Умумий қисм [окоз


Download 0.69 Mb.
bet175/286
Sana30.04.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1403497
TuriКодекс
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   286
Bog'liq
солик кодекси

ХI БЎЛИМ.
АКЦИЗ СОЛИҒИ

[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.00.00 Умумдавлат солиқлари / 07.10.04.00 Акциз солиғи / 07.10.04.01 Акциз солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти]
40-боб. Солиқ тўловчилар, солиқ солиш объекти ва солиқ базаси
283-модда. Солиқ тўловчилар
Акциз солиғини тўловчилар (бундан буён ушбу бўлимда солиқ тўловчилар деб юритилади) деб қуйидаги шахслар эътироф этилади:
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз солиғи солинадиган товарларни (акциз тўланадиган товарларни) ишлаб чиқарувчилар;
2) табиий газни истеъмолчиларга реализация қилишни амалга оширувчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) бензин, дизель ёқилғисини якуний истеъмолчиларга реализация қилишни, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали, шунингдек газни газ тўлдириш станциялари ва газ тўлдириш пунктлари орқали реализация қилишни амалга оширувчилар. Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида якуний истеъмолчилар деганда ўз эҳтиёжлари учун бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ олувчи юридик ва жисмоний шахслар тушунилади;
(283-модда биринчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради)
4) оддий ширкат иштирокчиси бўлган, оддий ширкат шартномаси доирасида амалга ошириладиган акциз тўланадиган товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолият бўйича оддий ширкат ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс;
5) Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали акциз тўланадиган товарларни олиб ўтувчилар. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ мазкур шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
Қуйидагилар ҳам солиқ тўловчилар деб эътироф этилади:
1) телекоммуникация мобил алоқа хизматларини (акциз тўланадиган хизматларни) кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
2) Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга оширадиган, акциз солиғи солинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи ёки шундай товарларни олиб киришни амалга оширувчи чет эл юридик шахслари.

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling