Умумий қисм [окоз


Download 0.65 Mb.
bet289/321
Sana28.12.2022
Hajmi0.65 Mb.
#1016391
TuriКодекс
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   321
Bog'liq
Налоговый Кодекс (узб)

438-модда. Солиқ даври
Календарь йил солиқ даври ҳисобланади.
439-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъи назар, ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органлари томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бўйича эса — қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг норматив қийматини аниқловчи органнинг маълумотлари асосида амалга оширилади.
(439-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Солиқ органлари ҳар йили 1 мартдан кечиктирмай солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномасини жисмоний шахсларга имзо қўйдириб ёки тўлов хабарномаси олинганлиги фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда топширади.
Йил мобайнида ер участкаси майдони ўзгарганда ва имтиёзларга бўлган ҳуқуқ юзага келганда (тугатилганда) солиқ органлари мазкур ўзгаришлардан кейин бир ой ичида солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиши ҳамда солиқ тўловчига солиқ суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган янги ёки қўшимча тўлов хабарномасини тақдим этиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кўп квартирали уйларда жойлашган турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектлари билан банд бўлган ер участкалари бўйича солиқ турар жой бўлмаган кўчмас мулк объектининг қаватлар сонига бўлинган майдонидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
(439-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
440-модда. Солиқ тўлаш тартиби
Йил давомида ажратилган ер участкалари учун солиқ ер участкаси ажратилган ойдан кейинги ойдан эътиборан жисмоний шахслар томонидан тўланади.
Ер участкаси майдони камайтирилган тақдирда, солиқни тўлаш ер участкаси камайтирилган ойдан эътиборан тугатилади (камайтирилади).
Солиқ бўйича имтиёзлар белгиланган тақдирда, бу солиқ имтиёзга бўлган ҳуқуқ юзага келган ойдан эътиборан тўланмайди. Солиқ бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ тугатилган тақдирда, бу солиқ мазкур ҳуқуқ тугатилган ойдан кейинги ойдан эътиборан тўлана бошлайди.
Солиқ даври учун солиқни тўлаш жисмоний шахслар томонидан 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.01 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]

Download 0.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   285   286   287   288   289   290   291   292   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling