Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Ўсимликларга қўйиладиган экологик талаблар


Download 475 Kb.
bet23/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
шахар

Ўсимликларга қўйиладиган экологик талаблар.
Шаҳар ҳудудида экиладиган ўсимликларга албатта экологик талаблар қўйилади ва кишилар саломатлиги учун бу талбларни қуйилиши жуда муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон республикаси ҳудудида олиб кирилаётган ўсимликлар, ўсимлик уруғлари давлат назорати орқали ўтказилиб, бу ўсимликларни ватани ва муҳитга чиқараётган механик ва химиявий моддалари аниқланади. Ўсимликлар чиқараётган моддалар кишиларда заҳарланиш, аллергия реакциялари келтириб чиқармаса, катта миқдорда механик ажратмалар ажратмаса ўсимликни республика территориясида олиб киришга рухсат берилади.
Ўзбекистон территориясида учрайдиган дўлана, ёнғоқ, жийда ўсимликлари гуллаш даврида ўзидан жуда кўп миқдорда эфир мойлари чиқаради, бу эфир мойлари кишиларни асаб ва мушак системаларига жуда кучли салбий таъсир қилади.
Мас: Олеандр гул бутаси Тошкент шаҳрида кўп экиб юборилган. Олеандр чиройли бўлиши билан бирга заҳарли ҳамдир. Олеандр заҳари гул нектари орқали асалга ҳам ўтиши мумкин.


Шаҳар атрофидаги кўкаламзор зоналар.
Шаҳар атрофини кўкаламзорлаштириш ҳам долзарб масала ҳисобланади.
Бундай яшил зоналар шаҳарни айлана қилиб ўраб олган бўлиши ёки маълум йўналишда бўлгани маъқул. Мас: Москва шаҳри атрофида 50 км радиусда, Ленинграда 70 км, Киевда 40-70, Харковда 32-66 км ни ўрмонзорлар ташкил этади. Шаҳар атрофини кўкаламзорлаштириш шаҳар ҳудудини шамолдан асрайди, табиий тозаланишни оширади, кишиларни дам олиши учун хизмат қилади.
Ҳимоя зоналари.
1. 1000 м, 2. 500 м, 3. 300 м, 4. 100 м, 5. 50 м.
Инсон хўжалик фаолиятида ўсимликлардан фойдаланишда уларга салбий ва ижобий таъсир кўрсатади. Инсон хўжалик фаолиятида янги ўрмонзорлар ташкил этиш, маданий ўсимликларни кўпайтириш, яйловларда ўтлоқлар сифатини яхшилаш ва территориясини кенгайтириш хисобига ўсимликлар майдонини кўпайтириб боради. Бунинг устига илғор агротехникани қўллаб экилган экинларда биомасса миқдори табиий ўсимликларга нисбатан юқори бўлади. Яшил ўсимлик майдонларининг миқдори ботқоқлик ва захкаш ерларни қуритиш, тупроқ шўрини ювиш, ерларни суғориш, ўсимликларга минерал ва органик ўғитлар солиш, ўсимликлар касалликларига ва зараркунандаларига қарши курашиш, маданий ўсимликларни янги навларини яратиш орқали кўпайтириб борилади. Буларнинг ҳаммаси инсоннинг ўсимликлар дунёсига кўрсатаётган ижобий таъсиридир.
Кишилар фаолиятида ўсимликлардан плансиз, пала-партиш фойдаланиш, ёнғинларни вужудга келтириш, турли хил қурилишлар ва тоғ-кон саноатининг ривожланиши натижасида ўсимликлар майдони қисқариб, атмосферанинг антропоген ифлосланиши, турли хил кимёвий моддаларни ишлатилиши натижасида ўсимликлар холати ёмонлашиб бормоқда. Бу кишиларнинг ўсимликларга кўрсатаётган салбий таъсиридир.
1954 йилда ўрмоншуносларнинг Ҳиндистонда бўлиб ўтган халқаро конгрессида ўрмонни нам, сув сақлашдаги жуда ката ахамиятини хисобга олиб «Ўрмон-сувдир, сув-хосилдир, хосил эса хаётдир» деган шиор олға сурилди. Дархақиқат ўсимликлар ёмғир ва эриган қор сувларини ушлаб қолиб, тупроққа шимилишига ёрдам беради. Маълумотларга қараганда 10 000 га ўрмон 500 000 м3 хажмдаги сувни ушлаб қолади.
Ўрмонлар сайёрамиз ҳавосини тозалаб, табиатни янада гўзал, шифобахш қилади ва кишига маданий, эстетик завқ беради.
Назорат учун саволлар.

  1. Ўсимликларни ахамиятларини айтинг?

  2. Ўсимликларни камайиб кетишига сабаб нима?

  3. Манзарали ўсимликлар турларини санаб беринг?

  4. Ўсимликларга қўйиладиган экологик талабларни айтинг?

  5. Ўсимлик фитонцидларини қандай ахамияти бор?


Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling