Умумий қисм [окоз
Download 0.74 Mb.
|
Янги солик кодекси Ўзбекистон 30 12 2019 (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 465-модда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари
464-модда. Солиқ базаси
Ушбу Кодекснинг 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жами даромад солиқ базаси деб эътироф этилади, бундан қуйидагилар мустасно: 1) Ўзбекистон Республикасининг давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахсларнинг халқаро облигациялари бўйича даромадлар; 2) солиқ агентида солиқ солиниши лозим бўлган дивидендлар; 3) қайтариладиган кўп марта айланадиган тара қиймати, агар унинг қиймати илгари товарларни (хизматларни) сотишдан олинадиган даромадга киритилган бўлса; 4) амортизация қилинадиган активларни тугатишда уларни қўшимча баҳолашда олинган, олдинги нархни туширишлардаги суммадан ортиқча сумма ҳисобидан олинган даромадлар; 5) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар шаклланган даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар бўйича қайта ҳисоб-китоб ўтказилганлиги инобатга олинган ҳолда солиқ солинади; 6) товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар, агар товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг 15 фоизидан кўпроғини ташкил этса. Солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади: 1) брокерлик ташкилотлари учун — битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига; 2) комиссия шартномаси бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар учун — товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига реализация қилинган товар улушида; 3) туризм фаолияти субъектлари учун — туристик хизматларни онлайн бронлаштириш ва сотиш учун яратилган дастурий маҳсулотларни ҳамда ахборот тизимларини жорий этишга йўналтирилган маблағлар суммасига. 465-модда. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари Якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқ базаси бўлиб ушбу Кодекс 463-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган, унинг тадбиркорлик фаолияти доирасида олинган жами даромади ҳисобланади. Жисмоний шахс ўз тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ битимларни тузишда ўзининг якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият кўрсатаётганлигини, агар бу битимларни тузиш ҳолатининг ўзидан яққол келиб чиқмаса, кўрсатиши шарт. Солиқ солишда якка тартибдаги тадбиркорнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган, унинг тадбиркорликни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий (оилавий) мол-мулкини сотишдан олинган даромадлари ҳисобга олинмайди. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling