Умумий қисм [окоз


-модда. Судлар томонидан шикоятларни кўриб чиқиш


Download 1.07 Mb.
bet165/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

236-модда. Судлар томонидан шикоятларни кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ органларининг ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга берилган шикоятлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
(236-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
МАХСУС ҚИСМ
X БЎЛИМ.
ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ

[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.01 Қўшимча қиймат солиғи тўловчилар, солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари]
31-боб. Солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объекти
237-модда. Солиқ тўловчилар
Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи қуйидагилар қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади):
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари;
2) товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади солиқ даврида бир миллиард сўмдан ошган ёхуд ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар;
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;
4) фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
5) оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича — оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс – оддий ширкатнинг иштирокчиси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи шахслар. Мазкур шахслар божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилади.
(237-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу бўлимда белгиланган ҳолларда ва тартибда солиқ агентлари томонидан бажарилади.
Қуйидагилар солиқ тўловчилар деб ҳисобланмайди, бундан ушбу модданинг биринчи қисми 6-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари — ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қўшилган қиймат солиғини тўловчилар деб эътироф этилиши мумкин;
(237-модда учинчи қисмининг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
2) айланмадан олинадиган солиқни тўловчи шахслар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчилар солиқ органларида қўшилган қиймат солиғини (бундан буён ушбу бўлимда солиқ деб юритилади) тўловчи сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш ҳисобида туради.
(237-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қуйидагиларнинг тартиби белгиланади:
солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобига қўйилганлик тўғрисидаги гувоҳномани (бундан буён ушбу бўлимда гувоҳнома деб юритилади) бериш;
гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш, тугатиш ёки уни бекор қилиш;
гувоҳнома ўз вақтида берилмаганлиги ёки уни бериш рад этилганлиги ёхуд гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги, тугатилганлиги ёки унинг бекор қилинганлиги, шунингдек ўз вақтида қайта тикланмаганлиги муносабати билан солиқ органининг қарори устидан шикоят қилиш;
солиқ тўловчи сифатида махсус рўйхатга олиш ҳисобидан чиқариш.
(237-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling