Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

№ 3 даражали вазифалар. 
Барча қодаларга ва эхтиёткорлик чораларига мувофиқ уларнинг амалиётда бўлажак харакатларини 
ривожлантириш даражасини назорат қилиш учун мўлжалланган вазифалар. Барча жавоб бериш 
жараёнида мавзуга оид муляж, фантом, асбоб ускуналар ва бошқалар бўлиши керак. Бемор 
сифатида кўнгиллилар чақирилиши мумкин. Бахолаш натижалари кафедра ходимлари тамонидан 
ўтказилган ўқув методик йиғилишида кўриб чиқилган ва тасдиқланган андозалар асосида ва шу 
билан бирга ўқитиш жараёнида фойдаланиладиган интерактив ўқитиш усулларидан фойдаланган 
холда амалга оширилади.
Топшириқлар рўйхати.
Операция материаллар ва чойшабларни биксга жойлаштигунгача бўлган тайёргарлик кетма кетлиги. 
1. Чойшаблар саналади, пакетлар кўринишида текислаб тахланади; 
2. Салфеткалар бир даста қилиб тахланади ва боғланади; 
3. Шариклар маррляли салфеткага ўралади; 
4. Тампонлар - ўрамда. 
5. Бикс ички қисмидан намланган 0,5% нашатир спирти билан артилади. 
6. Бикснинг чекка қисмидаги темирдан ясалган белбоғсимон халқаси тешиклари очилади. 
7. Бикс туби ва четлари простика билан ички тамондан ёпилади. 
Операция материаллари ва чойшабларни биксга жойлаштиришнинг якуний босқичини айтинг.
1. Хар бир бикснинг стериллигини назорат қилиш учун бикс тубига, марказий қисига (иккинчи қават материаллари 
жойлаштиргач) ва юқори қисмига индикаторлар жойлаштирилади. 
2. Тайёр бикс ёпилади 
3. Маркерланади ва қуйдагилар кўрсатилади: предметлар номи ва сони, стерилизация куни, стерилизация 
ўтказувчининг фамиляси, бўлимнинг номи. 
4. Биксни МСБ юборилади. 
Операция хамширасининг стерил халатни ўзига кийиш босқичлари кетма кетлиги. 
1. Оёқ пидали ёрдамида бикс қапқоғи очилади. 
2. Тахланган халат секин олинади ва ёйилади эхтиёт бўлинг халатнинг ташқи юзаси атрофдаги нарса ва кийимларга 
тегмаслиги керак. 
3. Халатни очиб олдин ўнг қўлга кейин чап қўлга кийилади 
4. Санитарка орқа тамондан келиб халатнинг орқа чека қисмидан тортиб халатни тўғирлайди ва орқа боғичини 
боғлайди. 
5. Халат енгидаги боғичи 2-3 марта ўраб боғланади. 
6. Халат белбоғини ўзингиздан 30-40 см узоқроқда ушланг эркин учлари бемалол туриши керак. 
7. Ёрдамчи эхтиёт бўлиб уни учларидан ушлаб стерил халатга тегмасдан халатнинг орқца қисмидан боғлайди. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling