Фермер хўжаликларини тузишнинг қуйидаги шакллари мавжуд: - Фермер хўжаликларини тузишнинг қуйидаги шакллари мавжуд:
- Махсус республика фондидаги, меҳнат ресурслари етарли бўлмаган ва янги суғориладиган мавзелардаги ерлар ҳамда захира ерларда махсус давлат ер фондини шакллантириш орқали фермер хўжаликларини тузиш.
- Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)нинг ерларида аъзоларининг ихтиёрийлик асосида кооператив (ширкат)дан чиқиб, фермер хўжалиги тузиш учун борган аризасига биноан умумий мажлиснинг қарори билан ажратиладиган ерларда фермер хўжаликлари тузиш.
- Сурункасига зарар кўриб келаётган истиқболсиз ёки кам рентабелли хўжаликларни ҳокимликларнинг тавсияси асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида қайта ташкил этиб тўлиғича фермер хўжаликларига (уюшмага аъзо бўлган ҳолда) айлантириш.
Махсус тузилган ер фонди негизида фермер хўжаликларини тузиш ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида кўпроқ аҳамиятга эга бўлган. Чунки, барча экин майдонлари йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарининг балансида бўлган ҳамда фермер хўжаликлари ўзларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини республика миқёсида кўрсатиб беришга улгурмаган илк босқичларда уларни шакллантириш асосан ҳукуматнинг топшириғига мувофиқ махсус ер фонди тузиш орқали амалга оширилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 декабрдаги 315-сонли қарори билан 200 минг гектар, 1994 йил 23 февралдаги 87-сонли қарор билан 76921 гектар, 88-сонли қарори билан 100 минг гектар, жами 376921 гектар ер фонди ажратилган ва 17325 та фермер хўжаликлари ташкил этилган. - Махсус тузилган ер фонди негизида фермер хўжаликларини тузиш ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида кўпроқ аҳамиятга эга бўлган. Чунки, барча экин майдонлари йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарининг балансида бўлган ҳамда фермер хўжаликлари ўзларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини республика миқёсида кўрсатиб беришга улгурмаган илк босқичларда уларни шакллантириш асосан ҳукуматнинг топшириғига мувофиқ махсус ер фонди тузиш орқали амалга оширилган. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 30 декабрдаги 315-сонли қарори билан 200 минг гектар, 1994 йил 23 февралдаги 87-сонли қарор билан 76921 гектар, 88-сонли қарори билан 100 минг гектар, жами 376921 гектар ер фонди ажратилган ва 17325 та фермер хўжаликлари ташкил этилган.
- Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)дан кооператив (ширкат) аъзоларининг мустақил фермер хўжалиги тузиш мақсадида чиқиши тартиби «Фермер хўжалиги тўғриси»даги қонуннинг 11-бандида белгилаб берилган (3.2-чизма).
- Қонунга мувофиқ «Қишлоқ хўжалиги кооперативларининг (ширкат хўжаликларининг) таркибидан чиқиш ва мустақил фермер хўжалиги юритиш истагида бўлган аъзолари кооператив (ширкат) уставига биноан ўзларига тегишли мулкий пай қийматини ҳамда даромаддан (фойдадан) миқдори кооператив (ширкат) аъзосининг меҳнат иштирокини инобатга олган ҳолда аниқланадиган улушни олишга ҳақлидир».
Do'stlaringiz bilan baham: |