Умумий хирургия интизоми бўйича «ишчи дастур»


Талабаларни ОСКЭга қўйиш ва уни ўтказишни ташкиллаштириш


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/59
Sana18.08.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1668209
TuriРабочая программа
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
2-Ишчи-дастур

Талабаларни ОСКЭга қўйиш ва уни ўтказишни ташкиллаштириш 
Семестр бўйича барча ОН ва ўқув дастури режасидаги ишларни барчасини бажарган талабалар 
ОСКЭ (ЯН) қўйилади.
Объектив тизимли клиник имтихон (ОСКЭ) умумий ва болалар хирургияси кафедрасида ишлаб 
чиқилган махсус шаблонлар асосида жабоблари амалий дарсларда мухокама қилинган талабанинг 
асосий билимлари, кўникмалари ва қобилиятини объектив бахолаш тасдиқланган бахолаш 
мезонлари асосида олиб борилади. Маълум вақт ичида талаба берилган вазифаларни кетма 
кетликда бажариши керак.
ОСКЭ кафедрада ЯН бир қисми сифатида ўтказилади. Мтихон 10 та станцияда олиб борилади, бу 
станциялар кераклича асбоб ускуналар (стол, кушетка, муляж, бемор волонтер) билан 
таъминланган бўлиши керак, буларнинг хар бирида талаба керакли вазифаларни бажариб 
кўрсатади. Имтихонни тапшкиллаштириш ва ўтказишга курс бўйича ўқув ишларига маъсуллар 
жавоб беради.
Волонтер сифатида имтихонга магистрлар, клиник ординаторлар чақирилиши мумкин. Имтихон 
олувчиларнинг асосий қисмини кафедра ходимлари ташкил қилиши керак.
Имтихон олувчининг станцияда бўлиши шарт агарда:


УМУМИЙ ХИРУРГИЯ ИНТИЗОМИ БЎЙИЧА «ИШЧИ ДАСТУР»
ТТА Умумий ва болалар хирургияси кафедраси 
48 
- оғзаки жавобли вазифада, талабанинг аналитик қобилиятини бахолашга, унинг фикрлаши ва 
басли мухокамага (№1 категория) асосланган. Имтихон олишга кафедра мудири, профессорлар ва 
доцентлар ва катта ўқитувчилар қўйилади 
- кўрсатиб беришни талаб қиладиган вазифалар, бунда талаба амалий кўникмаларнинг (№3 
категория) барча бошқичларини кўрсатиб бериши керак. Имтихон олишга кафедра ассистентлари 
жалб этилади; 
Станцияда имтихон олувчининг кераги йўқ агарда: 
- вазифадан оператив қарор қабул қилиш талаб қилинса ва уни тушинтиришга зарурат бўлмаса; 
- вазифа ёзма ёки бошқа шаблон вариантлари (схема, тест саволлари жавоби билан) асосида бўлса; 
Модератор имтихон кетиш жараёнини кузатиши ва талабаларнинг бир бирига оғзаки ёрдам, 
маслахат беришига йўл қўймаслиги керак. Бунинг учун имтихон талабалар потокига (ЯН 3), 
бошқа фанлар билан интеграцияда (ишлаб чиқариш амалиёт) ОСКЭ марказида ўтказилади.
Вазифалар мавзуси фан бўйича ўқув дастурда, календар тематик режа ва намунавий дастурда 
белгиланган. Станцияларда вазифаларнинг мураккаблиги имтихон туридан келиб чиқиб 
мураккаблашади.
ОСКЭ шаклида ЯН ўтказишда умумий станциялардаги саволларнинг категория бўйича фоизи: 
№1 категорияли саволлар 40% ташкил қилади; 
№2 категорияли саволлар 40% ташкил қилади; 
№3 категорияли саволлар 20% ташкил қилади. 
Талабаларнинг ёзги амалиётидан кейинги ОСКЭ (аттестация) умумий станцияларда саволлар 
нисбати: 
№1 категорияли саволлар 10% ташкил қилади; 
№2 категорияли саволлар 10% ташкил қилади; 
№3 категорияли саволлар 80% ташкил қилади. 
Вазифаларни ечишда албатта муляж, бемор консультацияси видео ёзмалари, лаборатор-
инструментал текшириш натижалари (клиник ва биохимик тахлиллар, кўргазмали материаллар) 
ишлатилиши керак. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling