Умумий қисм [окоз


-модда. Солиқни тўлаш тартиби


Download 0.69 Mb.
bet306/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

432-модда. Солиқни тўлаш тартиби
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
айланмадан солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай;
(432-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун — йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай. Бунда январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай амалга оширилади.
(432-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Солиқ даври давомида солиқ тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар — йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар — солиқнинг қолган суммаси.
62-боб. Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи
433-модда. Солиқ тўловчилар
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ёки этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ тўловчилари (бундан буён ушбу бобда солиқ тўловчи деб юритилади) деб эътироф этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) ҳокими билан тузилган ер участкасининг ижара шартномаси асосида берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкалари, солиқ имтиёзлари, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби татбиқ этилади.
(433-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморатлар ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятларини инобатга олган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   302   303   304   305   306   307   308   309   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling