Умумий қисм [окоз


-модда. Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари


Download 0.65 Mb.
bet225/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

336-модда. Операцияларнинг айрим турлари бўйича зарарларни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари
Юридик шахснинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонани устав фондида (устав капиталида) иштирок этиш улушини реализация қилишдан ёки унинг бошқача тарзда чиқиб кетишидан кўрилган зарар реализация қилинган (чиқиб кетган) активларга айнан ўхшаш активларни реализация қилишдан (уларнинг чиқиб кетишидан) олинган даромадлар ҳисобидан компенсация қилинади.
Ишончли бошқарув шартномаси бўйича кўрилган зарарлар ишончли бошқарув муассисининг солиқ базасини белгилашда ҳисобга олинмайди. Бундай зарарлар ушбу ишончли бошқарувнинг келгусидаги даромадларига ўтказилади.
Оддий ширкат шартномасида (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартномада) иштирок этишдан шерикларнинг (иштирокчиларнинг) олган зарари ишончли шахсда ушбу оддий ширкат оладиган келгуси даромадларга ўтказилади.
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан кўрилган зарарлар биргаликда аниқланади ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмайди. Бундай зарарлар шу хизмат кўрсатувчи хўжаликлардан олинадиган келгуси даромадларга ўтказилади.
Муомалада бўлмаган қимматли қоғозлар ва муддатли битимларнинг муомалада бўлмаган молиявий воситаларига доир операциялар бўйича зарарлар алоҳида аниқланади ва худди шундай операциялардан олинган даромадлар ҳисобидан ҳар бир солиқ базаси доирасида компенсация қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(336-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.04 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.01.00 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи / 07.10.01.08 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш, ҳисобот ва тўлаш / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling