Фермер хўжалигини юритиш истагини билдирган фуқаролар биринчи навбатда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 10-бандиди белгилаб берилган тартибда узоқ муддатли ижарага ер участкаси ажратишни сўраб қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви номига ариза берадилар. Бунда аризаларни бериш ва кўриб чиқиш қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиб олиш тугаган вақтга тўғри келиши мақсадга мувофиқдир. - Фермер хўжалигини юритиш истагини билдирган фуқаролар биринчи навбатда «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги қонуннинг 10-бандиди белгилаб берилган тартибда узоқ муддатли ижарага ер участкаси ажратишни сўраб қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) бошқаруви номига ариза берадилар. Бунда аризаларни бериш ва кўриб чиқиш қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиб олиш тугаган вақтга тўғри келиши мақсадга мувофиқдир.
- Ариза ширкат хўжалиги бошқаруви томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиб, хўжаликнинг умумий мажлисига тақдим этилади. Умумий мажлис тегишли қарор қабул қилади.
- Фуқаронинг аризаси ва умумий мажлис қарори фермер хўжалигининг бизнес-режаси билан бирга туман ҳокимига юборилади. Ушбу ҳужжатлар туман ҳокими томонидан беш кун муддатда ер участикаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига хулоса бериш учун топширилади.
- Комиссия ўн беш кун муддатда ҳужжатлар билан танишиб чиқади ва бўлажак фермер билан суҳбат ўтказади ҳамда ижарага ер бериш мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги ҳақида хулосасини тайёрлайди. Хулосани юқоридаги ҳужжатлар билан бирга туман ҳокимига тақдим этади.
- Туман ҳокими ўн беш кун муддатда тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, фермер хўжалиги юритиш учун фуқарога ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
- Туман ҳокими қарори қабул қилингандан сўнг ўн кун муддат ичида ҳокимиятнинг ер тузиш ва ердан фойдаланиш хизмати билан фермер хўжалиги бошлиғи ўртасида ер ижараси шартномаси тайёрланиб, имзоланиши лозим.
- Шартнома имзолангандан сўнг ўн кун муддатда туман бош ер тузувчиси ва ширкат хўжалиги вакили фермер учун ажратилган ерни кўрсатади ва уч нусхадаги далолатнома билан тасдиқлайди.
Фермер
Ҳокимият қарори билан
Нотариал
Ваколатли
Муҳр ва
Қишлоқ хўжалиги
Давлат
Ариза
Do'stlaringiz bilan baham: |