Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet347/350
Sana13.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1350324
TuriКодекс
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   350
Bog'liq
ЎзР Солиқ кодекси 30.12.2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этилади.
Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонунига асосан ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон — 483-модда ўнинчи қисмининг қоидалари 2021 йил 1 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Қизириқ, Музработ, Шеробод туманларида, тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу туманларда (ҳудудларда) ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғини, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, айланмадан олинадиган солиқни, якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммасини тўлашдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда озод қилинади.
LexUZ шарҳи
Ушбу қисмнинг қоидалари 2021 йил 1 июлдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида ва ер майдонлари шўрланган ҳудудларида давлат рўйхатидан ўтиб, янгидан ташкил этилган ва ушбу ҳудудларда ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари (бундан кластерлар мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар бўлган даврда фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
LexUZ шарҳи
Ушбу қисмнинг қоидалари 2021 йил 10 сентябрдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ушбу модданинг ўн иккинчи ва ўн учинчи қисмларида кўрсатилган тоғли ҳудудларнинг ҳамда ер майдонлари шўрланган ҳудудларнинг рўйхати халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида фавқулодда ҳодиса оқибатида зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ҳамда паррандачилик хўжаликлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан 2020 йил 1 майдан 2022 йил 1 ноябрга қадар озод қилинади. Бунда зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик ҳўжаликларининг рўйхати халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Ушбу қисмнинг қоидалари 2020 йил 1 майдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги ЎРҚ-758-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи — ўн бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2022 йил 1 январдан 2031 йил 1 январга қадар бўлган даврда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари:
фойда солиғини, айланмадан олинадиган солиқни, ижтимоий солиқни ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1 фоизи миқдоридаги солиқ ставкалари бўйича тўлайди.
LexUZ шарҳи
483-модда ўн олтинчи қисмининг қоидалари 2022 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Бўялган матони, бўялган газламани ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали экспорт қилган тадбиркорлик субъектлари) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январга қадар бўлган даврда ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси бўйича тўлайди.
Ушбу модданинг ўн еттинчи қисмида назарда тутилган имтиёз бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотини экспорт қилишдан олинган тушуми барча товарларни ва хизматларни реализация қилишдан олинган тушумининг камида 80 фоизини ташкил этадиган солиқ тўловчиларга нисбатан қўлланилади.
(483-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 5 майдаги ЎРҚ-767-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 03/22/767/0386-сон — ўн еттинчи ва ўн саккизинчи қисмларнинг қоидалари 2022 йил 1 февралдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.)

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   342   343   344   345   346   347   348   349   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling