Оқова сувларни тозалаш асосан 4 хил йўл билан олиб борилади.
1. Механик усулда, сувда эримайдиган жисмлар панжарада
ушлаб қолинади.
2. Физик (электролиз) усулида, чикинди сув таркиби, оғир металл
ионлари: анионлар ва катионлардан тозаланади.
3. Кимёвий усул, сувни хлорлаш ва озонлаш йўли билан бўлади.
4. Биологик усулда, сув ўтлари (хлорелла) ёрдамида тозаланади.
Ёки нишабликда 2 та ҳовуз қурилади ва биридан иккинчисига
сув оқиб тушаётган пайтда, 80 см гача бўлган қум-тупроқ
сув таркибидаги майда микроб ва бактерияларни ушлаб қолади.
Юкорида кайд этилган 4-та тозалаш боскичидан утказилган окова сув
дан факат сугориш максадида фойдаланиш мумкин.
Сув ресурсларини мухофаза килиш чоралари.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Ичимлик суви махсус давлат стандартлари талабига жавоб бериши ва доимий соғлиқни сақлаш муассасаларининг диққат марказида бўлиши шарт. Сувлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, оқова сувларни тозалаб қайта ишлашни таъминлашни республика миқёсида яхши йўлга қўйиш мутасадди кишиларнинг биринчи галдаги вазифасидир.
БМТ нинг ташаббуси билан 22 март кунини "Бутун жахон сув захиралари куни" деб эълон қилинган. Бу билан бутун дунё меҳнаткашларини сув захираларини муҳофаза қилишга чақирилади. Республикамизда хам сувдан фойдаланиш тўғрисида бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилинган. Жумладан:
1992 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси давлат санитар назорат
қонуни;
1993 йил 6 майда “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонуни;
1992 йил 7 апрелда Ўз. Р.В.М. нинг “Сув манбаларининг сувни
муҳофаза қилиш зоналари ҳақида” 174-сон қарори ва бошқалар.
Бундан ташкари кишлок хужалиги ва уй-хужаликда сувни тежаб ишлатиш максадида махсус улчов асбоблари урнаштирилмокда.
Келгусида ҳалқимизнинг соғлиғи ва фаровонлигининг ошиши, сувлардан оқилона фойдаланиш, ифлосланишдан сақлаш, кишиларнинг сувга нисбатан муносабатлари ўзгариши учун улар ўртасида экологик тарбия ва билим беришни кучайтириш керак.
Назорат учун саволлар
Сувнинг организм учун ахамиятини айтинг?
Сувни ифлослантирувчи омилларни санаб беринг?
Чикинди сувларни тозалашни кандай усулларини биласиз?
Сув оркали таркаладиган касалликларни сананг?
Сувни мухофаза килиш учун кандай ишлар амалга оширилмокда?
Do'stlaringiz bilan baham: |