Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


Операция майдони терисига ишлов бериш


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

Операция майдони терисига ишлов бериш 
1. Режали операциялардан олдин операция майдони териси тайёрланади. Операциядан олдинги кун бемор душ ёки 
ванна қабул қилади (қарши кўрсатмалар бўлмаса) ва ичким кийимларини алмаштиради. 
2. Агарда душ ва ванна қилишгва қаргши кўрсатмалар бўлса бемор операция майдони яхшилаб совунли сувда 
ювилади. 
3. Ортопедик операциялардан олидин терига механик ишлов берилгач операция майдони антисептиклар билан 
артилади ва асептик боғлам қўйилади. 
4. Операция куни эрталаб операция майдони туклари қирилади ва шу соха спирт эритмаси билан артилади. 
5. Шошилинч операцияларда лой тупроқ бўлиб ётган тери щетка ёрдамида совунлаб ювилади. 
6. Тери нефт махсулотлари билан ифлосланган бўлса бензин, эфир ёки 0,5% нашатир спирт билан то ювишда
ишлатилаётган мочалка оқ бўлмагунча давом эттирилади. 
7. Операцияга халақит қиладиган соч ва туклар қириб олиб ташланади. 
Операция майдонига Гроссих-Филончиков усулида ишлов бериш 
1. Терига антисептик билан (0,5% хлоргексидининг спиртли эритмаси) тўрт марта ишлов берилади куйдаги кетма 
кетликда: икки маротабалик терига операция чойшабини ёпишгача бериладиган ишлов. 
2. Операция майдонига стерил чойшаб ёпилганидан кейинги ишлов (кесишдан олдинги). 
3. Терига чоклар қўйилишидан олдин ишлов. 
4. Терига чоклар қўйилишидан кейин ишлов. 
5. Терига махаллий оғрқсизлантиришдан, жарохатни кенгайтиришдан, ковак аъзолар қолдиқлари жарохатга 
тушганидан кейин артилади. 
6. Операция майдони терниси кесиладиган жойдан периферияга қараб артилади, йирингли жараёнларни очишдан 
олдин перифериядан кесиладиган сохага қараб артилади. 
Бош мия эзилиши бўлган беморга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма кетлиги. 
1. Қоринда ёки ён қисми билан харакатсиз холатда ётқизиш 
2. Бош остига пахта бинтли валик ёки ёстиқча, шишириладиган резинали халқа, қўл бола нарсалар қўйилади 
3. Бошга совуқ нарса қўйиш 
4. Коагулянтлар юбориш 
5. Дегидротацион терапию бошлаш (вена томиридан 40% глюкоза эритмаси, 10% натрия хлор эритмасини юбориш) 
6. Зарур бўлса юрак қон томир дори воситалари қўллаш 
7. Тил кетиб қолишидан ёки қайт қилишидан кейинги қолдиқ массаларини нафас йўлига кетишини яъни асфиксияни
профилактикаси (тил ушлагич, тилни тикиб қўйиш, бошни ён тамонга буриб қўйиш) 
8. Нафас ва юрак тизими ишлашини назорат қилиш 
9. Беморни УАШ ёрдамида ётган холда даволаш муассасига транспортировка қилиш 
10. Беморда бош мия травмаларида ташхис аниқлаштирилмагунча наркотик ва аналгетик дори воситаларини 
қўлламаслик керак 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling