифохона, болалар боғчаси ва 600 шимолий кенгликдан юқорида жойлашган турар жойларда ҳам ишлатилиши мумкин. Люминесцент лампалари якка холда ишлатилса узгарувчан ток частотаси стробоскопик эффект (нарсани сохта тасвири) келиб чиқишига сабабчи бўлади. Бунинг олдини олиш учун бир неча лампа ҳар-хил ток фазаларига уланиш лозим. Люминесцент лампалари нури равшанлиги 5000-800 нт ни ташкил қилса ҳам улар махсус арматурага ўрнаштирилади. Люминицент лампаларни очиқ ҳолда ишлатиш ярамайди. Люминесцент лампаларни ишлатиш экологик жиҳатдан катта афзалликка эга эканлиги исботланган. Яъни кўришни яхшилайди, чарчоқни йўқотиб, иш қобилиятини оширади. 1. Табиий ёритиш бу хоналарни қуёш нури билан ёритиш ҳисобланади. Табиий ёритиш жойнинг географик ўрни, табиий шароитлари жиҳатдан ҳар-хил жой учун ҳар-хил бўлади. Табиий ёритишда қуёш йўналиши ва уйни қурилиши муҳим роль ўйнайди. Хонага тушадиган ёруғлик хонанинг орқа деворигача бориши жуда муҳим хисобланади. 2. Хонани табиий ёритишда дераза ойналари тоза ва ойна таркибида Fe2O3, титан, хром бирикмаларини оз бўлиши мухим. 3. Хона деворларини ранги хам хонани ёритишда муҳим роль ўйнайди. Ўткир ранглар нурни ютади, очиқ ранглар нурни қайтаради. Оқ рангли девор -80% Сариқ девор -40% Кўк девор-25% Жигарранг девор-13% нурни қайтаради. Хона деразасида нур тўсувчи воситалар бўлмаслиги лозим. Мас: Пардалар, гуллар, ҳамда дераза олдида ўсган дарахт кабилар. Ёритиш нормалари.
Назорат учун саволлар. Ёруглик тугрисидаги кандай назарияларни биласиз. Ёругликни инсон организимига таъсири кандай. Ёруглик етишмаганда куриш органларида кандай касалликлар келиб чикади. Ультра бинафша нур етишмаслиги болаларда кандай касал ликни келтириб чикаради. Хоналарни ёритишда кандай экологик талабларга риоя килиш Керак Download 475 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling