Талаба бажара олиши керак: Бемор тўшакда тўғри ётиши учун функционал холатни танлай
билиши. Беморга гигеник парвариш беришни, простина ва ички кийимларини алмаштиришни.
Беморни операция хонасидан палатага ёки реанимация бўлимига транспортировка қилишни.
Реанимация бўлимидаги беморлар кузатув картасини бахолай олишни. Операциядан кейинги
беморларни текширишни, дренаж найчаларини алмаштиришни, жарохат боғламларини
алмаштиришни.
Машғулот № 17 (3 соат)
Мавзу: Юмшоқ тўқималар очиқ ва ёпиқ шикастлари.
Дарснинг мазмуни: Чайқалиш. Лат ейиш. Йиртилиш ва узилиш. Эзилиш. Травматик токсикоз.
Жарохатлар таснифи. Жарохатнинг битиши. Жарохатларни даволаш. Жарохатга бирламчи
хирургик ишлов бериш. Жарохатга ишлов беришнинг бошқа турлари. Инфицирланган ва
йиринглаган жарохатларни даволаш.
Дарснинг мақсади: Талабаларни шикастланишларнинг замонавий таснифи, шикастланишлар
хавфи ва асорати, шикастланишларда биринчи ёрдам кўрсатиш билан таништириш. Турли хил
жарохатларда клиник ўзига хосликни, жарахотда кечадиган жараёнларни ва “янги” жарохатларни
даволашни ўргатиш. Йирингли жарохатларни клиникаси, диагностикаси ва давосини ўрганиш.
Талаба билиши керак: Травма ва травматизм тушинчаси. Юмшоқ тўқималар зарарланишининг
клиник кўринишини ва травматик токсикозни. Травмаларда биринчи ёрдам кўрсатишни.
Жарохатлар тушинчаси ва таснифини. Жарохатнинг кечиш босқичлари. Бирламчи хирургик
ишлов беришнинг мохиятини. Чок қўйишга кўрсатма ва уларнинг турлари. Яллиғланиш
босқичида жарохатда кечадиган морфологик, биологик, патофизиологик ўзгаришлар.
Яллиғланишнинг махаллий белгилари. Йирингли жарохатнинг яллиғланиш босқчига қараб уни
даволаш усуллари. Жарохатни дренажлаш усуллари.
Талаба бажара олиши керак: Юмшоқ тўқималар зарарланиши билан мурожат этганларни
текширишни. Жарохатланганда ташхис қўя оиши ва биринчи ёрдам кўрсатишни. Жарохат турини
ва кечиш босқичини бахолай олишни. Турли хил жарохатларда жарохатга боғлам қўйишни.
Чокларни олишни. Бирламчи хирургик ишлов беришни. Йирингли яраси бор беморга боғлам
қўйишни. Жарохат кечиш босқичини ташхислашни. Йирингли яраларда даволаш усулини
танлашни.
Do'stlaringiz bilan baham: |