Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқ базасига тузатиш киритиш


Download 1.75 Mb.
bet181/339
Sana03.02.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1148244
TuriКодекс
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   339
Bog'liq
кодекс

257-модда. Солиқ базасига тузатиш киритиш
Солиқ тўловчида солиқ базасига тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг, кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
4) товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар берилганда. Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 248-моддаси.
Солиқ базасига уни камайтириш ёки кўпайтириш тарафга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчида солиқ базасига тузатиш киритиш товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият ушбу Кодекснинг 313-моддасига мувофиқ умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда ҳам амалга оширилади. Бундай ҳолда тузатиш киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(257-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда қўшилган қиймат солиғи базасига тузатиш киритиш тартиби тўғрисидаги Низом.
Солиқ базасига тузатиш киритиш (салбий ёки ижобий) қўшимча ҳисобварақ-фактура ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ва ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар рўй берган солиқ даврида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ базаси хатоларни тузатиш натижасида ўзгартирилган тақдирда, шунингдек илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки) қўшимчалар киритиш зарур бўлганда ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура бекор қилинади ва унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
(257-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан солиқ базасига тузатиш киритиш амалга оширилаётганда, харидор етказиб берувчи томонидан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида илгари ўзи ҳисобга олиш учун қабул қилган солиқ суммасига тегишли тарзда тузатиш киритади (кўпайтиради ёки камайтиради).
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.03 Қўшимча қиймат солиғи ставкалари / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling