Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»
№ 2 модуль «Шикастланиш асослари»
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
2-Ишчи-дастур
№ 2 модуль «Шикастланиш асослари».
1. Дарахтдан йиқилиш ва қаттиқ жисимга чап болдир ташқи юзаси билан урилиш натижасидайиқилган шахс 5х8 смли четлари нотекис жарохат олди. Жарохат тубида бироз қон кетиш билан мушак парчалари бор. Бу яра қайси яра турига киради ва жарохатнинг кечиш даврида қандай асоратлар юзага келиши мумкин? 2. Шифохонага билак сохаси кесилган жарохатидан 17 соат ўтгандан кейин балоғат ёшидаги ёш бемор мурожат қилиб келди. Кўрганда жарохат четлари текис ўлчами 2х6х2 см, яра атрофи бироз шишган, қон кетиш йўқ. Билак сохасидаги оғриқга шикоят қилади. Жарохат кечишингинг қайси фазаси ва у нима билан характерланади? 3. Хирургия бўлимига чап сон ўрта учлиги сохасидаги катта ўлчамдаги уриб йиртилган жарохати билан бемор олиб келинди. Жарохат четлари кучли шишган, қизарган. Жарохатдан серроз йирингли ажралма чиқмоқда. Жарохат туби ва атрофлари йирингли фиброз қобиқ билан қопланган. Ушбу яра жарохатнинг қайси фазасида? Беморга қандай махаллий даво муолажаларини бажариш керак? Жарохатга бирламчи хирургик ишлов ўтказса бўладими? 4. Беморнинг ўнг думба юқори ташқи квадратида абсцессни очишдан кейинги ўлчами 12х3 смли жарохат бор. Жарохатда йиринг ва атрофларида шиш йўқ туби ва атрофлари тоза грануляцион УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР» ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 33 тўқима била қопланган. Ушбу яра жарохатнинг қайси фазасида? Беморга қандай махаллий даво муолажаларини бажариш керак? 5. Сизга иккала қўл билак соха си кўплаб тирналга жарохати билан 5 ёшли болани олиб келишди. Жарохатга нима билан ишлов берасиз? Боғлам қўйиш керакми? Қандай профилактика чораларини ўтказасиз? 6. Навбатдаги боғлам алмаштириш пайтида бемордаги 14х4х6 смли жарохат пушти рангдаги грнуляцион тўқима қопланган. Жарохат битиш фазасини айтинг? Хирургик муолажа керакми? 7. Елка сохасидаги жарохат боғламини алмаштираётганда шифокор жарохатдан йирингли ажралма борлигини ва жарохат туби хамда четларидни некротик тўқима билан қопланганини кўрди. Жарохатга перикс водород ва фурацилин эритмаси билан ишлов берди. Ўлган тўқималарни олиб ташлаш мақсадида соғлам тўқималарга шикаст еткизмайдиган дори воситасидан фойдаланди. Бу қайси препарат? Булардан кенг фойдаланиладиганлари қайси. Агарда бу препаратлар бўлмаса нима қилиш керак? 8. Қорин олд деворидаги жарохатни боғламини алмаштириш пайтида унинг йирингли-некротик тўқима билан қопланганини кўрди. Жарохатни битиш фазасини кўрсатинг. Бу фазада жарохатга ишлов бериш учун қайси механик ва физик антисептик усулларидан фойдаланасиз? 9. Хирургия бўлимига ўнг елка сохасидаги 3х8х3 смли кесилган жарохат билан бемор олиб келинди. Хирург жарохат четларини кесиб тўғирлади, жарохат девори ва тубини перикс водород ва фурацилин эритмаси билан ювди қон кетишни тўхтатди ва жарохатни тикиб қўйди. Жарохатни дренажлаш керакмиди? Агарда керак бўлса қайси дренажлаш уксулидан фойдаланасиз? Қайси мудатда? 10. Аппендэктомиядан кейин бемор жарохати йиринглади. Боғламни алмаштириш вақтида жарохатда йиринг ва йирингли-некротик ажралма борлиги аниқланди. Жарохатқайси босқичи? Боғлам алмаштиршда қандай хажмдаги антисептик муолажалар тайинланиши керак? 11. Хирургия бўлимига 82 ёшли бемор ерга йиқилгандан кейин чап сон функциясининг бузилиши билан мурожат қилиб келди. Бемор оёғида тура олмайди. Оғриқ хисобига чап тамонлама чаноқ сон бўғимида харакат кескин чегараланган. Бемордаги дастлабки ташхисни тасдиқлаш мақсадида қандай текшириш усулини қўллар эдингиз? 12. Беморда аппендикуляр перитонитдан кейин ич келиши ва газ чиқиши йўқ. Қорин пайпаслаб курилганда таранглашган ва оғриқли. Қайси текшириш усули билан ичакларда перисталтика бор ёки йўқлигини билишимиз мумкин? 13. Гипертония билан оғрийдиган беморнинг ўнг думба юқори ташқи квадратига магнезий сульфат эритмаси инъекция қилинганидан 3 кун ўтгач ўша жайда шиш қизариш пайдо бўлди. Ушбу холатда беморга қайси текшириш усулини қўллаш керак? 14. Талофат бўлган жойда тез тиббий ёрдам шифокори беморни текшириб кўрганда сон суяги синганини аниқлади. Беморга транспорт шинасини қўйди ва травматология бўлимига олиб келди. Беморнинг харакатлари тўғрими? 15. Травматология бўлимига қурилишда травма олган шахс олиб келинди. Бемор анамнезхидан 4 метрлик баландликдан оёғи билан ерга йиқилган. Шикоятлари бел сохасидаги оғриқга. Оёқ фаолиятида ўзгаришлар йўқ. Бемор гавдасини олдинга ва ён тамонларга букганида бел сохасидаги оғриқ кучаяди. Сизнинг харакатларингиз? 16. Йўл харакати натижасида шикастланган бемор травматология бўлимига олиб келинди. Бемор кўрилганда хушсиз, пешона сохасида кўплаб шилинган жарохатлар бор. Артериал босим – 70/40 мм.сим.уст. Пульс кучсиз дақиқасига 140 марта урмоқда. Ўнг сон олд юзасида 5х4 смли йиртилган жарохат бўлиб тубида синган сон суяги парчалари кўриниб турибди. Сон суяги асоси синиш хисобига эгри. Сизнинг ташхисингиз? Қандай даволаш муолажасини бошлаш керак? 17. Беморнинг чап елка бўғимида чиқиш борлигнини аниқлаб фелдшер рўмолсимон боғламни чап елкасига қўйиб амбулатор даволанишга чиқариб юборди. Унинг хати харакатлари тўғрими? 18. Бемор чап болдир иккала суяги ёпиқ синиши сабабли 4 ой стационар даво олди. Навбатдаги контрол рентгенограммада суяк қадоғининг шакилланмаганини ва суяк парчалари диастазини аниқлади. Бундай холатга нима сабаб? 19. Бемор ўнг қўли билан йиқилганидан кейин ўнг елкада бирданига кучли оғриқ бошланди. Текширишлар натижасида травматолог унг елка бўғими деформациясини, унда актив харакатларнинг йўқлигини, пассив харакатларда хам кучли оғриқни, елка танадан узоқлашган холда қотиб туришини аниқлади. Сизнинг ташхисингиз? Сизнинг харакатларингиз? УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР» ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 34 20. Фавқулотда вазият бўлган жойга етиб борган тез тиббий ёрдам шифокори жабрланган шахсни текшираётганда ўнг болдир суякларининг очиқ синишини ва давомли қон кетишни аниқлади. Тез ёрдам шифокори нима қилиши керак? 21. Тоғда альпинист музлаган ёриқга йиқилиши натижасида сон суяги синди. Иммоблизация қилиш учун шина ва қўл бола нарсалар йўқ. Бундай холатда нима қилиш керак? 22. Траматология бўлимига ўнг сон ва чап болдир суяклари ёпиқ синиши билан бемор олиб келинди. Хамрохлик қилиб келган шифокор беморга наркотик оғриқсизлантирувчи дори воситаси юборганини айтди. Энди беморга нима қилиш керак? 23. Травматология бўлимига хушсиз бемор олиб келинди. Бош тепа чап сохасида 4х5 смли чопилган қонаётган жарохат бор. Билак суяги синган. Текширишлар натижасида қуйдагилар аниқланди: ўнг оёқларда рефлекслар йўқ, артериал босим 120/80 мм.сим.уст.тенг, пульс дақиқасига 52 маротаба. Травматолог рентгенологик текширишлар ўтказди ва билак суягини репозиция қилиб гипсли боғлам қўйди. Ундан кеин невропотолог ва нейрохирургни чақирди. Травматолог барчасини тўғри бажардими? 24. Беморда унг сон суяги бўйинчасидан синиш борлиги аниқланди. Беморни транспортировка қилиш учун қайси шиналардан фойдаланасиз? 25. Беморга сон суяги синишига склетли тортма қўйишгач гипсли боғлам хам қўйилди. дан кейинПострадавшему после скелетного вытяжения по поводу перелома бедра наложена гипсовая повязка. Эртаси куни бемор ўша оёғидаги сиқувчи оғриқга шикоят қила бошлади. Бемор бармоқлари шишган, кўкимтир. Беморнинг ахволидаги ўзгаришлар сабабини кўрсатингБундай холатда сизнинг харакатингиз? 26. Травматология бўлимига 36 ёшли аёл автобусдан тушаётганда болдир тавон бўғимидан қайирилиб кетганига ва кучли оғриқ хамда ўша пайт кўз олди қоранғилашиб кетганига шикоят қилиб келди. Кўрик пайтида бўғим бурмалари текислашган, тўқималар шишган, пальпацияда бироз оғиқ бор. Болдир тавон бўғимида актив ва пассив харакатлар кучли оғриқ хисобига чегараланган. Крипетация йўқ. Рентгенограммада суяк синиши белгилари йўқ. Сизнинг ташхисингиз ва харакатларингиз. 27. Бемор шифохонага чап қўлдаги кучли шиш, увишиш, пуфакчалар пайдо бўлганига шикоят қилиб келди. Анамнезидан кучли алького мастлик холатида кечкурин полда чап қўли устига ётиб қолган. Кўрганда чап қўл шишган айниқса билак сохаси, терида пуфакчалар бор, юзаки сезги йўқ, чуқур сезги пасайган. Сизнинг ташхисингиз ва харакатларингиз? 28. Хирургия бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида стадиондан енгил атлетика иштирокчиси олиб келинди. Стар пайтида у унг оёғида кучли оғриқни сезган ва шу сабабли у мусобақани тўхтатишга мажбур бўлган. Текшириш пайтида ахил боғлами сохасида шиш, пальпацияда оғриқ, панжа функциясини бузилиши, пайда дефект борлиги аниқланди. Сизнинг ташхисингиз ва харакатларингиз. 29. Хирургик поликлиникага мурожат қилиб келган бемор болдир тавон бўғими икки проекцияда рентген тасвирга олинди ва чап болдир тавон бўғими пайлари чўзилиши ташхиси қўйилди. Шикастланган болдир тавон бўғимига саккизсимон боғлам ва муз бўлакчалари қўйилди Бу беморга травма олганидан 2-3 кун ўтганидан кейин қандай даво муолажалари қўлланилиши керак? 30. Шифохонага хушсиз холатда ўспирин бола олиб келинди. Беморни кузатиб келганлар сузидан бир қаватли уйнинг томидан боши билан ерга йиқилган. Текширишларда таянч харакат аъзоларида шикастланиш йўқ. А/Б 120/80 мм.сим.уст.тенг. Пульс дақивасига 58 марта. Унг қўл ва оёқда пай рефлекслари аниқланмайди. Сизнинг ташхисингиз ва харакатларингиз. 31. Фавқулотда вазият бўлган жойдан қабул бўлимига бемор олиб келинди. Анамнезидан автобус уриб юборганида боши билан урилган ва бир неча дақиқага хушини йўқотган. Хозирда бош айланиши, холсизлик, бироз кўнгил айниш безовта қилмоқда. Пульс дақиқасига 66 марта урмоқда. А/Б 120/70 мм.сим.уст.тенг. Бош рентгенограммасида бош суякларида синиш белгилари йўқ. Беморнинг ахволи нима учун бундай? Қандай даво тайинлайсиз? Беморни қайси мутахасисларга кўрсатиш керак? 32. Қабул бўлимига жабирланган шахс олиб келинди. Анамнезидан 2 соат олдин номалум шахслар тамонидан калтакланган. Холсизликга, бош айланишига, хушидан кетганига, қорин чап қисмидаги оғриқларга шикоят қилади. Текширганда пульс дақиқасига 122 маротаба, А/Б 100/60 мм.сим.уст.тенг. Қорин юмшоқ чап қисми олд деворида гематома бор жойда бироз оғриқ аниқланади. . Живот мягкий, болезнен в левой половине, где на передней брюшной стенке небольшая гематома. Перкутор товуш бироз бўғиқлашган. Қон тахлилида: Нв-90 г/л, эритроцитлар УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР» ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 35 – 3,0х10 12 /л. Беморнинг ахволи нима билан боғлиқ? Беморга қандай хирургик ёрдам кўрсатилиши керак? 33. Чап кўкрак қафси ёпиқ травмаси билан бемор мурожат қилиб келди. Нафас олишда кўкрак қафаси чап қисмида оғриқ сезади. Аускультацияда чап тамонда суст нафас, перкуссияда тўмтоқ товуш аниқланди. Беморда текширишлардаги ўзгаришлар сабаби нима? Ташхисни аниқлаштириш учун яна қандай текширишлар ўтказишимиз керак? Даво муолажасини тавсия қилинг. 34. Фалокат бўлган жойга тез тиббиё ёрдам бригадасида сиз хам етиб бордингиз. Беморда чап тамонлама очиқ пневмоторокс. Қандай хажмдаги биринчи тиббий ёрдамни кўрсата оласиз? Кейинчалик беморни нима қиласиз? 35. Хирургия қабул бўлимига кўчада жанжаллашиш натижасида қорнининг ўнг қисмига оёқ билан тепилган бемор олиб келинди. Холсизликга, бош айланишига, қорин ўнг қисмидаги оғриқга шикоят қилади. Текширилганда пульс 120 маротаба, А/Б 100/60 мм.сим.уст.тенг. Қорин юмшоқ унг тамони бироз оғриқли, перкуссияда айрим жойларда товуш бўғиқлашган. Гемоглабин – 90 г/л, эритроцитлар – 3х10 12 /л. Бемор доимо ўтирган вазият қулай. Сизнинг ташхисингиз ва харакатларингиз? 36. 22 ёшли бемор хирургия бўлимига қорин ва чап тамонлама бел сохаси травмаси билан олиб келинди. Бемор қориннинг чап қисмидаги оғрига ва унинг чап ўморв ва елка сохасига узатилишига, умумий холсизликга шикоят қилади. Қуйдаги ташхис қўйилди: талоқ йиртииши, қорин бўшлиғи ички қон кетиши. Бемор учун оптимал хажмдаги бўлган давони айтинг. 37. Хирургия бўлмига ўнг сон ва болдир сохаларининг қайнаган сувдан куйишидан кейинги бемор олиб келинди. Кўрик пайтида жарохат олган яъни куйган сохалар териси қизарган, сероз суюқликли бутин ва ёрилган пуфаклар мавжуд. Беморда қайси даражадаги куйиш? Куйиш майдони юзасини айтинг? Куйиш майдони юзасини аниқлашни қайси усулларини биласиз? 38. Қабул бўлимига чап қўл, юз ва кўкрак қафаси олд юзаси термик куйишидан кейинги бемор олиб келинди. Бемор тормозланган мулоқатга кириша олмайди. А/Б 80/60 мм.сим.уст. Пульс – дақиқасига 120 марта. Тери рангпар. Куйган юза георрогик суюқликли пуфаклар билан қопланган, айрим жойларда пуфаклар ёрилган ва оқ кул ранг ва сарғиш жигар ранг қўтир хосил қилган. Куйишнинг қайси фазаси? Куйиш чуқурлигини шу вақтнинг ўзида аниқласа бўладими? Куйиш юзасига қачон ишлов бериш керак? 39. Боғлов хонасига чап сон сохаси термик куйишидан кейинги катта хажмдаги грануляцияланувчи жарохат билан бемор олиб келинди. Беморда куйишнинг қайси даражаси бўлган? Бундай холатда қайси даволаш усулини қўллайсиз? Унинг афзаллиги нимада? Энг кўп фойдаланиладиган донорлик сохаларини айтинг 40. Хирургия бўлимига 36 ёшли бемор танаси, юзи ва қўллари чақмоқ уришидан кейинги куйиш билан олиб келинди. Пульс дақиқасига 120 марта ипсимон, А/Б 100/60 мм.сим.уст. нафас олиши юзак. Бемор тормозланган холда. Беморда куйиш касаллигининг қайси фазаси? Беморда даво муолажаларини нимадан бошлаш керак? Яхши эффектив гемодинамик дори воситаларни айтинг? 41. Хирургия қабул бўлимига тананинг катта хажмдаги куйиши билан бемор олиб келинди. Бемор хушсиз, рангпар, тери совуқ тер билан қопланган, пульс ипсимон, А/Б 80/50 мм.сим.уст.тенг. Куйиш касаллигининг қайси фазаси? Беморга қандай инфузион даво муолажаларини тайинлайсиз? Препаратларни санаб беринг. 42. Беморнинг бутун орқа қисми 3 даражали куйишидан кейинги тўртинчи кун кучли интоксикация кузатилмоқда. Қон тахлилида эритроцитлар 5,8х10 12 /л, қон формуласи таёқча ядролилар хисобига чапга силжиган. У больного с ожогом всей спины III степени на четвертые сутки имеется выраженным интоксикация. В анализе крови 5,8х10 12/л эритроцитов, сдвиг формулы крови влево до палочкоядерных форм. Куйиш касаллиги қайси фазаси? Сиз қандай трансфузион дори воситаларини тайинлайсиз? Тахминий куйиш майдонини айтинг. 43. Бемор узоқ вақт (-20С) совуқда қолиб кетиши натижасида қулоқ супраларини совуқ урди. Бемор иссиқга кирганидан кейин иккала қулок супрасида хам бироз кўкарди ва серроз гемморрагик суюқликли эпидермал пуфакчалар пайдо бўлди. Беморда қайси даражали совуқ уриш? Қандай даво ўтказилиш керак? 44. Хирургия бўлимига 36 ёшли бемор танаси, юзи ва қўлларига электравозда кетаётганда чақмоқ уришидан кейинги куйиш билан олиб келинди. Пульс дақиқасига 120 марта ипсимон, А/Б 90/60 мм.сим.уст. нафас олиши юзак тезлашган. Беморга нима бўлган? Беморда куйиш касаллигининг қайси фазаси? Шифокор нималар қилиши керак? УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР» ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 36 45. Узоқ вақт алькагол маст холатда -12С совуқда қолиб кетган 46 ёшли бемор хирургия бўлимига олиб келинди. Ўнг оёғи нам оёқ киймида қолиб кетган. Кўрганда ўнг панжа оқиш, пайпаслаганда қаттиқ ва музлаган. Қайси даражадаги музлаш бўлиши мумкин? Қандай шошилинч ёрдам ва даво усуллари зарур? Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling