Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


Биологик синама ўтказиш усули


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

Биологик синама ўтказиш усули.
1. Олдинига 10-15 мл қонни тўхтатмасдан тез юборамиз ва трансфузия жараёнини (қон қуйишни) тўхтатиб турамиз ва 
3 дақиқа давомида беморнинг ахволи кузатилади. 
2. Беморда клиник ўзгаришлар (реакциялар) ёки асоратлар (пульс, нафас олишнинг тезлашиши, хаво етишмаслиги
нафас олишга қийналиш, юз гиперемияси ва бошқ.) бўлмаса яна 10-15 мл қонни тўхтатмасдан тез юборамиз ва 3 
дақиқа давомида беморнинг ахволи кузатамиз. 
3. Бу холат уч марта давом эттирилади. Беморда хеч қандай реакцияларнинг ва асоратларнинг кузатилмаслиги 
гематрансфузияни давом эттиришимизга асос бўлади. 
4. Биологик синама пайтида донор ва реципиент қоннинг мос келмаслиги қуйдагилар кузатилади: тахикардия, нафас 
сиқиши, юз гиперемияси, совуқ қотиш ёки қизиб кетиш сезгиси, кўкракда, қоринда оғриқлар ва яна битта белги бел 
сохасида оғриқ. Бундай холатда қон мос келмаи ва шу сабабли гематрансфузия ўтказилмайди.
Қон қуйишда шифокорнинг хатти харакатлари кетма кетлиги? 


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
44 
1. Гемотрансфузияга курсатма ва қарши кўрсатмаларни аниқлай билиш трансфузиологик анамнез йиға олиши керак. 
2. Реципиент қон гурухи ва резус факторини аниқлай олиши. 
3. Керакли қонни (қон гурухи ва резус мос) ва уни макроскопик яроқлилигини аниқлаши. 
4. АВО тизими бўйича донор қон гурухини аниқлаши (флакондаги). 
5. АВО тизими бўйича индивидуал мосликни аниқлаш. 
6. Резус фактор бўйича индивидуал мосликни аниқлаш. 
7. Биологик мосликни ўтказа олиши. 
8. Гематронсфузияни бажара олиши. 
9. Хужатларни тўлдиришни. 
10. Гематрансфузиядан кейин бемор ахволини кузата билигши керак 
Бирламчи хирургик ишловни бажариш техникаси 
1. Беморни кушетка ёки операция столига ётқизиш. 
2. Стерил қўлқопни кийиш. 
3. Пинцет ва нашатир спирти ёки эфир шимдирилган тампонни олиш ва жарохат атрофидаги зарарланган терини 
тозалаш.
4. Қуруқ тампон ёки перикс водород (фурацилин) шимдирилган тампон билан жарохатдаги ёт нарсаларни ва қон 
лахталарини олиб ташлаймиз.
5. Йодонат (хлоргексидин) шимдирилган тампон билан жарохат майдони марказдан периферияга қараб артилади
6. Стерил чойшаб билан операция майдони чегараланади 
7. Махаллий новокаиннинг 0,5 % эритмаси билан оғриқсизлантириш амалга оширилади 
8. Йодонат (хлоргексидин) шимдирилган тампон билан операция майдонига ишлов берилади 
9. Скальпел ёрдамида жарохат кесилади 
10. Жарохат четлари туби 0,5-1,0 см атрофида тўлиқ кесилади 
11. Қўлқоп алмаштирилади. 
12. Стерил чойшаб билан операция майдони чегараланади 
13. Инструментлар алмаштирилади 
14. ТҚонаётган томррлар боғланади, катта томирлар тикилади. 
15. Қандай чок қўйишни хал қилиш керак:
а) бирламчи чок қўйиш;
б) бирламчи кечиктирилган чокелар қўйиш.
16. Йодонат (хлоргексидин) шимдирилган тампон билан жарохат майдонини артиш 
17. Қуруқ асептик боғлам қўйиш. 
18. Тоза ярага боғлам қўйиш. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling