Машғулот № 6 (3 соат)
Мавзу: Десмургия. Кўкрак қафаси, қорин ва чаноқ сохаси боғламлари.
Дарснинг мазмуни: Терминология. Боғлов материаллари тури. Стерил салфетка, циркуляр ёки
бинтли боғламлар, бинтли боғламлар хақида тушинча. Боғламлар таснифи. Тўрли найсимон
боғламлар
Дарснинг мақсади: кўкрак қафаси, қорин ва чаноқ сохаларига қуйиладиган боғламлар
техникасини талабага ўргатиш.
Талаба билиши керак: Бинтли боғламлар турини: циркуляр, спиралсимон, ўрмаловчи,
саккизсимон, бошоқсимон, тошбақасимон, тарқалувчи, йиғилувчи, Т-симон, клейли, рўмолсимон
боғламлар.
Талаба бажара олиши керак: торакобронхиал боғлам қўйиш техникасини, спиралсимон боғлам
қўйиш техникасини, кўкрак қафасига саккизсимон ва окклюзион боғлам қўйиш техникасини, чап,
ўнг ва иккала сут безига боғлам қўйиш техникасини, чов сохасига айланасимон боғлам қўйиш
техникасини, оралиқ сохасига саккизсимон боғлам қўйиш техникасини, оралиқ ва чаноқ сохасига
румолсимон боғлам қўйиш техникасини.
Машғулот № 7 (3 соат)
Мавзу: Десмургия. Бош ва бўйин сохаси боғламлари.
Дарснинг мазмуни: бош ва бўйин сохасига боғлам қўйиш техникасининг ўзига хослиги. Бош ва
бўйин сохасига бинтли боғлам қўйиш техникаси. Бош ва бўйин сохасига румолсимон боғлам
қўйиш техникаси. Юз сохасига клеолли ва пластирли боғлам қўйиш техникаси.
Дарснинг мақсади: Талабаларга бош ва бўйин сохасига боғлам қўйишнинг энг мухим техник
жихатларини ўргатиш.
Талаба билиши керак: Сопқонсимон боғлам қўйиш техникаси. «Югансимон» боғлам қўйиш
техникаси. Унг, чап (монокуляр) ва иккала кўзга (бинокуляр) боғлам қўйиш техникаси. Қулоқ
сохасига боғлам қўйиш техникаси. Бош ва бўйин сохасига рўмолсимон боғлам қўйиш техникаси.
Бўйин ва кўкрак қафасига тўрсимон боғлам қўйиш техникаси.
Талаба бажара олиши керак: Бошнинг тепа ва энса сохаларига саккизсимон боғлам қўйиш
техникасини. Чепец ва Гиппократ боғлам қўйиш техникаси. Бўйин сохасига қўйиладиган
боғламлар техникаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |