Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


Қўлни оқаётган сувда совун билан ювиш


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

Қўлни оқаётган сувда совун билан ювиш 
1.Крандаги сув оқими ва хароратини нормаллаштириб олиш. 
2. Қўллар навбат билан совун ёрдамида билак юқори учлигигача ювиб кўпиртирилади ва кўпиги кран жўмрагидан 
оқаётган сувда ювилади, бунда совун қўлда туриши керак. 


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
45 
3. Доимо қўлни совинлаётганда ва ундаги кўпикларни оқизаётганда қўл кафти тирсакдан юқори туриши керак шунда 
кир сув пастга оқиб тушиб кетади 
4. Қўллар кўпик оппоқ бўлгинига қадар ювилади. 
Қўлга Спасокукоцкий—Кочергин усулида ишлов бериш. 
1. Бу усулда белгиланган иккита стерил тоғара, стерил иккита шетка (ёки салфетка), шеткаларни саклаш учун стерил 
идиш, шеткаларни илиб бериш учун асбоб: одатда корнцанг, 0,5% - новшадил спирти 2 литр, стерил салфеткалар 
сакланадиган белгиланган кичик бикс, бир марта ишлатиш учун идишда махсус тайёрланган хужалик совуни, одатда 
1,5 х 1,5 см килиб кесилган, совун олиб бериш учун ишлатиладиган асбоб, одатда пинцет керак бўлади.
2. Оқаётган сувда иккала қўлни совун билан шетка ёрдамида ювгандан кейин 0,5% илиқ нашатир спирти солинган 
иккита тоғаранинг хар бирида 3 дақиқдан қўллар ювилади 
3. Тоғаралар ишлатилишидан олдин оловдав куйдириб олинади ва иккала тоғорага хам 1-2 литр атрофида янги 
тайёрланган 0,5% нашатир спирти солинади қўллар унда ботиб туриши учун. 
4. Қўллар стерил салфетка билан ювилади, биринчи тоғорада қўллар тирскаакача ювилади, иккинчида билак ўрта 
учлигигача ювилади. Кафт доимо эритмага ботиб турадиган бўлиши керак. 
5. Ювиб бўлингандан кейин қўллар юқорига тирсак бўғимидан букилган холда ярим кўтарилади бунда қолган 
эритмалар тирсак сохасидан оқиб тушиб кетади. 
6. Операция блоки хирургнинг фартугини тоза қуруқ сочиб билан юқоридан пастка қараб артиб қуритади ва кейин 
хирург опрация хонасига киради. 
7. Операция хонасида қўллар стерил салфетка ёки сочиқ билан тананинг бошқа жойларига тегиб кетмасдан 
қуритилади. 
8.Олдинига кафт бармоқлари бирма бир қуритилади ва кейинчалик сочиқнинг иккинчи тамони билак билак сохаси 
қуритилади. 
9. Салфетка иккига букланади ва шу холат иккинчи қўлда хам такрорланади. 
10. Операция хамшираси 96 фоизли спирт шимдирилган салфеткани беради юқоридагидай харакатлар билан 2,5 
дақиқа ичида қўлларга спирт билан ишлов берилади ва кейин шарик тоғорага ташлаб юборилади. 
11. Операция хамшираси иккинчи марта 96 фоизли спирт шимдирилган салфеткани беради юқоридагидай харакатлар 
билан 2,5 дақиқа ичида қўлларга яна спирт билан ишлов берилади ва кейин шарик тоғорага ташлаб юборилади. 
12. Операцион хамшира ёрдамида хирург стерил халатни кияди. 
13. Стерил халатни кийгач хирургга операция хамшираси 96 фоизли спирт шимдирилган салфеткани беради 
юқоридагидай харакатлар билан қўлнинг халат билак боғичигача бўлган жойини 2,5 дақиқа ичида спирт билан ишлов 
беради ва кейин шарик тоғорага ташлаб юборилади. 
14. Хирург қўлини қуритиб олгач талк сепилади ёки вазелин суртгач стерил қшлқопни кияди. 
15. Қўлқопни кийгач хирург қўлқопни 0,05% хлоргексидиннинг сувли эритмаси ёки бошқа антисептиклар (96% спирт 
ёки бошқ..) билан артилади. 
16. Эхтиёткорлик! Агарда кўзга нашатир спирти сачраса оқаётган совуқ сувда ёки натрий хлор эритмаси билан кўзни 
ювиш керак ва альбуцид эритмасини томизиш, оғриқда 1-2% ли новокоин томизиш керак бўлади. Қўлни сочиқ билан 
қуритаётганда уни терига ишқалаш керак эмас бу терида микротравмаларга олиб келиши мумкин уни секин 
шимдириб олувчи харакатлар билан қуритиш керак.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling