Умумий қисм [окоз


Download 0.74 Mb.
bet269/281
Sana16.06.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1500283
TuriКодекс
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   281
Bog'liq
Янги солик кодекси Ўзбекистон 30 12 2019 (2)

459-модда. Солиқ имтиёзлари
Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
1) ишлаб чиқарувчи завод томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган енгил автомобилни ва (ёки) мотоаравачани сотиб олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлиги бўлган шахслар;
2) яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачалар олувчи фуқаролар;
3) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган автомобиль транспорти корхоналари – йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари);
4) юридик шахслар — қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, сотиб олинган кон автосамосваллари бўйича;
5) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган (сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, ногирон болалар учун марказлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари;
6) юридик шахслар — автотранспорт воситаларини битта тизим (давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказиш чоғида;
7) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис;
8) автотранспорт воситаларини ушбу модданинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар.
460-модда. Йиғимларни тўлаш тартиби
Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим улар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида давлат рўйхатидан ўтказилаётганда, қайта рўйхатдан ўтказилаётганда қуйидаги ҳолларда ундирилади:
1) автотранспорт воситалари олди-сотди, алмаштириш, ҳадя, бепул бериш шартномаси асосида, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олинганда;
2) автотранспорт воситалари юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) ёки дивидендлар сифатида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинганда;
3) автотранспорт воситалари лизингга бериш учун сотиб олинганда, бундан ушбу Кодекс 459-моддасининг 8-бандида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Йиғим тарафларнинг ёзма келишувига кўра лизинг берувчидан ёки лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг берувчи Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган тақдирда, йиғим лизинг олувчидан ундирилади. Лизинг шартномасининг муддати тугаганидан сўнг мазкур лизинг (иккиламчи лизинг) шартномаси предмети бўлган автотранспорт воситаси қайта рўйхатдан ўтказилаётганида такроран йиғим ундирилмайди;
4) автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кирилганда.
Мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари сотиб олинганда, йиғим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланади.
Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим чет давлатнинг автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кираётганида ундирилади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   281




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling