Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

Дарснинг мақсади: асосий хирургик асбоб ускуналар гурухини, тикув материалларини билиш ва 
замонавий стерилизация олди ишлов бериш хамда стерилизация қилиш усулларини ўрганиш. 
Талаба билиши керак: асосий хирургик асбоб ускуналар гурухини, асбоб ускуналар, тикув 
материаллари, операция кийими, чойшабларини, хирургик қўлқопни стериллаш усулларини. 
Талаба бажара олиши керак: Биксдаги материалнинг стериллигини аниқлай олиши. Боғлов 
материаллари ва чойшабларни биксга тахлашни. Хирургик асбоб ускуналарнинг турини
номланишини нимага ишлатилишини ва жарохатдаги боғламларни алмаштираётганда ишлата 
олишни. Боғлов материаллари ва чойшаблар стериллигини аниқлай олишни. Хирургик асбоб 
ускуналарга стерилизациягача бўлган ишлов беришни билиши керак.
Машғулот № 3. (3 соат). 
Мавзу: Контакт инфекция профидлактикаси. Хирургнинг операцияга тайёрланиш 
босқичлари. 
Дарснинг мазмуни: хирург қўлини операцияга тайёрлаш. Оқаётган сувда хирург қўлини ювиш 
техникаси. Хирург қўлини стерилизация қилишда ишлатадиган антисептиклар: первомур, 
хлоргекседин биглюконат, АХД, евросепт, лизанин, церигель. Қўлга ультразвук ишлов беришда 
ишлатиладиган қурилма. Хирург қўлига ишлов бериш усуллари. Хирург қўлига ишлов беришнинг 
классик усуллари: Спасокукоцский-Кочергин ва Альфельд. Шошилинч холатларда хирург қўлига 
ишлов бериш усуллари: Хоснер, Бруно ва Заблудонский. Стерил халат ва қўлқоп кийиш 
техникаси. Операция майдонига ишлов бериш усуллари. Операция майдонига Филончиков-
Гроссиха усулида ишлов бериш.
Дарснинг мақсади: операциядан олдин хирург қўлига ва операция майдонига ишлов бериш 
усуллари ва қоидаларини ўргатиш.
Талаба билиши керак: Контакт инфекция манбаларини. Қўлга ва операция майдонига ишлов 
бериш усулларини. 
Талаба бажара олиши керак: Операциядан олдин қўлга ва операция майдонига ишлов 
беришнинг турли усулларини. Хирургик қўлқопни кийиш ва ечишни, стерил халатни мустақил ва 
шу билан бирга операция хонаси хамшираси ёрдамида кийишни.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling