Умумий экология ва ботаника кафедраси «ШАҲар экологияси»


Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш


Download 475 Kb.
bet29/33
Sana13.11.2023
Hajmi475 Kb.
#1771493
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
шахар

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш
Аҳолини тоза ичимлик ва хўжалик суви билан таъминлаш Ўрта Осиё республикаларида катта муаммо бўлиб қолмоқда. Республикамизда тоза ичимлик суви манбалари бир текис тақсимланмаган. Масалан: Фарғона, Наманган, Жиззах вилоятларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш манбалари етарли бўлса, жанубий районларда бу муаммо бўлиб қолмоқда. Ўзбекистонда қишлоқ аҳолисини фақат 50%и, шахар аҳолисини эса 70-80% и тоза ичимлик суви билан таъминланган. Кейинги йилларда сувни тозалашни янги технологиялари ишлаб чиқилмоқда. Бу эса жанубий районларда ер ости сувларидан истеъмол мақсадида фойдаланишга имконият бермоқда. Ер ости сувларини ўзи камида 3 хил чуқурликда жойлашган. Бундан ташқари юза сув ҳавзалари ҳам мавжуд. Ҳозирги шароитда ер ости ва юза сувлардан қишлоқ, шахар аҳолисини сувга бўлган талабини қондиришда фойдаланилмоқда. Қандай сув манбаидан фойдаланилса ҳам сувга бўлган гигиеник талаб қуйидагича яъни, сувни мазаси, ранги, хиди, кимёвий таркиби ўзгармаган ва ҳеч қандай касаллик келтириб чиқармасин.
Ер ости сувлари асосан ер юзидаги ҳавзалардан ерни остки қаватларига сувни сизиб ўтишидан ҳосил бўлади ва бу сувлар сув ўтказмайдиган қобиқ устида тўпланиб қолади. Сувнинг таркиби атрофидаги жинсларни тузилишига боғлиқ. Ер ости жинслари сув ўтказувчи ва ўтказмайдиган жинсларга бўлина ди. Сув ўтказувчи жинсларга қум, шағал ва дарз кетган маъданлар кирса, сув ўтказмайдиган жинсларга қаттиқ гранит, гипс қавати ва лой киради. Ер ости сувлари 1,5 метрдан 16 кмгача чуқурликларда жойлашган. Улар босимли ва босимсиз бўлади. Грунт сувлар энг юқорида сув ўтказмас қават устида жойлашган бўлиб, босимга эга бўлмайди. Улар одатда 1,5-10 метр чуқурликда жойлашади. Бу сувларни одатда қудуқлар ёрдамида тортиб олинади, таркибида туз миқдори кўп бўлади. Бундан ташқари жуда юза жойлашгани сабабли патоген микроорганизмлар ҳам учраши мумкин.
Артезиан сувлари чуқур ер ости қатламларида тўпланадиган юқори босимли сувлардир. Бу сувлар ифлосланишлардан анча ҳимояланган бўлади. Артезиан қудуқлари кавлангач, сув ўз босими билан отилиб чиқади. Ер ости сувлари таркибида 70 га яқин кимёвий элемент топилган. Ер ости сувларини таркиблари ҳам бир-бирларидан кескин фарқ қилади. Баъзи артезиан қудуқлари сувидан тўғридан-тўғри ичимлик суви сифатида ишлатилаверади, чунки улар давлат стандартига жавоб беради. Баъзида ер ости сув манбалари сунъий равишда тўлдирилади. Сизиш ҳовузларидан қаттиқ қатламгача бўлган масофа лой ерларда 50 метр, тош-шағалли ерларда 100-200 метр бўлиши лозим.



Download 475 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling