Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

Дарснинг мақсади: талабаларни қон кетишнинг диагностикаси ва қон кетиши натижасида юзага 
келадиган хаётий мухим аъзоларнинг функционал фаолиятини бахолай олишни ўргшатиш. 
Талаба билиши керак: Қон кетишни аниқлай олиши. Қон кетишида организмнинг реакциясини. 
Қон кетишни аниқлаш усулларини. Қон кетаётган беморларни текшириш усулларини. Кон 
кетишнинг махаллий ва умумий белгиларини билишни. Турли хил қон кетишларнинг клиник 
белгиларини. Қон кетишни тўхтатиш усулларини. 
Талаба бажара олиши керак: Қон кетишда ташхис қўйишини. Турли хил қон кетишларда 
биринчи ёрдам кўрсатишни. Лаборатор кўрсаткичлар натижасини бахолай билиши.
Машғулот № 10 (3 соат) 
Мавзу: Қон кетишни тўхтатиш усуллари. 
Дарснинг мазмуни: Қон кетишни вақтинча тўхтатиш усуллари. Зарарланга сохани босиб туриш 
натижасида қон кетишни тўхтатиш усулларини. Оёқ қўлларни максимал букиш ва ёзишни шу 
билан бирга вертикал холатни бера олишни. Артерияларни бармоқ билан босиб туришни. Эсмарх 
жгутини қўйишни. Эсмарх жгутини қуйишдаги камчиликларни. Қон кетишни батамом тўхтатиш 
усулларини: механик, физик, химик ва биологик. 
Дарснинг мақсади: Вақтинчалик ва якуний қон кетишни тўхтатиш усулларини ўргатиш.
Талаба билиши керак: Вақтинчалик ва якуний қон кетишни тўхтатиш усулларини. 
Артерияларни бармоқ билан босиб туриш мумкин бўлган типик жойларни. Жгут қўйиш 
қоидаларини ва унинг камчиликларини. Қон кетишда ишлатиладиган химик ва биологик 
препаратларни. 
Талаба бажара олиши керак: Типик жойларда артерияларни бармоқ билан босишни. Якуний қон 
кетишни тўхтатиш усулини танлай олишни. Артериал қон кетишларда жгут қўйини. Жарохатдаги 
қонаётган қон томирни тикишни. Веноз қон кетишларда босиб турувчи боғлам қўйишни. 
Машғулот № 11 (3 соат) 
Мавзу: Қон ва қон ўрнини босувчи эритмаларни қуйиш. 
Дарснинг мазмуни: Изогглютинация ва қон гурухи. Қон гурухлари ўзаро боғлиқлиги ва улар 
хақида маълумот. Қон гурухини кесишма усулида аниқлаш. Стандарт изогемоглютинацияланувчи 
зардоблар. Резус фактор ва уни аниқлаш усуллари (тузли эритмада, полиглюкинли пробиркада). 
Қон консервацияси, уни сақлаш, яроқлилигини аниқлаш. Гемотрансфузияга кўрсатмалар. 
Гемотрансфузия усуллари ва техникаси. Қон синамаси. Аутогемотрансфузия. Гемотрансфузия 
асоратлари. Асоратларини даволаш. Донорликни ташкиллаштириш. Қон ўрнини босувчи 
эритмалар.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling