Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)


Download 0.65 Mb.
bet150/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

223-модда. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш)
Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) —
яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасидан ушбу Кодексга мувофиқ солиқларни ҳисоблаш амалга оширилади.
Ушбу модданинг мақсадида солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик;
юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш;
ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги;
расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш;
товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш;
қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш;
назорат-касса техникасининг фискал хотираси хизмати дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш;
фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш;
товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан камайтириш);
моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини (лимитларни) ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки нормативларни нотўғри қўллаш;
иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги;
реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмининг солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирилмаганлиги.
(223-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Ушбу модда учинчи қисмининг ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича яширилган солиқ базаси суммаси охирги ўн икки ой учун аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида олинган товарлар (хизматлар) номенклатурасига ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлмаган идентификация кодларини акс эттириш —
ҳисобварақ-фактураларда ёки назорат-касса техникаси чекларида кўрсатилган реализация қилинган товарлар (хизматлар) қийматининг бир фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(223-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — 2022 йил 1 июлдан эътиборан амалга киритилади.)
LexUZ шарҳи
223-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан 2022 йил 1 июлдан бешинчи қисм билан тўлдирилади.

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling