Умумий қисм [окоз


-боб. Солиқ ставкалари. Солиқ даври


Download 1.07 Mb.
bet274/350
Sana04.02.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1157787
TuriКодекс
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   350
Bog'liq
30.12.2019

55-боб. Солиқ ставкалари. Солиқ даври
381-модда. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкалари
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахснинг даромадларига, агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, 12 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадларга 5 фоизлик солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади.
382-модда. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган жисмоний шахслар учун солиқ ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадларига қуйидаги солиқ ставкалар бўйича солиқ солинади:

Т/р

Солиқ объекти

Солиқ ставкалари, фоизларда

1

Дивидендлар ва фоизлар

10

2

Ушбу Кодексга мувофиқ аниқланадиган, халқаро ташишларда транспорт хизматлари тақдим этишдан олинадиган даромадлар (фрахтдан олинадиган даромадлар).

6

3

Меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадлар, 1 ва 2-бандларда кўрсатилмаган бошқа даромадлар

12

(382-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 июлдаги ЎРҚ-785-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.07.2022 й., 03/22/785/0679-сон — ушбу модда 3-бандининг қоидалари 2022 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling