Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet304/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

429-модда. Солиқ ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари республика ҳудудлари кесимида 1 гектар учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Республика ҳудудлари

1 гектар учун базавий солиқ ставкаси (млн сўмда)

Тошкент шаҳри:




1 зона

242

2 зона

193

3 зона

149

4 зона

99

5 зона

50

Қорақалпоғистон Республикаси

31

Андижон вилояти

39

Бухоро вилояти

32

Жиззах вилояти

32

Қашқадарё вилояти

32

Навоий вилояти

32

Наманган вилояти

39

Самарқанд вилояти

39

Сурхондарё вилояти

29

Сирдарё вилояти

24

Тошкент вилояти

33

Фарғона вилояти

33

Хоразм вилояти

32







(429-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларининг аниқ миқдори қуйидаги тартибда аниқланади:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида, уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, солиқ ставкаларини белгилайди;
туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари, ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисида белгиланган солиқ ставкаларига, Тошкент шаҳри учун эса — ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритади.
(429-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. Ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органлари ушбу солиқ ставкаларини беш кун ичида солиқ тўловчиларга маълумот учун етказишлари керак.
(429-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалиги экинзорларининг норматив қийматига нисбатан 0,95 фоиз миқдорда белгиланади.
(429-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларидан иборат бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар томонидан эгалланган ер участкаларига нисбатан солиқ ставкаларига 0,25 коэффициент қўлланилади.
(429-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қуйидагилар эгаллаган ер участкалари учун солиқ ставкасига 0,4 коэффициент қўлланилади:
(429-модда олтинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(429-модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
электр узатиш линиялари, уларнинг подстанциялари ва иншоотлари эгаллаган ерлар;
умумдавлат алоқа линиялари (ҳаво ва кабелли алоқа линиялари, тиргакли линиялар ва радиофикациялар, ер ости кабелли линиялари, уларни билдирувчи сигналли ва ҳаракатсиз белгилар, радиореле алоқа линиялари, кабелли телефон канализациялари, ер устидаги ва ер остидаги хизмат кўрсатилмайдиган кучайтиргич пунктлари, тақсимлагич шкафлар, ерга улаш контури қутилари ҳамда бошқа алоқа иншоотлари) эгаллаган ерлар;
умумий фойдаланишдаги темир йўллар, шу жумладан тупроқ кўтармаси, сунъий иншоотлар, линия-йўл бинолари, темир йўл алоқаси ҳамда электр таъминоти қурилмалари, иншоотлар ва йўл қурилмаларидан иборат темир йўл станциялари ҳамда саралаш жойлари, шунингдек белгиланган тартибда темир йўл транспорти корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга берилган иҳота дарахтзорлари эгаллаган ерлар;
магистрал нефть ва газ қувурлари, шу жумладан компрессор, насос станциялари, ёнғинга қарши ва аварияга қарши станциялар, қувурларни катодли ҳимоялаш станциялари уларни тармоққа улаш узеллари билан, қувурларни тозалаш қурилмалари ҳамда шунга ўхшаш иншоотлар банд этган ерлар;
самолётларнинг учиш-қўниш майдонлари, ерда бошқариш йўлкалари ва тўхташ жойлари, фуқаро авиацияси аэропортларининг радионавигация ва электр ёритиш ускуналари эгаллаган ерлар;
Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш Давлат дастурларига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар — қурилишнинг норматив муддати даврида;
консервацияга қўйилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган объектлар эгаллаган ерлар — уларнинг консервацияси даврида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмлари белгиланган тартибда юридик шахсларга ажратилган ер участкаларига нисбатан қўлланилади.
(429-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган объектларга нисбатан республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳари бўйича ўртача белгиланган солиқ ставкасига 0,4 коэффициент қўлланилади. Ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ўртача солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органлари томонидан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари белгилаган солиқ ставкалари асосида аниқланади ҳамда улар ҳар йили 5 январга қадар солиқ тўловчилар эътиборига етказилади.
(429-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Ер участкаси мулкдорининг, ер эгасининг, ердан фойдаланувчининг ёки ижарачининг айби билан қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашган (бонитет бали пасайган) тақдирда, солиқ юридик шахслар томонидан ернинг сифати ёмонлашгунига қадар мавжуд бўлган бонитент балидан келиб чиқкан ҳолда тўланади.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати яхшиланган тақдирда (бонитет бали ошганда), солиқ юридик шахслар томонидан тупроқ бонитировкаси ўтказилган йилдан кейинги йилнинг бошидан янги бонитет балидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалиги ерларининг норматив қиймати бўйича, агротехник тадбирлар тугаган даврларда қайта ҳисоб-китоб қилинмасдан тўланади.
Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қишлоқ хўжалиги ерлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг икки баравари миқдорида тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қурилиши тугалланмаган объектлар эгаллаган ер участкалари учун, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, солиқ икки баравар солиқ ставкалари бўйича тўланади.
(429-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(429-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2022 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Тугалланмаган қурилиш объектлари жумласига ушбу қурилиш объектига доир лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган норматив муддатда қурилиши тугалланмаган объектлар, агар қурилишнинг норматив муддати белгиланмаган бўлса, ушбу объектларнинг қурилишига ваколатли бўлган органнинг рухсатномаси олинган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида қурилиши тугалланмаган объектлар киради.
Ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг тўрт баравари миқдорида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент, лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун эса — 0,05 коэффициент қўлланилган ҳолда тўланади.
(429-модданинг ўн тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-714-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2021 й., 03/21/714/0874-сон — 2021 йил 1 январдан эътиборан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициент қўлланилган ҳолда тўланади, бундан ушбу модданинг ўн бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(429-модданинг ўн олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 27-моддаси.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling